Бош саҳифа Имкониятлар MediaCAMP Award 2020 журналистлар учун танлови бошланди

MediaCAMP Award 2020 журналистлар учун танлови бошланди

Журналистлар учун “MediaCAMP Award II” минтақавий танловига журналистларнинг ОАВда эълон қилинган материалларини қабул қилиш бошланди. Турли формат ва жанрдаги 2019 йил 1 июлидан 2020 йил 31 майгача Марказий Осиё оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган ижодий ишлар қабул қилинади (ягона чеклов – ҳужжатли фильмларнинг вақти 40 дақиқадан ошмаслиги керак).

Танлов Марказий Осиёнинг MediaCAMP дастури доирасида ўтказилмоқда. Унинг мақсади:
– Марказий Осиё давлатларида жамоатчилик учун муҳим аҳамиятга эга бўлган воқеа ва ҳодисаларни ёритадиган иқтидорли журналистлар ва мустақил контент яратувчиларини рағбатлантириш;
– Минтақадаги жамиятнинг турли вакилларини тинглаш имконини берадиган медиа-муҳитнинг ривожланишига кўмаклашиш.

Танловда оммавий ахборот воситаларида штатда в штатсиз фаолият юритаётган ҳар бир журналист, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг медиа соҳасида ишлайдиган контент яратувчилари иштирок этишлари мумкин. Фақат чет эл оммавий ахборот воситаларида фаолият юритаётган журналистлар танловда қатнаша олишмайди. Аризани материал муаллифи ёки унинг номзодини кўрсатаётган медиа ташкилот тақдим этади.

Ижодий ишлар рус ва миллий тилларда ариза топшираётган мамлакатга қараб (қозоқ, қирғиз, тожик, туркман, ўзбек, қорақалпоқ) кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Шартлар ҳақида батафсил маълумот.

Иштирок этиш учун қуйидагилар зарур:
– аризани ШУ ЕРДА тўлдиринг,
тилхатни илова қилинг

Коронавирус билан боғлиқ вазият Марказий Осиёдаги кӯплаб оммавий ахборот воситаларига таъсир кўрсатди: кўпчилик журналистлар, уларнинг яқинлари коронавирусга чалинишди, аксарият одамлар сингари, ҳамкасбларимиз ҳам зарур дори-дармонларни топа олишмаяпти. Кўплаб оммавий ахборот воситалари ходимларининг фаолияти тўхтаб, молиявий аҳволи оғирлашмоқда.

Internews вазиятнинг жиддийлигини тушунади. Шу сабабли, бизнинг жамоамиз танловга қабул қилиш муддатини 2020 йил 31 июль кунига қадар узайтиришга қарор қилди.

Internews барчага сиҳат-саломатлик, сабр-тоқат, кўтаринки кайфият тилаган ҳолда 31 июлгача танловга ишларингизни кутуб қолади.

Танлов номинациялари:

  • “Ҳокимият ва жамият”
  • “Чегарасиз авлод – имкониятлар вақти”
  • “Ёрдам бериш вақти”
  • “Ёнимиздаги қаҳрамонлар”
  • “Объектив” (фотосуратлар учун)

Ҳакамлар ҳайъатининг ихтиёрига кўра, иштирокчилар махсус совринлар билан тақдирланиши мумкин.

Бу ерда сиз номинацияларнинг батафсил тавсифини, шунингдек, 2019 йилги танловда ҳар бир номинацияда ғолиб бўлган ижодий ишларнинг намуналарини топишингиз мумкин.

Биринчи миллий танлов комиссияси ҳар бир мамлакатдаги энг яхши ишни аниқлайди. Сўнг, Internews томонидан тайинланган ҳудудий ҳакамлар финалга чиққанлар орасидан ғолибларни танлаб олишади. Ғолибларни тақдирлаш маросими 2020 йили телеконференция режимидаги онлайн тарзда бўлиб ўтадиган II Марказий Осиё медиафестивалида амалга оширилади. kz-info@internews.org. электрон манзили орқали биз билан боғланиб, барча саволларингизга жавобни олишингиз мумкин.

Электрон манзилга юборган хатингиз сарлавҳасида қуйидаги мавзуни кўрсатинг: «Ўзбекистонлик иштирокчидан журналистик танлов ҳақидаги савол». Энг кўп учрайдиган саволларга жавоблар Internews.kz ва Newreporter.org веб-сайтларида, шунингдек ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда эълон қилинади.

Лойиҳа АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) кўмагида MediaCAMP Марказий Осиё дастури доирасида амалга оширилмоқда.

Редакцияhttps://newreporter.org/
Редакционный аккаунт сайта "Новый репортер".

Жавоб қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни киритинг

Cоңғы жазбалар

Таҳририят масофадан ишлашга ўтганда қандай қилиб хатога йўл қўймаслик керак. Софья Крапоткинадан тавсиялар

Пандемия бошланиши билан аксарият таҳририятлар одатий фаолиятдан, ҳафталик режалаштириш йиғилишлари ва анъанавий бизнес жараёнлардан воз кечишга мажбур бўлди. Аммо ҳали бу ходиса юз бермасидан...

COVID-19 даврида маҳаллий журналистикага янгича ёндашувлар

Пандемия пайдо бўлиши билан таҳририятлар учун ўз барқарорлигига эътибор қаратиш муҳим ахамият касб эта бошлади, чунки акс ҳолда матбуот айниқса, ҳозирги кунда жамият учун...

Ўзбек журналистлари учун “Онлайн журналистика асослари” онлайн тренинги

0
Internews Network халқаро нодавлат ташкилоти ўзбекистонлик профессионал журналистлар учун "Интернет-журналистикаси асослари" онлайн тренингини ўтказмоқда.Тренингга ўзбекистонлик журналистлар ва блогерлар таклиф этилади.Тренинг қуйидаги мавзуларни қамраб олади:...

Ўзбекистонда онлайн-ОАВ ёки веб-сайт қандай рўйхатдан ўтказилади

Сиз якка ўзингиз ёки кичик жамоа билан онлайн-ОАВ очмоқчимисиз, веб-сайтни рўйхатдан ўтказишни режалаштирдингизми? Сизга ушбу соҳада Ўзбекистонда амалда бўлган ҳуқуқий нормалар билан танишишни таклиф...

Англатувчи журналистика қоидалари

Янгиликлар оқими бизни ҳар томондан қуршаб туради, маълумотни саралаб олиш мураккаб. Аудиторияда безовталаниш даражаси ўсиб бормоқда. Ижтимоий тармоқлар миш-миш ва уйдирмаларга тўлиб кетган.Қандай қилиб...