Бош саҳифа Воқеа “Етти марта текшириб, бир марта эълон қил”. MediaCAMP Эдьютона-2021 якунлари

“Етти марта текшириб, бир марта эълон қил”. MediaCAMP Эдьютона-2021 якунлари

6 февраль, шанба куни MediaCAMP Эдьютон-2021 медиа саводхонлик бўйича услубий семинар якунланди. Беш кун мобайнида Қозоғистон, Россия, Украина, Тожикистон ва Ўзбекистондан келган мураббийлар 18 та сессия ўтказдилар. Уларнинг раҳбарлиги остида Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан 51 нафар иштирокчи семинарда медиа саводхонлик мавзуида 35 та лойиҳани якунладилар.

Маърузачилар қайси мавзуларда чиқиш қилдилар, бу соҳадаги қайси трендларни муҳим деб ҳисоблайдилар? Иштирокчилар қандай лойиҳаларни яратдилар? Улардан қайси бири Эдьютон финалига чиқди? Биз мақсади иштирокчиларни медиа саводхонлигини ривожлантириш учун ўз лойиҳаларини яратишга ундаш бўлган инновацион семинарнинг энг қизиқарли лаҳзалари ҳақида тўхталмоқчимиз,

Инжиқлик эмас, балки зарур кўникма”

“Онлайн медиа саводхонлик: ижодий аттракцион!” шиори остида 2-6 февраль кунлари MediaCAMP Эдьютон-2021 ўқувлари бўлиб ўтди. Семинарда 51 нафар иштирокчи – амалдаги мураббийлар, медиа саводхонлик бўйича тренерлар, ННТ вакиллари, журналистлар қатнашди. Барча интерфаол машғулотлар бир вақтнинг ўзида миллий тилларга ҳам таржима қилиб борилди.

Эдьютон-2021 семинарининг асосий якуни шундаки, бизнинг иштирокчилар онлайн формат пандемия билан бирга тугамаслигини англаб етдилар. Албатта, офлайн тадбирлар биз учун одатий бўлиб қолган, аммо онлайн мулоқот замонавий инсоннинг ҳаёт тарзи, десак ҳам тўғри бўлади. Масофадан ишлаш, вақтни мақбул бошқариш, ахборотни оқилона истеъмол қилиш ва танқидий баҳолаш, ишончли манбаларни топишда амалий кўникмалар аллақачон бизнинг ҳаётимизга сингиб кетди.

– Ушбу ўзгаришларни мақбул тарзда қабул қилиш учун медиа саводхонликнинг ўзига хос стереотипларини ўзгартириш, бу умуман рақамли саводхонликнинг ажралмас қисми ва моҳияти эканлигини тушуниш лозим. Шуни ҳам мамнуният билан таъкидлашни истар эдимки, қўллаб-қувватланган лойиҳаларнинг 90 фоизи онлайн режимда режалаштирилди ва бундан кейинги ишларимиз ражалаштирилди, – дейди Марказий Осиё MediaCAMP дастурининг медиа саводхонлик бўйича минтақавий маслаҳатчиси Гульнар Асанбаева.

“Digital фалсафаси медиа саводхонликни ривожлантириш асоси сифатида”, “Янги медиа трендлар ва медиа саводхонликни ривожлантириш”, “Ижтимоий тармоқларда ахборот тарқатиш алгоритмлари”, “Танқидий фикрлашни онлайн ўргатишнинг интерактив усуллари”, “Медиа саводхонлиги бўйича мультимедиа дарсини қандай яратиш керак” – булар сессия мавзулари рўйхатининг бир қисми. Уларнинг айримлари очиқ секциялар кўринишида бўлиб ўтди ва Internews Kazakhstan ташкилотининг Facebook-аккаунти орқали трансляция қилинди. Шу тариқа ушбу билимлар нафақат семинар иштирокчилари, балки ижтимоий тармоқларнинг юзлаб фойдаланувчилари учун ҳам тақдим қилинди.

Маърузачиларнинг нутқларини сарҳисоб қилиб, шундай хулосага келиш мумкинки, бугун медиа саводхонлик инжиқлик эмас, балки зарур кўникма. Дунё бўйлаб одамлар технология бизга ёлғонни ва манипуляцияни фильтрлаш учун кўпроқ куч беради деб умид қилишган эди. Бироқ, 2020 йилги пандемия тажрибаси шуни кўрсатдики, бу фақат уларнинг тарқалишига ёрдам берар экан. Маъоузачилардан бири таъкидлаганидек: “Биз ҳозир “Қора ойна” сериалидаги эпизодлар ичида яшаяпмиз”. Медиа саводхонлик – бу биз ҳаммамиз учун зарур бўлган танқидий фикрлаш кўникмаси, бу ижтимоий медиа алгоритмлари буйруғи билан эмас, балки мустақил қарор қабул қила олишимиз учун керак”.

