Бош саҳифа Мустақил ўрганиш “Кўришларни эмас, жалб қилинган лойиҳаларни сотинг”. Мария Рзаева билан вебинар (“Бумага”)

“Кўришларни эмас, жалб қилинган лойиҳаларни сотинг”. Мария Рзаева билан вебинар (“Бумага”)

8 февралдан 25 февралгача Internews матбуот аудиторияни қандай ва нима учун жалб қилиши кераклиги тўғрисида туркум бепул вебинарлар олиб боряпти. 11 февраль куни бўлиб ўтган онлайн учрашувнинг мавзуси жамият қуриш, матбуотни ривожлантириш стратегиясининг ажралмас қисми сифатида фойдаланувчилар билан самарали икки томонлама мулоқотга бағишланди. Санкт-Петербург шаҳар “Бумага” медиа махсус лойиҳалари директори Мария Рзаева ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Мария Рзаева тақдимоти “Бумага” медиа компанияси олдида турган учта масала ва уларни қандай ҳал қилишга бағишланган.

Масала № 1. Медиа рекламаси доимий тарзда арзонлашмоқда: баннерлар намойиши ҳам, матн кўришлар ҳам

Медиа рекламаси арзонлашмоқда, агентликлар баннер ва матнларга чегирмалар сўрашмоқда, бозорнинг бошқа ўйинчилари демпинг билан банд… Демак, кўришларни эмас, балки бошқа бирор нарсани сотиш ҳақида ўйлаш лозим. Битта реклама билан таъсир ўтказиш нархини ошириш ечим бўла олиши мумкин. Бу реклама нархини ошириш ҳисобига эмас, балки жалб этиш билан боғлиқ лойиҳалар яратиш орқали амалга оширилади.

Ахир, жалб қилинган мулоқот қимматроқ туради. Тадбирга келган одам сайтдаги баннерни кўрган одамга қараганда кўпроқ қадрлироқдир.

Рекламалар билан ўзаро ишлаш нархини қандай ошириш мумкин? Мулоқот нархини доим ёдда тутиш лозим. Баннерга назар ташлаган киши 1 тангага тенг (бу ерда берилган нархлар шартли, таҳр.), матннинг 30 фоизини ўқиган киши 10 танга, охиригача ўқиганлар эса ундан ҳам қиммат туради. Синовдан ўтган ва ўртоқлашган киши – янада кўпроқ эътиборли, кўпроқ қадрли саналади. Таҳририят тадқиқот олиб бориш жараёнида – саволлар беради ва одамларнинг жавобларини эълон қилади – контентни яратган фойдаланувчилар эса энг қадри ҳисобланади, улар 1000 танга туриши мумкин. Негаки, бу одамлар ўз вақтларини биз билан ўтказдилар, ҳаётларининг бир қисмини бизга ишониб топширдилар, уларнинг баъзилари сўровнома охирида бизга телефон рақамлари ва электрон почта манзилларини қолдирдилар. Агар бирор киши офлайн ёки онлайн тадбирга келган бўлса, бир неча соат ўз эътиборини жалб қилган бўлса, бу янада қиммат баоланади. Ҳар доим муносабатларнинг бир нечта турларини назардан қочирмаслик лозим. Таҳририятлар ўзларига шундай савол беришсин: “Эҳтимол, биз сотадиган бирор нарса анча қиммат бўлиши мумкинми?”

Бундан ташқари, маҳсулотни турли аудитория учун ҳар хил қадоқларда тақдим қилиш қоидасини доим ёдда тутиш керак. Бир ярим соатлик веб-семинарга келганлар ҳам бор – улар учун уни онлайн томоша қилиш қулай. Вебинар ҳақидаги матн билан кейинроқ икки дақиқа ичида танишиб чиқишни истовчилар ҳам бор. Шунингдек, бироз вақт ўтгач, тадбир ёзувини томоша қилувчилар ҳам учрайди. Ва буларнинг ҳаммаси бизнинг аудиториямиз. Бу шунчаки маркетинг ғояси, Мария Рзаева эса медиани оддий бизнес сифатида қабул қилишга ундайди. Дейлик, бир киши сут харид қилиш учун дўконга келди. Кимдир икки литрли, кимдир ярим литрли идишлардагисини сотиб олади. Ҳаммага ҳам қадоқнинг бир хил ҳажмда бўлиши маъқул келавермайди.

