No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишЯхши сарлавҳани қандай қўйиш керак? Ленур Юнусовнинг тавсиялари

    Яхши сарлавҳани қандай қўйиш керак? Ленур Юнусовнинг тавсиялари

    Ҳозирга янгиликлар тасмаси конвейрга ўхшайди – у доим ҳаракатда ва ўқувчига юзлаб турли хил материалларни тақдим этади. Ўқувчи ўзига керак ахборотни излайди: унинг нигоҳи, онгини, қалбини нима жалб қилади, шуни қидиради. Агар сиз фақат сарлавҳалар билан жалб қила олсангиз, ўқувчи сизнинг порталингизда узоқ вақт қолади.

    Қандай қилиб жозибали сарлавҳа топиш ва кўплаб лайклар тўплаш ҳақида журналист ва медиатренер Ленур Юнусов, Ўзбекистон журналистлари учун “Интернет журналистика асослари” онлайн тренингида ҳикоя қилиб берди.

    Матн тили

    Агар сиз қўйган сарлавҳа ёки ёзган матн ўқувчидан луғатга мурожаат қилишни талаб қилса, билингки, ҳеч ким уни луғат варақламайди. Демак, сиз ўқувчини узоқлаштириб юборасиз. Кераксиз сўз ва ортиқча тафсилотларни олиб ташланг. Матн маъносини йўқотмасдан нималарни олиб ташлаш мумкинлиги ҳақида бир нечта мисол:

    • Маънога эга бўлмаган кириш сўзлар: албатта, масалан, маълумки, дарвоқе.
    • Кучайтиргичлар: мутлақо, бутун бошли, жуда, энг, ҳеч қачон.
    • Вақт паразитлари: бугунги кунда, айни пайтда, сўнгги вақтларда.
    • Канцеляризмалар: амалдорлар – инсонлар, мақсадда – нагаки, сабаб билан – туфайли.

    Матнни ёзгандан кейин учта муҳим қоида:

    1. Матннинг барча афзалликларини текширинг. У қандай муаммони ҳал қилади?
    2. Ҳар бир жумлани текширинг. У қандай маъно юкламасига эга?
    3. Ҳар бир сўзни текширинг. Нима учун у бу ерда?

    Ўқувчининг вақтини бекорга сарфламанг. Матнни ёзганингизда, унинг қанчалик фойдали эканлигини ўйлаб кўринг. Бугун матн билан ишлаш – кераксиз сўзларга қарши курашдир. Агар сиз мақолангизга ўқувчиларни жалб қилмоқчи бўлсангиз, уни қисқароқ қилинг.

    Маслаҳат: glvrd.ru – бу матнни текшириш имконини берадиган хизмат. У кераксиз сўзларни аниқлайди, сезади ва нимани олиб ташлаш мумкинлигини айтади. Бу кўрсатмаси нотўғри бўлиши ҳам мумкин бўлган сунъий интеллект, лекин кўпинча фойдалидир.

    Аввало, одамлар суратга, сўнгра сарлавҳага, сўнг остсарлавҳага ва охирида матнга эътибор беришади. Шу зайил ўқувчи сизнинг ишингизга баҳо беради – сизнинг ёзганингизга вақт сарфлаш керакми йўқми?

    Қандай яхши сарлавҳа қўйиш керак?

    Киноя билан қўйилган яхши сарлавҳага мисол. Ўқувчи ҳаволани босишни ва буларнинг барчаси нимани англатишини билишни истайдими?

    Яхши сарлавҳа қўйиш ва кўплаб лайклар тўплашга ёрдам берадиган баъзи маслаҳатлар:

    • Кросбининг биринчи қонуни: аниқ ваъдалардан қочинг. Матн жозибали ва ноаниқ бўлиши керак. Замонавий матбуот кўпинча нотўғри йўл тутади — улар материалнинг моҳиятини сарлавҳага чиқариб қўйишади. Масалан, жамоат транспортида йўл ҳақи 30 рублга ошди. Ҳаволани босиш ва материални ўқишнинг ҳожати қолмайди – сарлавҳа билан ҳамма нарса аллақачон айтиб бўлинди. Агар сизда бирорта сир, қизиқиш, мавҳумлик ёки ўқувчи жавоб олмоқчи бўлган савол бўлса, у ҳамма нарса равшан бўлган сарлавҳадан яхшироқ ишлайди.
    • Яхши сарлавҳа ўқувчи нимага эга бўлиши тўғрисида аниқ тасаввур беради. Агар сизнинг мавзуингиз банк карталарининг хавфсизлиги бўлса, унда “Банк картасини қандай ҳимоя қилиш керак” сарлавҳаси ўқувчи учун аҳамиятсиз, чунки кимнинг картаси эканлиги номаълум. “Пулингизни қандай ҳимоя қилиш керак” сарлавҳаси яхши самара беради, чунки бу маълум бир кишининг пулидир.
    • Сарлавҳада сўроқ сўзларидан фойдаланинг: қачон, қандай, қаерда, нима учун, нима? Сўроқ оҳанги энг яхши қидирув сўровларига киритилган ва яхшироқ индексланади.

    САРЛАВҲА ҚЎЯР ЭКАНСИЗ, УНИ ЯНА БИР БОР ЎҚИБ КЎРИНГ ВА ЎЗИНГИЗ ШУ САВОЛГА ҲАҚҚОНИЙ ЖАВОБ БЕРИНГ: МЕН ЎЗИМ БУНИ ЎҚИГАН БЎЛАРМИДИМ?

    • Муҳокамаларни рағбатлантиринг. Ўқувчини жалб қиладиган сарлавҳалар топинг ва шарҳларда ўз фикрларини қолдиришга унданг.
    • Ҳис-туйғу беринг. Бу ўқувчини мунозарага чорлайди.
    • Аниқ мушоҳадалар таклиф қилинг.
    • Рақамлар қўшинг. Уларга кўпроқ эътибор беришади, мия буни осонроқ ўзлаштиради, рақамлар ўқувчига уни нима кутаётгани ҳақида ёрқин тушунча беради, матнни осон ва қулай қабул қилишга олиб келади.
    • Сарлавҳада фаоллашган феъл бўлиши керак.

    Ёмон сарлавҳанинг белгилари

    Муваффақиятсиз сарлавҳага мисол. Шубҳасиз, Михаил Ефремов билан боғлиқ вазиятнинг спортга ҳеч қандай алоқаси йўқ, аммо портал муҳаррирлари уни ўзига жалб қилиш усулини топдилар

    Сарлавҳани матнингизга мослаштириш ҳақида ўйлаб кўришингиз керак, агар:

    • Унда мураккаб жумлалар ва кўплаб вергуллар мавжуд бўлса
    • У мураккаб рақамларни ўзида жамлаган бўлса
    • Унда жаргон ва кўча иборалар мавжуд бўлса
    • Андоза сарлавҳа — миллион марта ишлатилган ном бўлса
    • Унда қисқартма номлар мавжуд бўлса
    • Сарлавҳа, кириш қисми ва асосий матн боши боши бир хил бўлса
    • Мавзуга алоқадор бўлмаган маълумотларни жалб қилса
    • Кликбейтни ўз ичига олган бўлса

    Дарвоқе, кликбейт ҳақида. Материални тайёрлаш жараёнида “Янги репортёр” жамоаси мутахассиснинг тақдимотидан илҳомланиб, жаҳон мумтоз адабиёти кликбейт мавзусида тасаввурга берилдилар. Биз сиз учун ноодатий тест тайёрладик: сарлавҳа ортида қайси асар яширинганлигини аниқлай оласизми?

    Муаллиф: Ольга Королева

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read