Бош саҳифа МАРКАЗИЙ ОСИЁДА «MEDIACAMP AWARD» ТАНЛОВИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ

МАРКАЗИЙ ОСИЁДА «MEDIACAMP AWARD» ТАНЛОВИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ

Журналистика соҳасидаги «MediaCAMPAward» танлови USAID кўмагида минтақада амалга оширилаётган беш йиллик Марказий Осиё медиадастури (MediaCAMP) доирасида ўтказилади.

Бу йил, 2020 йили, иккинчи танлов бўлиб ўтади. Биринчи танлов 2019 йили Тожикистонда, Душанбе шаҳрида ўтказилган.

Танлов тартиби тўғрисида:

Қозоғистон, Қирғизистон. Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда медиа соҳасида, ОАВда штатда ёки штатсиз ишлайдиган ҳар қандай журналист ёки муаллиф танловда иштирок этиши мумкин. Материални танловга медиа ёки муаллифнинг ўзи тақдим этиши мумкин. Танловда ОАВ эмас, балки шахсан журналист/муаллиф ёки журналистлар/муаллифлар гуруҳи тақдирланади.

Хорижий оммавий ахборот воситаси журналисти, яъни MediaCAMP дастури йўналтирилган Марказий Осиё минтақаси мамлакатларидан бирида (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда) рўйхатга олинмаган ва бош офиси бу республикалардан ташқарида бўлган ОАВ ходимлари танловда қатнашиши мумкин эмас. Шунингдек, бу хилдаги медиада эълон қилинган материаллар ҳам кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

Грант ёки донорлик молиялаштириш олган ишлар танловга фақат бир шарт билан, яъни материални тайёрлаш жараёнида унинг шакли ва мазмунини белгилаб берадиган даражада таҳрир қилинмаган бўлсагина қабул қилинади. Материалнинг техник ва услубий сифатини яхшилаш мақсадидаги менторлик(маслаҳат) ёрдами бунга кирмайди.

2019 йилнинг 1 июлидан 2020 йилнинг 31 майигача бўлган даврда тайёрланган турли шакл ва жанрлардаги журналистик материаллар кўриб чиқиш учун қабул қилинади(ягона чеклов – ҳужжатли фильмлар хронометражи 40 дақиқадан ошмаслиги лозим).

Ҳар бир иш фақат бир номинация бўйича топширилиши мумкин.

Бир ОАВ ёки бир муаллиф танловда бир неча материал билан иштирок этиши мумкин. Аммо,бу ҳолатда ҳам ҳар бир номинацияга биттадан материал топширилиши лозим.

Материаллар турли миллий тилларда (қозоқ, қирғиз, тожик, туркман, ўзбек) ва рус тилида қабул қилинади. Бироқ танлов жараёнида ишлар рус тилида олиб борилади. Ҳар бир мамлакатдан тақдим этилган ишлар Internews томонидан таржима қилинади.

Фақат тўғри тўлдирилган аризалар кўриб чиқилади. Улар электрон шаклда тегишли формада ва эълонда кўрсатилган муддатда қабул қилинади.

Номинантлар индивидуал тартибда ариза мақоми ҳақида хабардор қиинмайди. Миллий саралашдан ўтган танлов қатнашчилари Ташкилий қўмитадан тегишли хабар оладилар.

Финалчилар(тақдим этган материаллари миллий овоз бериш жараёнида танлаб олинган танлов қатнашчилари) Медиафестивалга таклиф этилади. Танлов ғолиблари (яъни ишлари Минтақавий ҳайъат томонидан финал овоз бериш вақтида танлаб олинганлар) Медиафестивалдаги махсус маросимда статуэтка, диплом ва соврин/мукофотлар билан тақдирланади.