Лойиҳа мураббийлари Эдьютон-2021 таассуротлари билан ўртоқлашдилар. Украиналик мутахассис Сергей Штурхецкий иштирокчиларнинг фикрлаш суръатига қойил қолганини таъкидлади:

– Улар янги машғулотга киришишлари билан янги ғоя ва воситаларни жорий қилишни бошладилар.

Ушбу вазифада илк бор иштирок этган қозоғистонлик мураббий Татьяна Голубцова ўқитиш масаласи катта мураккаблик туғдирмаганини таъкидлади:

– Акс ҳолда ривожланиш тўхтайди. Агар билим алмашиш ва қайта фикр-мулоҳазалар билан ўртоқлашиш бўлса, ривожланиш давом этади.

Тожикистонлик мураббий Жамшед Марупов фактчекинг (фактларни текшириш) бўйича мутахассис. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда “Етти ўлчаб, бир кес”, деган ибора қуйидагича жарангласа, ўринли бўлар эди: “Етти марта текшириб, бир марта эълон қил”. Унинг фикрича. барча лойиҳалар ғолиб бўлишга лойиқ, аммо танлов ўз номи билан танлов: ҳамма ғолиб бўлиши мумкин эмас. У лойиҳалари ўтмай қолган ҳар бир иштирокчига уларни улоқтириб юбормасликни, балки сақлаб қўйишни, бошқа танловларга, жумладан Internews танловларига тақдим этишларини маслаҳат берди.

Шунингдек, мураббийлар томонидан таъкидланишича, бу йил талабалар, ўқитувчилар, нафақахўрлар учун мўлжалланган кўплаб маҳаллий лойиҳалар тақдим қилинди. Тадбир бошланишида бир тавсия берилган эди: медиа саводхонлик бўйича лойиҳаларни яратишда аҳолининг барча қатламларини қамраб олиш шарт эмас, балки аниқ мақсадли аудиторияни танлаб, уларни ташвишга солаётган нарсани англаш ва бунга ечим таклиф қилиш.

Шунингдек, бу йил мураббий сифатида ёрқин дебют қилган Татьяна Голубцовадан нега ўзи медиа саводхонлик қадриятларига ишонишини ва семинарда энг кўп таассурот қолдирган нарса нима эканини сўрадик.

– Мен профессионал журналист, журналистика фани ўқитувчиси ва ННТда фаолият юритган мутахассис сифатида медиа саводхонлик бўйича мураббийлик қилдим. 2018 йилда мен медиа саводхонлик тренерлари учун ўқувларда иштирок этганман. Айтишим мумкинки, ўшанда менинг қарашларим ва қадриятларим тизими ўзгарди – фаолиятимда профессионал қарашлардан универсал муносабатларга ўтдим, улар муҳимроқ экан. Натижада биз “Медиа саводхонлик” гуруҳини, “Медиажунгли” ўйини яратдик ва викторина ўтказдик… Эдьютонда мураббий сифатида ишлаш мен учун янги тажриба бўлди. Ўйлайманки, ташкилотчилар жуда қизиқувчан иштирокчиларни танлай олишган – иштирок этиш кўрсаткичи 101 фоиз, қизиқиш эса юқори бўлди, уй вазифалари аъло даражада бажарилди. Ҳимоя чоғида иштирокчилар видео тақдимотлар ўтказишди, яъни мен айтган воситалардан фойдаланишди, бу эса жуда ёқимли бўлди.

Татьяна Голубцова, шунингдек, қозоғистонлик иштирокчиларининг айрим ишлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. У Даниал Сарининг – мактаб ўқувчиларини олимпиадалар воситасида медиа саводхонликка жалб қилиш катта лойиҳасини таъкидлади. Алия Танкибоеванинг ёш олимларни тайёрлаш бўйича ташаббусини тилга олди. 2020 йилги пандемия даврида одамлар ишончли ахборотнинг қиймати барча соҳаларда муҳим эканини англадилар. Шунингдек, шифокор ва ўқитувчиларнинг мавқеи қандай ўсган бўлса, инфодемия пайтида COVID-19 нима эканлигини ва у билан қандай курашиш кераклигини аниқлаб берадиган олимлар мавқеи ҳам ошди. Бундан ташқари, мураббий мунозара турнирлари лойиҳаси ва кутубхоналар квестлари ғоясини таъкидлади. Ўйинларнинг формати соддалиги билан иштирокчиларга жуда катта ҳажмдаги ахборот етказишнинг ажойиб усули ҳисобланади.

Долзарблик, барқарорлик, молиявий амбициялар

Эдьютон финалига 25 та лойиҳа йўл олди: Ўзбекистондан 4 та, Қозоғистондан 11 та ва Тожикистондан 10 та. Финалчилар лойиҳани амалга ошириш учун потенциал молиявий ёрдам олувчилардир. Якуний қарорлар танлов комиссияси томонидан жамоалар аризаларини тугаллаганларидан сўнг қабул қилинади: улар тафсилотларни, асослар келтирадилар ва бюджетни аниқлаб оладилар. Қарорни 2021 йил февраль ойи охиригача қабул қилиш режалаштирилган.

