No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишДунё медиа жўнатмаларининг энг яхши кейслари

    Дунё медиа жўнатмаларининг энг яхши кейслари

    Матбуот учун электрон жўнатмалар – бу даромаднинг ажойиб усули. Эксклюзив, фойдали ва сифатли хабарлар туркуми учун $10 тўлашга тайёр жаъми минг киши нашрнинг ойлик бюджетига жиддий қўшимча бўлади.

    Концепцияни ишлаб чиқиш, харажатларни ҳисоблаш ва якуний маҳсулотни қандай етказиш лозимлиги ҳақида “Internews”дан жўнатмалар” тренингида сўз боради. Туркумнинг илк маърузасини медиа-маслаҳатчи, @themedia телеграм канали бошловчиси, “Интернет журналистика” китобининг муаллифи Александр Амзин олиб боради. Мутахассис дунё медиа жўнатмаларининг энг яхши кейслари ҳақида ҳикоя қилади.

    Маҳсулот кўринишидаги жўнатмалар ўзи нима?

    Бир кун мобайнида ёзилган биронта ҳам электрон жўнатма рўйхатдан тушиб қолмаган. Бу доим ҳам бирон маҳсулот – мунтазамлик касб этган кутилган форматда маълум бир қийматни ифодаловчи маълумот. Жўнатмалар маҳсулот сифатида айрим хусусиятларни мужассам этиши керак:

    • Мунтазамлик. Аксарият ҳолларда, лекин шарт равишда эмас, мунтазамлик янгиликлар туркуми билан боғлиқ ҳолда келади. Одамлар икки ҳафтада бир мартадан кам чиқадиган янгиликлар жўнатмасини унутадилар. Материалларни ҳар куни, ҳафтада бир неча марта ёки ҳафтада бир марта чиқариш мумкин.
    • Унутилган биринчи саҳифа. Ҳозир бирор киши сайтга кирса, у деярли ҳеч қачон сайтнинг асосий саҳифасини кўрмайди – одатда ўқувчи дарҳол ички саҳифаларга, маълум бир материалга ўтиб кетади. Бу, асло биринчи саҳифа медиа маҳсулот сифатида қониқарсиз, дегани эмас. Маълум бир даврдаги устувор янгиликларни жўнатмалар учун яхши имконият дейиш мумкин.
    • Жўнатмалар тет-а-тет режимида ишлайди. Фойдаланувчилар дўстларидан лайк ҳақида хабарнома олмайдилар. Муштарий почта қутиси билан юзма-юз қолади, бу унинг ярим соат давомида ўзи билан ўзи ўтказадиган муҳим фурсати саналади.

    Жўнатмаларнинг асосий хусусиятлари

    • Узунликни чеклаш. 12 минг белгидан кўп жўнатмани юборишнинг нафи йўқ. 7000 белгидан ортиқ жўнатма ҳам обуналар ҳам overkill. Оптимал жўнатманинг ҳажми стандарт мақола ҳажмидан ошмаслиги керак.
    • Шакллар бирлиги. Ўқувчи учун жўнатма – бу ҳудди болалар учун мультфильмнинг муқобилидир. Ўқувчи маълум кўрсаткичлар, форматлар ва натижаларни кутади.
    • Ишонч – ҳудди валюта. Аммо ўз номингиздан гапирмасангиз, уни топишнинг деярли имкони йўқ. Катта жўнатмалар тажрибаси шуни кўрсатадики, улар ақлли инсон билан суҳбат шаклига қанчалик яқин бўлса, шунча кўп одам бунинг учун пул тўлашга, маслаҳат беришга ёки баҳам кўришга тайёр.

