Бош саҳифа Имкониятлар Ўзбекистондаги медиа лойиҳалар учун медиаакселераторда (медиа лойиҳалар ривожини жадаллаштириш) иштирок этиш учун...

Ўзбекистондаги медиа лойиҳалар учун медиаакселераторда (медиа лойиҳалар ривожини жадаллаштириш) иштирок этиш учун танлов

Internews MediaCAMP дастури доирасида 11 май – 25 июнь кунлари оралиғида онлайн-форматда ўтказиладиган Медиаакселераторда (медиа лойиҳалар ривожини жадаллаштириш) иштирок этиш учун танлов эълон қилади.

Медиаакселератор – бу янги медиа форматлари ва ёшлар медиаси учун таълим онлайн платформаси.

Танловда амалдаги медиа лойиҳалар, шунингдек, прототиплар ва ғоялар иштирок этиши мумкин.

Аризалар янги ишга туширилган медиа лойиҳалардан, ёшлар медиаси, ижтимоий хизматлар платформаларидан фойдаланадиган янги форматдаги медиалар, мобил иловалардан қабул қилинади. Бундан ташқари, танловга ишлаб чиқилган тайёр медиа-стартапи бор, аммо ишни нимадан бошлашни билмаётган ёки лойиҳани ишга тушириш учун маблағи етишмаётган жамоалар ҳам ариза топширишлари мумкин.

Ғолибларни танлашда Internews таҳририятнинг ёшлар, аёллар ва жамиятнинг эътиборга мухтож қатламлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби ижтимоий мавзуларга йўналтирилганлигига алоҳида эътибор қаратади.

Медиаакселератор қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

Ўқитиш

Ғолиб бўлган жамоалар контентни режалаштириш, молиявий барқарорлик, монетизация ва стратегик ривожланиш бўйича ўқитилади. Машғулотлар уй вазифаси, уларни текшириш ва жамоавий муҳокамалардан иборат бўлиб, ҳар ҳафта ўтказилади. Таълимни янги лойиҳаларни акселерациясига (жадаллаштириш) ихтисослашган экспертлар олиб боради.

Молиявий кўмак

Ўқиш якунида муваффақиятли медиа лойиҳалар танлаб олинади. Internews ғолибларга келгусида ривожланиш учун молиявий кўмак ажратади.

Устозлар

Ғолиб-таҳририятлар ўқиш тугаганидан сўнг менторлардан кўмак олишади. Устозлар стартапларга келгусида максимал даражада самарага эришиш учун маблағларни қандай сарфлаш бўйича маслаҳатлар беради.

Ғолибларни саралаш очиқ танлов асосида икки босқичда ўтказилади:

  • Аризачининг салоҳияти ва таклифнинг инновациявийлиги баҳоланади.
  • Саралашдан ўтиб қисқа-рўйхатга тушган номзодлар билан суҳбат ўтказилади.

Танловда иштирок этиш учун аризаларни 25 апрель, 2021 йил Тошкент вақти билан соат 23:00 га қадар ушбу ҳавола орқали ўтиб тўлдиришингиз мумкин.

Барча саволлар бўйича, илтимос, қуйидаги электрон манзилга мурожаат қилинг: ekhmelevskaya@internews.org

Лойиҳа MediaCAMP Марказий Осиё дастури доирасида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмаги билан амалга оширилмоқда.

Жавоб қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни киритинг

Cоңғы жазбалар

Sevimli TVда «Она қизим»: меҳр занжири билан боғланган она ва қиз

Агар она ва қиз бир занжирга боғлаб қўйилса нима бўлади? Яъни рамзий маънода эмас (бу ўринда қондошлик ришталари ҳақида гап кетмаяпти), реал ҳаётда шундай...

Ўзбекистондаги малакали онлайн-медиа мутахассислари учун  «Медиада натив реклама» онлайн-тренинги

2021 йил 18-28 май кунлари Internews Network халқаро нодавлат ташкилоти Ўзбекистондаги медиа мутахассислари учун «Медиада натив (билвосита) реклама» мавзусида онлайн-тренинг ташкил этмоқда.Тренингга муҳаррирлар, Ўзбекистон...

Афсонавий Жон Алпертдан ҳужжатли фильмнинг учта таркиби. Ҳужжатли кино мактабида ижодий учрашув

14 апрель куни “Ҳужжатли кино мактаби. Қисқа метр” машғулотлари доирасида америкалик афсонавий ҳужжатли фильмлар режиссёри Жон Алперт билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. У мухбир ва ҳужжатли...

Ўзбекистон онлайн-ОАВ журналистлари учун мультимедиа воситалари бўйича қўлланма яратилди

Апрель ойида Internews Ўзбекистон журналистлари учун мультимедиа воситалари бўйича бир қатор кўрсатмаларни ишлаб чиқди.Ушбу босқичма-босқич кўрсатмалар очиқ манбаада бўлиб, унинг ёрдамида журналист ва муҳаррирлар...

Ўзбекистон журналистлари ва блоггерлар учун “Moбил фотография” oнлайн тренингги

2021 йилнинг 4-14 май кунлари Internews Network халқаро нодавлат ташкилоти Ўзбекистон журналистлари ва блоггерлари учун "Moбил фотография" номли oнлайн-тренинг ташкил қилади.Тренингда қатнашиш бепул.Tренинг икки...