Мария Москва ва Санкт-Петербург шаҳридаги олимлар барларга бориб маърузалар ўқиётган Science Bar Hopping кейси ҳақида ҳам гапирди. Лойиҳа “Роснано” давлат корпорацияси билан ҳамкорликда амалга оширилади. Тадбир офлайн режимда бўлган пайтлари бир кунда 20 та барда 2000 нафар киши олимларнинг маърузаларини тинглашган.

Пандемия пайтида лойиҳа онлайн форматга ўтказилди. Агар кимдир барга боришга имкон тополмаса, лекин қулоқчин орқали маълумот тинглашга тайёр бўлса, улар учун подкаст тайёрланди. Қадоқлашнинг бошқа вариантлари ҳам мавжуд эди: маъруза ёзувлари, онлайн марафонлар, ҳафталик почта жўнатмалари, олимлар иштирокида Telegram мулоқотлар, фақат олимлар учун алоҳида сарҳад. Шу тарзда максимал қамровни олишга муваффақ бўлинди.

Масала № 2. Медиангиз учун маҳсулот сифатида ривожланишга  ресурслар (маблағ ва ходимлар) етарли эмас

Таҳририятларнинг ҳар доим ҳам турли истаклари бор: сайтни ривожлантириш истаги, подкаст яратиш истаги, подкастни ишга тушириш истаги. Бироқ, бунинг учун ресурс – пул, маблағ йўқ, мутахассислар йўқ. Ушбу вазиятдан чиқишнинг йўли қуйидагича: ҳамкорларнинг муаммоларини ҳал қилиш орқали ўзингиз учун воситалар яратишга ҳаракат қилинг.

Агар сиз реклама берувчининг сўровини лозим даражада амалга оширсанги, демак, у ва таҳририят деярли битта нарсани истаётган экан: содиқлик, эътибор, ўтказмалар, қайтаришлар, ижтимоий тармоқларга обуна бўлиш. Асосий вазифа, мутахассислар айтганидек, ўзингиз ҳақингизда ўйлашдир. Кейинчалик мен бундан қандай фойдаланаман? Қандай қилиб мен реклама эҳтиёжлари билан ўз эҳтиёжларимни мувозанатлаштиришим керак? Масалан, сиз доим YouTube, TikTok, ижтимоий тармоқларни ишга тушириш ҳақида ўйлайсиз. Шу тариқа сиз реклама берувчининг қизиқишини қондира олишингиз ва илгари етарли ресурсларга эга бўлмаган маҳсулотдан кейинчалик фойдаланишингиз мумкин.

Мария “Руснано” билан лойиҳа мисолида кўрсатди: “Бумага” Science Bar Hopping лойиҳаси учун YouTube каналида “Олим барга киради…” шоуси ва подкастини ишга туширди. Натижада, шоунинг тўққизта сони жами қарийб ярим миллион томошани ташкил этди, таҳририятнинг истаги амалга ошди! Шундан кейин таҳририят ўз студиясини яратди, ҳозир у ерда бешта подкаст  тайёрланади. Подкастларга эҳтиёж пайдо бўлишига сабаб Science Bar Hopping ҳар олти ойда бир ўтказилади ва воқеалар ўртасида ахборот бўшлиғи юзага келади.

Шунингдек, Мария “Бумага” ўз бренди атрофида шаҳар тадбиркорлар ҳамжамиятини тузиб, уни банк муассасасига сотгани ҳақидаги мисолни кейс сифатида келтириб ўтди. Ҳамкорлик натижасида тадбиркорлар тўғрисидаги хабарлар жўнатмаси яратилди, шунингдек қатор тадбирлар ўтказилди: юқори мақомга эга, таниқли спикерлар иштирокида 500 кишилик конференциялар, кичик тематик тадбирлар. “Бумага” бизнес масаласида контент ярата олди. “Бумага” ҳам, банк ҳам ўз брендлари атрофида содиқ ишбилармонлар жамоасини тўпладилар.

Яна битта кейс, “Нонушта” – олимлар иштирокида фан мавзуидаги онлайн форматли суҳбатлар. Меҳмонлар рўйхатдан ўтиш жараёнида нонушта учун  маҳсулотлар сотиб олишга 400 рубль миқдорида промокод олишади. Сўнг қаҳва ичиб, мутахассисларнинг чиқишларини томоша қилишади. Битта нонуштада тахминан 94 кишигача иштирок этади. Бироқ, ижтимоий тармоқлардаги трансляция 100 минг нафаргача томошабин тўплай олади. Келиб чиқадики, 94 нафар иштирокчининг ҳаражати 400 рубль, қолганлари эса анча арзонга тушади.