Кимлар ва қандай саралаш ўтказиши тўғрисида

Танлов икки босқичда ўтади:

Миллий босқич

Миллий  босқич – бешта саралаш  комиссияси  ўз мамлакати (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон) номинантларини танлайди. Финалчилар навбатдаги – минтақавий босқичга ўтадилар

Марказий Осиё ҳайъати

Марказий Осиё ҳайъати  минтақавий босқичда биринчи босқич финалчилари орасидан  ҳар бир номинация бўйича   танлов ғолибларини аниқлайди.

Номинациялар тўғрисида
Танлов беш номинацияда ўтказилади:

Ҳокимият ва жамият

Фуқаролик жамияти, айрим инсонлар ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлар тўғрисида ҳикоя қилувчи журналистик ишлар, бу мавзуни долзарблаштирувчи ва бу хилдаги мулоқот қурилиши жараёнига таъсир кўрсатувчи материаллар кўриб чиқиш учун қабул қилинади.

Ёрдам бериш вақти

Сабр-тоқат, шафқат, жамиятнинг барча гуруҳларини унинг ҳаётига киритиш, инклюзивлик, оғир аҳволга тушиб қолганларга бефарқ бўлмаслик ва уларни қўллаб-қувватлаш ҳақида ҳикоя қилинган материаллар қабул қилинади. Бу ҳикоялар гарчи баланд бўлмаса-да, жамият учун муҳим бўлган овоз эгалари ҳақидадир.

Қаҳрамонлар ёнимизда

Ижтимоий етакчилар, тадбиркорлар, тиббиёт ходимлари, полициячилар, волонтёрлар, орамизда яшаётган ва кичик ишлари билан бўлса-да, дунёни ўзгартираётган оддий одамлар ҳақида ҳикоя қилувчи материаллар кўриб чиқилади. Бу номинацияда нафақат журналист, балки материал қаҳрамони ҳам мукофот олиши мумкин.

Чегарасиз авлод – Имкониятлар вақти

Номинацияда болалар, ўсмирлар ва ёшлар (24 ёшгача) ҳақидаги, масалан, болалар ҳуқуқлари илгари сурилган; ўсмирлар ютуқлари тўғрисида ҳикоя қилинган; ёшлар ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш учун янги ғоялар таклиф этилган материаллар билан иштирок этиш мумкин.

Объектив

Танловга кўрсатилган муддатлар оралиғида туширилган ва эълон қилинган фотосуратлар қабул қилинади. Фотосуратлар белгиланган мезонларга мос келиши ва танлов мавзусига оид бўлиши керак. Сурат мамлакат тарихи саҳифаларининг кайфиятини, муҳим лаҳзаларини аниқ ифодалаши лозим.

«Ёрдам бериш вақти» номинациясига топшириладиган материалларга талаблардан бири – улар муайян ҳамжамият ёки алоҳида инсон ҳаётидаги реал ўзгаришларга таъсир кўрсатган бўлиши керак. Ариза топширувчи нафақат материалнинг ўзини тақдим этиши, балки у маълум муаммони хал этишга қандай тарзда ёрдам берганини ҳам тасвирлаб бериши зарур.

Бу номинация “Объектив” ғолиби Ташкилий қўмита томонидан белгиланган муддатда танланган онлайн-ресурс базасида интернет-овоз бериш йўли билан аниқланади. Ҳар бир одам чекланмаган миқдор баробарида, аммо бир кунда бир марта бир иш учун биттаIP-манзилдан овоз бериши мумкин (эртаси куни яна овоз бериш мумкин ва ҳакозо.) Ташкилотчи томонидан белгиланган муддатда яратилган ва эълон қилинган барча фотосуратлар қабул қилинади. Фотографиялар: 1) кўрсатилган талабларга жавоб бериш; 2) мамлакатларнинг ҳар бири учун аниқ тарихий қисм ёки муҳим вақт, кайфиятни ифода этиши керак. Муаллиф интернет-овоз беришда фойдаланиш ва суратни тақдирлаш маросимида намойиш этишда муаллифлик ҳуқуқини тақдим этади.

Агар мақолам хорижий (хорижий) оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган бўлса, танловда иштирок этишим мумкинми?

