Бош саҳифа Танлов/молиявий кўмак Ўзбекистондаги малакали онлайн-медиа мутахассислари учун  «Медиада натив реклама» онлайн-тренинги

Ўзбекистондаги малакали онлайн-медиа мутахассислари учун  «Медиада натив реклама» онлайн-тренинги

2021 йил 18-28 май кунлари Internews Network халқаро нодавлат ташкилоти Ўзбекистондаги медиа мутахассислари учун «Медиада натив (билвосита) реклама» мавзусида онлайн-тренинг ташкил этмоқда.

Тренингга муҳаррирлар, Ўзбекистон миллий ва маҳаллий онлайн-оммавий ахборот воситаларининг тижорат бўлимлари менежерлари, шунингдек, ўз лойиҳаларидан пул ишлаш (монетизациялаштириш) истагидаги медиа мутахассислар таклиф этилади. Тренингда иштирок этиш бепул.

ОАВдаги натив (билвосита) рекламанинг ўзи нима? У сизга керакми?

Сиз бирор бир қизиқарли мақолани ўқий туриб, бу оддий бир мақола эмас, реклама хабари эканини бирдан тушуниб қолган пайтингиз бўлганми? Агар бу саволга «ҳа» деб жавоб берсангиз, демак сиз билвосита реклама мавжуд бўлган мақолаларни ўқигансиз.

Билвосита реклама — бу сотиб олишга чорловчи хабарлардан тўғридан -тўғри, бевосита ҳамда фойдаланмай туриб реклама қилишдир. Билвосита рекламанинг мақсади шундаки, у чоп этилаётган сайт ёки платформа таркиби ва шаклиги юқори даражада мос келиши ҳамда муносиб бўлиши лозим. Унда аудитория учун фойда келтирадиган қизиқарли хабар бўлиши керак.

Медиа учун кандай қилиб махсус лойиҳа ўйлаб топиш ва ишни нимадан бошлаш керак? Битта билвосита реклама ҳам сайт учун, ҳам ижтимоий тармоқ учун тўғри келадими? Видео ёки репортаждан билвосита реклама сифатида фойдаланса бўладими? Реклама берувчига айнан билвосита рекламанинг қийматини қандай тушунтириш керак?

Тренинг қуйидаги мавзуларни қамраб олади:

  • Натив (билвосита) реклама нима?
  • Нима учун билвосита реклама маблағ топишга ёрдам беради?
  • Билвосита реклама оддий реклама ва PR-мақолалардан нимаси билан фарқ қилади?
  • Билвосита лойихалар ва оддий билвосита мақолаларни қандай қилиб ўйлаб топиш мумкин
  • Билвосита рекламани сотишни қандай бошлаш керак
  • Қандай қилиб муваффақиятли билвосита лойиҳалар яратиш мумкин

Онлайн-тренинг ўтказиш санаси: 2021 йил 18-28 май. Ҳар бирининг давомийлиги 2 соатдан иборат бўлган 4 та вебинар Zoom платформасида бўлиб ўтади, вебинар жадвали ҳақида кейинроқ хабар берамиз.

Тренинг 4 та вебинардан иборат бўлиб, унда нафақат назарий билим берилади, шунингдек, иштирокчилар томонидан амалий машғулотлар тренер кўмагида бажарилади. Барча иштирокчилар шахсий компьютерига эга бўлиши лозим.

Тил: Рус тили / Ўзбек тили (Синхрон таржима).

Тренер: Сергей Сахаров CityDog.by рақамли журналининг қўшма-асосчиси ва бош муҳаррири, медиа-эксперт, малакали халкаро тренер (Беларусь).

Аризалар  2021 йил 9 май, Тошкент вақти билан 23:00 га қадар қабул қилинади.

Регистрация учун  илтимос, онлайн-шаклни тўлдиринг.

Барча саволлар бўйича  ekhmelevskaya@internews.org электрон почтага мурожаат килинг.

Жавоб қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни киритинг

Cоңғы жазбалар

Ҳужжатли фильм учун маблағни қаердан топиш мумкин? Ҳужжатли кино мактабида мавзу бўйича баҳслар

0
6 апрель куни “Ҳужжатли кино мактаби. Қисқа метр” машғулотлари доирасида мавзу бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди. Унинг ишида Марказий Осиё ҳужжатли кино ижодкорлари –...

Ўзбекистон онлайн-ОАВ профессионал журналистлари ва муҳаррирлари учун «Мультимедияли сторителлинг» онлайн-тренинги

0
2021 йил  31 майдан  2 июлгача   Internews Network халқаро  ноҳукумат ташкилоти Ўзбекистон онлайн-ОАВ профессионал журналистлари ва муҳаррирлари учун  мультимедиа сторителлинги (баён, ҳикоянавислик) бўйича онлайн-тренинг...

Журналистиканинг асосий кўникмалари бўйича тренингга аризалар қабули бошланди

0
Internews ёш журналистлар, жумладан, журналистика факультетлари талабалари ва битирувчиларини журналистика асослари ҳамда унинг асосий тамойиллари билан боғлиқ билимингизни оширишга қаратилган тренингга таклиф этади.Беш кунлик...

Инсон ҳуқуқлари универсал ва ўзаро боғлиқ – Ўзбекистонда сўз эркинлиги

0
3-май куни биз бутун дунё билан Халқаро матбуот эркинлиги кунини нишонлаймиз. Марказий Осиёда сўз эркинлиги ва журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида нималар дейиш мумкин?...
LGBT Uzbekistan

Табулар ичра табу… ёхуд ЛГБТ масаласининг ўзбек ахборот сайтларида ёритилиши

0
Ўтган икки ой давомида ўзбек медиасида "портлаш" юз берди: бир неча йиллардан бери деярли "тегилмайдиган" мавзу ҳисобланмиш ЛГБТ билан боғлиқ хабарлар, мақолалар, постлар интернет...