Масала № 3. Реклама берувчининг кўз ўнгида қизиқарли ечимларга эга платформа сифатида намоён бўлмаймиз

Шундай ҳам бўладики, медиа реклама берувчининг назарида қизиқарли ечимларга эга платформага ўхшамайди. Бундай пайтда таҳририят такрорлаш мумкин бўлган шоу-кейслар яратади. Бепул бўлган тақдирда ҳам. Аммо уларни бозорда ижодий ишларни қайта-қайта бажара олиши мумкинлигини кўрсатиш ва исботлаш мумкин.

Барча реклама берувчилар вау-таркибга талаб сўрови билан келади. Аммо “вау”дан ташқари, натижадорликни кафолатлаш ҳам муҳимдир. Бундай кафолатлар берилиши керак, чунки формат кўп марта ишлаб чиқилган ва қамраб олиш рақами, олдинги ҳолатлар бўйича қарашлар мавжуд.

Шунингдек, Мария “Бумага”нинг Санкт-Петербург шароблари,  уйлари ва театрлари тарихи бўйича анъанавий пуллик хабарлар жўнатмаси ҳақида ҳам гапирди. Уларнинг обуна нархи ойига 150 рубль. Таҳририятнинг ўз клуби ҳам бор, унда қатнашиш ойига 300 рублни ташкил этади. Унинг иштирокчилари, шунингдек, мутахассислардан қизиқарли мактублар олишади, шаҳар ҳақидаги маърузаларни тинглашади, уларга чегирма ва бошқа нарсалар тақдим этилади. Дарвоқе, айрим фойдаланувчилар барча имтиёзлардан фойдаланмайдилар, балки шаҳардаги митингларни холис ва ҳалол ёритгани учун таҳририятга ўз миннатдорчилигини билдирадилар.

Мария Рзаева вебинарининг видео ёзуви

Лойиҳа Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) молиявий кўмаги билан амалга оширилмоқда.

Таржимон Нодир Маҳмудов
Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

Жавоб қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни киритинг

Cоңғы жазбалар

Sevimli TVда «Она қизим»: меҳр занжири билан боғланган она ва қиз

Агар она ва қиз бир занжирга боғлаб қўйилса нима бўлади? Яъни рамзий маънода эмас (бу ўринда қондошлик ришталари ҳақида гап кетмаяпти), реал ҳаётда шундай...

Ўзбекистондаги малакали онлайн-медиа мутахассислари учун  «Медиада натив реклама» онлайн-тренинги

2021 йил 18-28 май кунлари Internews Network халқаро нодавлат ташкилоти Ўзбекистондаги медиа мутахассислари учун «Медиада натив (билвосита) реклама» мавзусида онлайн-тренинг ташкил этмоқда.Тренингга муҳаррирлар, Ўзбекистон...

Афсонавий Жон Алпертдан ҳужжатли фильмнинг учта таркиби. Ҳужжатли кино мактабида ижодий учрашув

14 апрель куни “Ҳужжатли кино мактаби. Қисқа метр” машғулотлари доирасида америкалик афсонавий ҳужжатли фильмлар режиссёри Жон Алперт билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. У мухбир ва ҳужжатли...

Ўзбекистон онлайн-ОАВ журналистлари учун мультимедиа воситалари бўйича қўлланма яратилди

Апрель ойида Internews Ўзбекистон журналистлари учун мультимедиа воситалари бўйича бир қатор кўрсатмаларни ишлаб чиқди.Ушбу босқичма-босқич кўрсатмалар очиқ манбаада бўлиб, унинг ёрдамида журналист ва муҳаррирлар...

Ўзбекистон журналистлари ва блоггерлар учун “Moбил фотография” oнлайн тренингги

2021 йилнинг 4-14 май кунлари Internews Network халқаро нодавлат ташкилоти Ўзбекистон журналистлари ва блоггерлари учун "Moбил фотография" номли oнлайн-тренинг ташкил қилади.Тренингда қатнашиш бепул.Tренинг икки...