No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишThingLink сервисида интерфаол сурат яратиш бўйича қўлланма

    ThingLink сервисида интерфаол сурат яратиш бўйича қўлланма

    Агар сиз бирон бир воқеа тафсилотларини айтиб беришингиз, муайян касбнинг зарур жиҳатларини намойиш этишингиз ёки фактлар тўплами ҳақида гапириб беришингиз керак бўлса, одатий матн форматидан воз кечиб, унга интерактив фотосурат қўшиб тақдим қилишингиз яхшироқ самара беради.

    Россиялик тажрибали муҳаррир, ношир ва медиа-мураббий Юрий Звягинцев 15 дақиқада мультимедиа контентини тайёрлаш имконини берадиган содда ва мураккаб бўлмаган хизматларни Ўзбекистон медиа мутахассислари билан бўлишишда давом этади. “Янги репортёр” ThingLink сервисида интерфаол фотосурат яратиш бўйича босқичма-босқич қўлланмани жамлади.

    ThingLink – бу интерфаол фотосуратлар яратиш бўйича энг оммабоп хизматлардан бири. Дастур яратувчилари учта тариф таклиф қилишади: синов (бепул), профессионал (ойига 25 АҚШ доллари) ва устунлик (ойига 125 АҚШ доллари). Бепул версия ўрганиш учун жуда қулай – сиз интерфаол фотосурат тузишга уриниб кўришингиз мумкин, аммо уни нашр этолмайсиз. Бунинг учун сиз тўловли версияни қўллашингиз керак бўлади. “Профессионал” ва “устунлик” тўпламлари беш кунлик синов муддатини ўз ичига олган.

    Нима учун интерфаол фотосуратдан фойдаланиш керак:

    • Сизда битта фотосурат билан кўплаб тафсилотларни бериш имконияти бўлади. Буда суиистеъмолликка йўл қўймаслик жуда муҳим.
    • Интерфаол фотосурат бириктириш эффектини беради. Мурожаат қилиш статистикаси ўқувчилар бундай материалга кўпроқ вақт сарфлашини кўрсатади.
    • Интерфаол таркиб. Янги маълумотларни кўриш учун ҳаволани босиш керак.
    • Вируслилик. Бу баҳам кўриш мумкин бўлган қизиқарли таркибдир.
    • Узоқ муддатли қизиқиш. Вақт ўтиши билан ҳаволалар янгиланиши ва тўлдирилиши мумкин.

    Интерактив фотосуратни қачон ишлатиш керак ёки мумкин?

    Юрий Звягинцев тақдимотидан интерфаол фотосурат намунаси
    • Агар сиз воқеалар ҳақида кўп сонли иштирокчилар билан гаплашсангиз.
    • Агар сиз одамлар, касблар, тарихий шахслар ва бошқалар ҳақида гапираётган бўлсангиз.
    • Агар сиз тушунтириш материаллари яратаётган бўлсангиз.
    • Мустақил материал сифатида (масалан, виртуал саёҳат).
    • Агар яхши фотосурат бўлмаса.

    ИНТЕРАКТИВ ФОТОСУРАТНИ ҲАР ҚАНДАЙ ВАҚТДА ЯНГИЛАШ МУМКИН. ШУ ТАРИҚА ДОИМИЙ ЯНГИЛАНИБ ТУРАДИГАН ШАҲАР БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА УЗОҚ ВАҚТ ЎЗ ДОЛЗАРБЛИГИНИ, АҲАМИЯТИНИ ЙЎҚОТМАЙДИ.