Хорижий ОАВ журналисти танловда иштирок эта олмайди. Шунингдек, бундай оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган мақолалар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

Чет эл оммавий ахборот воситалари деганда нимани тушунасиз?

МедиаCAMP дастури ишлайдиган Марказий Осиё мамлакатлари (Қозоғистон,  Қирғизистон,  Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон)дан ташқарида рўйхатдан ўтган ва бош идораси ушбу республикаларда бўлмаган оммавий ахборот воситаларидир.

Агар менинг материалим маҳаллий оммавий ахборот воситаларида чоп этилган бўлса, лекин уни тайёрлаш учун хорижий (грант ёки донор) маблағлар олинган бўлса, мен танловда иштирок этишим мумкинми?

Грант ёки донорлик маблағлари билан молиялаштирилган ижодий ишлар танловга шарт билан, яъни тайёрлаш вақтида мазмуни ва шаклини белгилаб берадиган муҳим муҳаррир таъсири бўлмаган бўлган ҳолатда қабул қилинади. Материалнинг техник ва стилистик сифатини ошириш учун мураббийларнинг ёрдами ҳисобланмайди.

Агар менда интернет-ресурсда чиқмаган видео ёки босма материаллар бўлса, уни танловга қандай топширишим мумкин?

Ҳакамлар ҳайъати видеофильмни ўрганиши учун уни баъзи видео платформаларга (Ютуб, Вимео ва бошқалар) юклаш керак ва иловада у қаерга юкланганлигини кўрсатиш керак. Ишингиз учун ҳавола ҳаммага очиқ бўлиши мумкин. Агар у ёпиқ бўлса, муаллиф Ташкилий Қўмита учун материаллар билан танишиши керак.

Танловга босма (газета, журнал ва бошқалар) материалларни топшириш учун уларни сканер қилиш (нашр қилинган санаси кўриниши керак) ва ҳар қандай сервисга (Google-диск ёки бошқа) юклаб олиш ва унга электрон ҳавола орқали кириш мумкин бўлиши керак. Сканерлаш версиясининг сифати юқори бўлиши зарур, шунда материал осон ўқилади. Файлларнинг умумий ҳажми 1 ГБ дан ошмаслиги керак.

Агар материалим радио эфирида узатилган бўлса, уни қандай тақдим этишим мумкин?

Овозни исталган онлайн хизматга юклаш ва аризада кўрсатилган ҳаволани ташкилий қўмитага юбориш керак.

Қайси тилда аризани юборишим мумкин?

Қозоғистонда – қозоқ ва рус тилларида (ва бошқа мамлакатларда – маҳаллий ва рус тилларида). Биринчидан, Саралаш комиссияси асарларнинг асл нусхасини баҳолайди ва вилоят ҳайъатининг якуний қарорига биноан барча ишлар сифатли рус тилига таржима қилинади.

Битта асарни турли номинациялар бўйича топшириш мумкинми?

Йўқ, битта асар битта номинацияда атиги бир марта топширилиши мумкин.

Битта оммавий ахборот воситаси ёки битта муаллиф турли номинациялар бўйича аризаларни топшириши мумкинми?

Ҳа, мумкин, лекин материаллар ҳар хил бўлиши керак. Ҳар бир номинацияга алоҳида талабнома топшириш керак.

Агар блоггер бўлсам, танловда қатнашиш учун ариза берсам бўладими?

Танлов журналистлар учун, агар сизнинг сизнинг фаолиятингизни ОАВга тегишли деб ҳисобласангиз, ва бу танлов мақсадларига жавоб берса, у ҳолда топширинг. Шунингдек, онлайн сайтларда чоп этилган мустақил муаллифлик ва продюсерлик гуруҳларининг журналистик лойиҳалари ҳам кўриб чиқиш учун қабул қилинади.

Танлов учун ҳужжатли фильмни тақдим этиш мумкинми?

