«Янги репортёр» (Newreporter) – бу медиа ҳақидаги профессионал ресурс

Биз сайтимизни шундай номлаганимиз бежиз эмас. Сўнгги йилларда мухбирлик касби кўп жихатдан ўзгарди. Энди малакали мухбир нафақат матн ёзишни билиши, шу билан бирга, расмга туширишни, видео суратга олишни, монтаж ишларини, маълумот узатишни, мультимедиа воситалари билан ишлашни уддалаши лозим. У қандай қилиб, қайси каналлар орқали аудитория унинг материалларидан бохабар бўлишини яхши тушуниши керак. Технологиялар доимий ривожланишда экан, ишни тез ва самарали бажариш юзасидан янги маълумотлар керак.

Яна бир яхши томони, ҳозир технологиялар билан истаган одам репортёр бўлиши мумкин. Биз ҳаммамиз медиа сарҳад вакилимиз, бу нафақат имконият, балки хавф ҳамдир. Тасдиқланмаган маълумотни тарқатиш, ўқувчи ва томошабинни чалғитиш хавфи. Бу барчамиздан янги саводхонлик – медиа саводхонликни ошириш талаб этилаётганини англатади.

«Янги репортёр» қуйидаги саволларга жавоб бера оладиган сайт:

  • сифатли таркибни қандай шакллантириш мумкин?
  • маълумотни қандай текшириш ва таққослаш керак?
  • аудитория қандай жалб қилинади?
  • кликбейт даврида ахлоқий меъёрларни қандай сақлаш керак?
  • медиани қандай қилиб даромадли қилиш мумкин?

Биз диджитал-тренд ва мультимедиа ҳақида ҳикоя қиламиз, медиа мутахассислар учун вебинарлар ўтказамиз, фойдали маслаҳат ва қўлланмалар нашр этамиз, Марказий Осиё мамлакатларида медиа-танқидни ривожлантирамиз ва медиа-саводхонлик бўйича ўқув материаллари бериб борамиз.

Биз доим янги муаллифларни қўллабқувватлаймиз ва ҳамкорликка тайёрмиз.

«Янги репортёр” – бу Internews Network халқаро нотижорат ташкилотининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси лойиҳаси бўлиб, қозоқ ва тожик тилларида ҳам олиб борилади.

Лойиҳа АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) кўмаги билан Марказий Осиё MediaCAMP медиа дастури доирасида амалга оширилмоқда.