Бош саҳифа Имкониятлар Медиа саводхонликни ривожлантириш лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича танлов

Медиа саводхонликни ривожлантириш лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича танлов

Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги матбуот, нотижорат, жамоат ва таълим ташкилотлари, уюшмалари медиа ва рақамли саводхонликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш танловида иштирок этишга таклиф қилинади.

2021 йилда қуйидаги йўналишлардаги лойиҳалар қўллаб-қувватланиши мумкин:

  • Медиа ва рақамли саводхонлик мавзусида ёшлар мунозараларини ўтказиш, визуал воситалар ва ўйинлар яратиш, ижтимоий тармоқлар учун қисқа роликлар суратга олиш, комикс ва мемлар тайёрлаш.
  • Медиа ва рақамли саводхонлик асосларига оид бўлган давлат ва рус тилларида рисола ҳамда буклетлар ишлаб чиқиш ва тарқатиш (масалан, ҳудудларда медиа саводхонлик фестиваллари пайтида, жамоат транспортида, миллий почта хизмати орқали ва ҳ.к.).

Барча лойиҳаларни ўтказиш муддати: 2021 йил март – август.

Internews лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишда молиявий кўмак ҳамда маслаҳат ёрдамини тақдим этади.

Аризалар 2020 йил 20 декабрь Нур-Султон вақти билан соат 24 гача қабул қилинади. Ариза шаклини бу ерда тўлдириш мумкин.

Ҳар учала мамлакатдан энг истиқболли деб топилган таклифларнинг муаллифлари минтақавий онлайн MediaCAMP Эдьютон 2021 тадбирига таклиф қилинади. Эдьютон 2021 йил 2-6 февраль кунлари бўлиб ўтади ва иштирокчилар тажрибали устозлар раҳбарлигида ўз лойиҳаларини молиялаштириш учун танлов шартларига тўлиқ мос равишда такомиллаштиришлари мумкин.

2021 йилда режалаштирилган медиа саводхонлик бўйича лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот олишга қизиққанларни 8 декабрь куни Нур-Султон вақти билан соат 16.00 да ўтказиладиган ахборот сессиясига таклиф қиламиз.

Internews 2021 йил 10 январдан кечиктирмай аризаларни кўриб чиқади ва қарор қабул қилади. Натижалар юзасидан мурожаат этувчилар электрон почта орқали 2021 йил 12 январгача хабардор қилинади.

Медиа саводхонликни ривожлантириш лойиҳалари бўйича саволларингиз бўлса, қуйидаги электрон манзилга ёзинг: Central-Asia-Applications@internews.org

“Хабар мавзуси” қаторида, илтимос, “Медиа саводхонлик лойиҳалари”, деб кўрсатинг.

Лойиҳа Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмаги билан амалга оширилади.

Редакцияhttps://newreporter.org/
Редакционный аккаунт сайта "Новый репортер".

Жавоб қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни киритинг

Cоңғы жазбалар

INTERNEWS  ВА ҲАМКОРЛАР ҲУЖЖАТЛИ КИНО МАКТАБИГА ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

0
Ҳужжатли фильмлар бўйича бошловчи режиссёрлар ва муаллифларни, мустақил видеомейкерлар ва тележурналистларни “Ҳужжатли кино Мактаби. Қисқа метр” да иштирок этишга таклиф этамиз. Сиз бу ерда...

Марказий Осиё медиа танқидчилари учун онлайн-машғулотларга қабул бошланди

2021 йилнинг март-апрель ойларида Internews медиатанқид йўналишини ўзлаштиришни ва “Янги репортёр” сайти ва Internews нинг интернет-лойиҳалари учун ёзадиган медиа мутахассислар, филологлар ҳамда маданиятшунослар учун...

“Кўришларни эмас, жалб қилинган лойиҳаларни сотинг”. Мария Рзаева билан вебинар (“Бумага”)

8 февралдан 25 февралгача Internews матбуот аудиторияни қандай ва нима учун жалб қилиши кераклиги тўғрисида туркум бепул вебинарлар олиб боряпти. 11 февраль куни бўлиб...

Internews коммуникация аудитини ўтказиш учун ҳамкорлар изламоқда

0
Internews Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистонда ахборот каналлари аудит текширувини ўтказиш учун ҳамкор изламоқда. Аудитдан кўзланган мақсад — кўрсатилган давлатларда Марказий Осиё MediaCAMP дастурининг ташқи...

Марказий Осиё журналистик суриштирувлар мактаби

0
Internews MediaCAMP дастури доирасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон ОАВ журналистлари, блогерлари, мустақил журналистлари учун журналистик суриштирувлар мактаби ўтказилиши ҳақида маълум қилади.Журналистик суриштирувлар мактаби қачон...