Ўзбекистондаги профессионал медиа вакиллари учун стажировка стипендияси

0
331

Internews Ўзбекистондаги журналистлар, муҳаррирлар, операторлар, маркетинг бўйича мутахассислар ва бошқа медиа-таркиб яратувчилар ҳамда дистрибюторлар учун медиа-стажировка стипендиялари танловини эълон қилади. Стипендиянинг мақсади Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз малакаларини ошириш имконини яратишдир. Стажировка бевосита Қозоғистондаги таҳририятларда ўтади. Шунингдек, номзоднинг ўзи келишувга эришган таҳририятда амалиёт ўташ имконияти ҳам мавжуд. Ғолиблар стажировкага бориш ва қайтиш, турар жой ва кунлик харажатларни қоплаш учун маблағ билан таъминланади.

Амалиёт муддати: 2022 йил октябрь 2023 йил март ойлари оралиғида 3-4 ҳафта.

Кимлар стипендия олиши мумкин: Ўзбекистонда фаолият олиб борувчи таҳририят ходими ёки медиа-фрилансерлар. Биз фақат босма ва онлайн форматларда ишлайдиган таҳририятларга эътибор қаратамиз.

Амалиёт тили: Амалиёт фақат рус тилида таржимасиз ўтказилишига сизларнинг эътиборингизни қаратмоқчимиз.

Мажбурий шартлар:

  • Янги кўникмаларни ўрганиш ва янги тажриба орттириш учун кучли мотивацияга эга бўлиш;
  • Амалиёт даврида мезбон таҳририятда ишлашга тўлиқ тайёрлик ва сиз томондан иш берувчининг шу кунларда асосий фаолиятингиздан озод этилишингизни таъминлашга розилиги;
  • Рус тилида эркин мулоқот ва эркин ёза олиш.

Танлов жараёни тўрт босқичдан иборат бўлади:

1) Номзодларни ариза асосида саралаш;

2) Сараланган иштирокчилар билан биринчи онлайн интервью;

3) Сараланган иштирокчилар ва тегишли медиа билан иккинчи онлайн интервью;

4) Қабул қилувчи медианинг қарори асосида якуний саралаш.

Ариза топшириш ва муддат: Агар сиз танловда иштирок этиш истагида бўлсангиз ва ариза топширишга қарор қилган бўлсангиз, ушбу онлайн шаклни 2022 йил 10 октябргача тўлдиринг.

Агар сизда қўшимча саволлар туғилса, ekhmelevskaya@internews.org  манзили орқали бизга мурожаат қилинг. Биз фақат стипендия олиш учун саралашдан ўтган номзодлар билан боғланиш ҳуқуқини сақлаб қоламиз.

Стажировкага бориш имконияти Америка халқининг АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) орқали кўрсатган ёрдами асосида Интерньюс томонидан амалга оширилаётган Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида рўёбга чиқарилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
Пожалуйста, введите ваше имя здесь