Ўзбекистон

  1. Media Education, Қорақалпоғистон олий ўқув юртлари ўқитувчилари учун МИГ ўқувлар.
  2. “Медиа саводли интернет фойдаланувчиси”, рақамли медиа саводхонликни ошириш бўйича видео лавҳалар туркуми.
  3. Медиасаводхонлик бўйича видео лавҳалар яратиш.
  4. Қишлоқ ва шаҳар ўсмирлари учун медиа саводхонлик бўйича онлайн веб-семинарлар.

Қозоғистон

  1. “Рақамли ахлоқ: интернетда ўзаро ҳурмат қандай бўлиши керак”, мактаб ўқувчилари учун нафрат тили бўйича тренинглар.
  2. Медиа саводхонлик бўйича олимпиада.
  3. 50 ёшдан ошганлар учун медиа саводхонлик бўйича видео лавҳалар туркуми.
  4. “МедиаШаҳар”, қозоқ, тожик ва ўзбек тилларидаги викторина.
  5. Рус ва қозоқ тилларида юқори синф ўқувчилари ва олийгоҳ талабалари учун минтақалараро баҳс-мунозаралар.
  6. “Кибергигиена”, қозоғистонлик ўқитувчилар учун медиа-саводхонлик бўйича видео лавҳалар.
  7. “Медиа саводхонлик баҳори”, мактаб ўқитувчилари учун тренинглар.
  8. Олимлар учун медиа саводхонлик. Академик муҳит учун тренинглар.
  9. Буклет ва рақамли графикаларни яратиш.
  10. Викторина элементлари билан реалити-шоу.
  11. “МИГдаги штурманлар”, Кўстанай вилояти болалар кутубхоналари ўқувчилари учун.

Тожикистон

  1. МИГ комикслари.
  2. МИГ бўйича қисқа лавҳалар.
  3. Нафақахўрлар учун смартфон, интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш бўйича видео дарслар.
  4. Фуқаролик жамияти ташкилотлари ходимлари учун маҳорат дарслари.
  5. Интернет хавфсизлиги ҳақида болалар телесериали.
  6. Ёшлар учун фактларни текшириш асослари бўйича видео дарсликлар.
  7. Тоғли Бадахшон автоном вилоятининг чекка ҳудудларидаги мактаб ўқитувчилари учун МИГ бўйича тренинглар.
  8. Тожикистон қишлоқ ёшлари учун МИГ бўйича тренинг ва экологик мавзудаги видео лавҳалар.
  9. Тожикистондаги ўзбекзабон ёшлар учун МИГ тренинглари.
  10. Медиа саводхонлик мавзусидаги форум-мунозара.

MediaCAMP Эдьютон-2021 медиа саводхонлик бўйича услубий семинар Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида бўлиб ўтди.

Қўшимча маълумотлар – Internews, Internews Қозоғистон.

Таржимон Нодир Маҳмудов
Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

Жавоб қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни киритинг

Cоңғы жазбалар

Sevimli TVда «Она қизим»: меҳр занжири билан боғланган она ва қиз

Агар она ва қиз бир занжирга боғлаб қўйилса нима бўлади? Яъни рамзий маънода эмас (бу ўринда қондошлик ришталари ҳақида гап кетмаяпти), реал ҳаётда шундай...

Ўзбекистондаги малакали онлайн-медиа мутахассислари учун  «Медиада натив реклама» онлайн-тренинги

2021 йил 18-28 май кунлари Internews Network халқаро нодавлат ташкилоти Ўзбекистондаги медиа мутахассислари учун «Медиада натив (билвосита) реклама» мавзусида онлайн-тренинг ташкил этмоқда.Тренингга муҳаррирлар, Ўзбекистон...

Афсонавий Жон Алпертдан ҳужжатли фильмнинг учта таркиби. Ҳужжатли кино мактабида ижодий учрашув

14 апрель куни “Ҳужжатли кино мактаби. Қисқа метр” машғулотлари доирасида америкалик афсонавий ҳужжатли фильмлар режиссёри Жон Алперт билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. У мухбир ва ҳужжатли...

Ўзбекистон онлайн-ОАВ журналистлари учун мультимедиа воситалари бўйича қўлланма яратилди

Апрель ойида Internews Ўзбекистон журналистлари учун мультимедиа воситалари бўйича бир қатор кўрсатмаларни ишлаб чиқди.Ушбу босқичма-босқич кўрсатмалар очиқ манбаада бўлиб, унинг ёрдамида журналист ва муҳаррирлар...

Ўзбекистон журналистлари ва блоггерлар учун “Moбил фотография” oнлайн тренингги

2021 йилнинг 4-14 май кунлари Internews Network халқаро нодавлат ташкилоти Ўзбекистон журналистлари ва блоггерлари учун "Moбил фотография" номли oнлайн-тренинг ташкил қилади.Тренингда қатнашиш бепул.Tренинг икки...