Ҳа, лекин унинг вақти 40 дақиқа билан чекланган (бу қисқаметражли фильмнинг максимал узунлиги). Кино учун бошқа кўплаб танловлар мавжуд, асосий эътибор журналистик материалларга қаратилади.

Агар менда матеариаллар цикли бўлса, у ҳолда нима қилишим керак?

Онлайн аризада циклнинг қисқача мазмунини ёзишингиз ва фикрингизга кўра, бу сериядаги энг кучли материалга ҳаволани тақдим этиш керак.

Аризада ишнинг номи кўрсатилиши керак. Агар менинг лавҳам (бир қатор мақолалар, радио дастурлари ва бошқалар) номга эга бўлмасачи?

Бу техник талаб. Бу талаб танловга тақдим этилган ишларни кўриб чиқиш жараёнида ташкилий қўмита, миллий саралаш комиссияси ва ҳудудий ҳакамлар ҳайъатининг тўғри йўналиш олиши учун киритилган. Шундай ҳоллар бўладики, муаллифнинг исми ёки оммавий ахборот воситаларининг номи орқали аниқлик киритишнинг иложи бўлмайди, боиси бир журналист ёки ОАВ бир нечта лойиҳа билан қатнашади. Агар мақолангиз ёкки лаҳангизни номи бўлмаса ҳам муносиб ном топинг ва анкетага ёзиб қўйинг.

Материалларим саралаш босқичидан ўтганини қандай билишим мумкин?

Танлов ташкилий қўмитаси миллий саралаш босқичидан ўтган иштирокчиларга бу маълумотни етказади. Саралашдан ўтмаган иштирокчиларга хабар берилмайди. Агар сиз финалга чиққан бўлсангиз сизга қўнғироқ қилишади ёки ёзиб хабар беришади.

Номзод ким, финал иштирокчиси ва танлов ғолиби ким? Уларнинг орасида қандай фарқ бор?

Номзод – бу танловларда бирон-бир номинацияда бирон бир мукофот ёки совринга даъвогар бўлган киши. Яъни, ижодий ишларни кўрсатилган муддатга қадар топширган ва техник танловдан ўтганлар (аризани тўғри тўлдирган, зарур материалларни бириктирган) танлов номзодлари ҳисобланади.

Миллий босқичдан ўтиб, кейинги ҳудудий босқичда қатнашиш учун саралаб олинганлар финалистлар деб аталади. Биз уларни Медиа фестивалига таклиф қиламиз. Минтақавий ҳайъат қарори билан МедиаCAMPАwард танловида биринчи, иккинчи ёки учинчи ўринга лойиқ деб топилганлар ғолиблардир.

Миллий босқичдаги саралаш комиссиялари ОАВда, медиаменежмент ёки бошқа ижтимоий муҳим йўналишда иш тажрибасига эга бўлган, журналистика соҳасида нуфузли арбоблар орасидан тоқ сонда шакллантирилади.Ҳар бир мамлакат саралаш комиссиясига шунингдек, Internewsнинг бир нафар вакили ҳам киритилади. Холис ва ҳаққонийлик принципига риоя этиш учун ҳамма Манфаатлар зиддияти тўғрисидаги Сиёсатни имзолайди.

Саралаш комиссияси иштирокчиси агар материал танловга у ишлаётган нашрдан тақдим этилган бўлса, овоз беришда қатнашмайди.

Минтақавий босқичда ҳар бир номинация бўйича танлов ғолиблари аниқланадиган Марказий Осиё ҳайъатида ҳар бирмамлакатдан медиа,ОАВ, ижтимоий ахамиятга молик бошқа ижтимоий йўналишларнинг таниқли намояндалари орасидан бир ёки иккита вакил танланади. Таркибга журналистлари тагнловга материал топширган ва финалга чиққан ОАВ раҳбари ёки ҳодими таклиф этилиши мумкин эмас.

Ҳайъатнинг барча аъзолари ҳам Манфаатлар зиддияти тўғрисидаги сиёсатни имзолайдилар.