    Интерфаол фотосуратлар билан ишлашнинг муҳим қоидалари:

    • Асосий сурат эътиборни жалб қила олиши, қизиқарли бўлиши керак.
    • Фото тушунарли бўлиши учун ундан кўплаб деталлар жой олиши лозим. Аммо ҳамма нарсанинг меъёри бор. Агар сиз, дейлик, 20 мингта банд келтирсангиз, расм чапланиб кетади.
    • Ҳаволалар учун кўп форматли таркибдан фойдаланинг. Аудио, матн, видео, гиф – бу фотосуратни янада қизиқарли қилади.
    • Турли таркиблар учун турли ҳаволалардан фойдаланинг. Ушбу функция хизмат тоомнидан таклиф қилинган – микрофон ҳаволалари, YouTube белгиси, китоб ва бошқа шаклларда. Бу ўқувчига зарур ишора бўлади.
    • Қизиқарли, унча маълум бўлмаган далилларни жамланг. Сиз журналист, муҳаррирсиз, ўқувчилар учун қизиқарли нарсаларни қандай топишни биласиз.
    • Иложи бўлса – аввалги мақолаларингизга ҳавола беринг. Бу маркетингга тааллуқли. Таркиб яратиш – бу ишнинг ярми, муҳими уни тарқатиш, оммалаштириш.
    • Таркибни албатта ижтимоий тармоқларда тарғиб қилинг.

    Интерфаол фотосуратлар билан ишлашдаги одатий хатолар:

    • Номақбул инфоповод. Ушбу форматни алоҳида ҳолатларда қўлланг, таҳририят ресурсларини шунчаки сарфлаш бефойда.
    • Битта фотосуратда кўплаб ҳаволалар бериш. Бунда темир қоида мавжуд эмас, лекин миқдор 5 дан 10 гача бўлгани яхши.
    • Белгиларни жойлаштиришда юқори аниқлик – белгилар бир-бирининг устига қўйилганда таассуротни бузади ва ўқувчини чалғитади.
    • Теглардаги бир хил таркиб. Масалан, фақат матннинг ўзи. Бу хато эмас, шунчаки ундан қочиш керак. Баъзан бу асосли ҳам бўлиши мумкин. Масалан, сиз бирорта гуруҳнинг энг яхши 10 та қўшиғи ҳақида маълумот берсангиз.
    • Сарлавҳада ёки тавсифда изоҳ, тушунтиришнинг мавжуд эмаслиги. Агар ўқувчи бирон белги қўйилган фотосуратни кўрса, уни босиш мумкинлигини доим ҳам тушунавермайди. Унинг нима эканлигини тушунтиринг. Кимдир ушбу турдаги таркиб билан таниш бўлмаслиги мумкин.

    ThingLink орқали интерфаол фотосурат яратиш:

    1. Сайтга кириб, рўйхатдан ўтамиз (бунинг учун Facebook аккаунтидан фойдаланиш мумкин).
    2. Create тугмасини босиб, расмни юклаймиз (Image Upload). Фотосуратни компьютердан, сайтдан ҳавола орқали, ижтимоий тармоқлардан, Flickr орқали ва бошқалардан юклаш мумкин. Фотосурат аниқ ва сифатли бўлиши кераклигини унутманг.
    3. Нуқта яратамиз (Create Tag) ва уни расм мослаштирамиз.
    4. Ёрлиқ учун белги танлаймиз (таркиб тури бўйича).
    5. Ёрлиққа керакли таркибни қўшамиз (матн, фото, видео, аудио, ҳавола ва ҳ.к.).
    6. Фотосуратни сақлаймиз, созламалардан оммавийлик режимини танлаймиз – Public.
    7. Share/“Бўлишиш” бўлимига ҳаволанинг нусхасини жойлаштирамиз.

    ThingLink хизматининг камчиликлари:

    • Фойдаланишнинг битта – инглиз тилида экани. Агар бу сиз учун ноқулай бўлса, браузерда автомат таржимани ёқинг.
    • Бепул тарифдаги чекловлар. Агар сиз ушбу хизматни яхши ўзлаштирсангиз ва ундан фаолиятингизда фойдаланишга қарор қилсангиз, пуллик версияни сотиб олиш имконияти ҳақида бош муҳаррир билан маслаҳатлашинг.
    • Интерфейснинг барча опцияларини ҳам осон ўзлаштириб бўлмайди.

    Муқобил хизматлар: Genially; AnnotatePro by MockFlow; Glogster; RoundMe; Image Hotspots by H5P; Closr.

    Муаллиф: Ольга Королева

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read