Бош саҳифа Имкониятлар INTERNEWS  ВА ҲАМКОРЛАР ҲУЖЖАТЛИ КИНО МАКТАБИГА ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

INTERNEWS  ВА ҲАМКОРЛАР ҲУЖЖАТЛИ КИНО МАКТАБИГА ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Ҳужжатли фильмлар бўйича бошловчи режиссёрлар ва муаллифларни, мустақил видеомейкерлар ва тележурналистларни “Ҳужжатли кино Мактаби. Қисқа метр” да иштирок этишга таклиф этамиз. Сиз бу ерда ҳужжатли кино ва телевидение орасидаги фарқни тушунасиз, айнан кинематография нуқтаи назаридан фикрлашни ўрганасиз ва ўз шахсий қисқа метражли фильмингизни суратга оласиз.

Илк Ҳужжатли кино мактаби Internews кўмаги билан 2021 йилнинг баҳор ва ёз ойларида онлайн ва оффлайн форматда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистонда бўлиб ўтади.

Аризалар қабул қилиш муддати: 3 март 2021 йил, соат 00:00. Саралаш босқичидан ўтган номзодлар билан индивидуал суҳбат ўтказилади.

Мактаб дастурида иккита босқичдаги ишлар режалаштирилган:

Назариёт: олти ҳафта давомида интенсив равишда таниқли документалистлар ва халқаро тренерлар дарс ўтишади, уйга вазифалар, воркшоплар, кино томошалари ва муҳокамалар;

Амалиёт: икки ой давомида суратга олиш ва монтаж ишлари, менторлр ва мактаб тренерлари раҳбарлиги остида шахсий кино тайёргарлиги.

Мактаб бош тренери – Шахида Тулаганова, BBC. Таклиф этилган спикерлар: Виталий Манский (Россия), Татьяна Рахманова (Франция), Кенан Алиев (Чехия), Рухи Хамид (Британия), Елена Демидова (Россия) ва бошқа режиссёрлар, продюсерлар ва документалистлар.

Ўқишда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистондан ўз шахсий киносини яратиш бўйича ғояси, оз бўлсада иш тажрибаси, видео ишлаб чиқариш бўйича бошланғич билимлари, шунингдек, ўз шахсий базавий ускуналари ёки ўқув жараёнида вақтинча олиб туриш имкони бор бошловчи профессионаллар иштирок эта олади. Аризаларни якка тартибда ёки гуруҳ бўлиб топшириш мумкин.

Ўқитиш тили: миллий тилларга синрон таржима билан рус тили.

Иштирок этиш учун ҳавола орқали ўтиб, ариза шаклини тўлдиринг.

«Ҳужжатли кино мактаби. Қисқа метр» Internews ташаббуси бўлиб, Project Hub (Қозоғистон) гуруҳи, Zibai production компанияси (Тожикистон) ва Элёр Нематов (Ўзбекистон) билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

Лойиҳа Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмаги билан амалга оширилмоқда.

Редакцияhttps://newreporter.org/
Редакционный аккаунт сайта "Новый репортер".

1 изоҳ

  1. ушбу лоихада қатнашмоқчиман, ариза ҳам тўлдирдим лекн жўнатиш имкони бўлмаябди.

Жавоб қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни киритинг

Cоңғы жазбалар

Sevimli TVда «Она қизим»: меҳр занжири билан боғланган она ва қиз

Агар она ва қиз бир занжирга боғлаб қўйилса нима бўлади? Яъни рамзий маънода эмас (бу ўринда қондошлик ришталари ҳақида гап кетмаяпти), реал ҳаётда шундай...

Ўзбекистондаги малакали онлайн-медиа мутахассислари учун  «Медиада натив реклама» онлайн-тренинги

2021 йил 18-28 май кунлари Internews Network халқаро нодавлат ташкилоти Ўзбекистондаги медиа мутахассислари учун «Медиада натив (билвосита) реклама» мавзусида онлайн-тренинг ташкил этмоқда.Тренингга муҳаррирлар, Ўзбекистон...

Афсонавий Жон Алпертдан ҳужжатли фильмнинг учта таркиби. Ҳужжатли кино мактабида ижодий учрашув

14 апрель куни “Ҳужжатли кино мактаби. Қисқа метр” машғулотлари доирасида америкалик афсонавий ҳужжатли фильмлар режиссёри Жон Алперт билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. У мухбир ва ҳужжатли...

Ўзбекистон онлайн-ОАВ журналистлари учун мультимедиа воситалари бўйича қўлланма яратилди

Апрель ойида Internews Ўзбекистон журналистлари учун мультимедиа воситалари бўйича бир қатор кўрсатмаларни ишлаб чиқди.Ушбу босқичма-босқич кўрсатмалар очиқ манбаада бўлиб, унинг ёрдамида журналист ва муҳаррирлар...

Ўзбекистон журналистлари ва блоггерлар учун “Moбил фотография” oнлайн тренингги

2021 йилнинг 4-14 май кунлари Internews Network халқаро нодавлат ташкилоти Ўзбекистон журналистлари ва блоггерлари учун "Moбил фотография" номли oнлайн-тренинг ташкил қилади.Тренингда қатнашиш бепул.Tренинг икки...