    Жўнатмаларнинг эҳтимолий бизнес моделлари

    Жўнатмаларнинг ягона бизнес моделлари ҳали ишлаб чиқилмаган ва улар турлича бўлиши мумкин:

    • Рекламасиз бепул жўнатмалар. Бу эгасининг шахсий брендини яратадиган ахборот жўнатмаси бўлиши мумкин, уни ўқиб бўлгач, алоҳида хизмат учун мурожаат қилинади.
    • Рекламали бепул жўнатмалар. Одатда уларда маҳаллий рекламадан фойдаланилади ва бу матбуот учун энг кенг тарқалган модель ҳисобланади. Бу жўнатмаларда язши иш беради ва сотувда қўл келади.
    • Пуллик жўнатмалар. Оммабопликка эришаётган бизнес модели. Интернет аҳмоқона хабарлар билан тўлиб тошгани сабаб, яхши яхши материалларда камёблик кузатилмоқда. Ўқувчида ҳам, муаллифларда ҳам бундай жўнатмаларнинг нархи қанча бўлиши кераклиги бўйича бирорта тўхтам мавжуд эмас. Чамаси, 12-15-20 доллар жўнатмалар қиймати учун энг юқори нарҳ. “Netflix фактори” мавжуд: бундан кўпи – кўп.
    • Битим хатлари. Сиз доим харидларни амалга оширасиз, ва сизга матбуот билан бирга контент жўнатмаларни таклиф этишади.
    • Хизматга ўқитиш/ушал туриш. Одамларни ушлаб туриш учун контент оқимини яратиш ёки уларга тўлаётган пуллари эвазига мураккаб тизим доирасида яна нима қилишлари мумкинлигини тушунтириш керак.

    Бир нечта муваффақиятли медиа жўнатмаларга мисоллар

    • theSkimm – 2016 йилда тўрт миллиондан ортиқ одамни қамраб олган жўнатма. У ёш, фаол аёллар аудиториясига мўлжалланган бўлиб, реаллик нақадар чалкаш бўлиши мумкинлиги ва фақатгина у (электрон жўнатма) буни англашга ёрдам бера олиши ҳақида ҳикоя қилади. Муаллифлар тезлик билан пуллик обуна иловасини жорий қилдилар ва бу билан жўнатмаларни узоқ масофаларга етказиб беришга эришдилар. Уни уйқуга ётишдан аввал 5-10 дақиқагача вақт ажратиб, мутолаа қилиш таклиф этилади (айтмоқчи, иловада ҳожатхона белгиси мавжуд, чунки, 37 фоиз ахборотни истеъмол қилиш ҳожатхонада содир бўлар экан).
    • Axios – электрон жўнатмаларга асосланган нашр. Ҳозир муаллифлар 360 мингдан ортиқ обуначилар учун турли мавзуларда бир неча ўнлаб жўнатмаларни таклиф қилишмоқда. Аксарият жўнатмалар ягона тизимга эга, бу эса ижобий баҳоланади: ўқувчи ушбу жўнатмани маъқул топса, у бошқа мавзуга обуна бўлиши ва ўзи қониқиш ҳосил қиладиган маҳсулотни олиши мумкинлигини билади. Барча жўнатмалари алоҳида инсонлар томонидан юритилади ва айнан шунинг учун ҳам уни бошқарадиган маълум бир одам туфайли уни севишади. Даромад реклама ва ҳомийликдан тушади.
    • NYT’s The morning briefing – бу осмон чегараси қаерда эканини англатувчи энг намунали мисол. Ундан юқорироққа сакраб ҳам, ўтиб ҳам бўлмайди гўё – электрон жўнатма обуначилари рўйхати 17 миллион нафарни ташкил қилади. Бир мунча вақт аввал жўнатмаларга бошловчи жалб қилинди. Ҳозир муаллифлар персоналлаштириш бўйича тажриба ўтказмоқдалар, чунки ҳамма учун бир хил даражада қизиқарли янгиликлар тайёрлаш мумкин эмас.
    • Stratechery by Ben Thompson — бу технологияли таҳлил почта жўнатмаси. Обуна бир йилга 120 долларни ташкил этади, бунинг учун муаллиф ҳафтасига тўртта хабар таклиф қилади — кунлик учта ва битта ҳафталик. Ҳафталик жўнатма – бепул. Муаллиф кўплаб ҳаволалар илова қилади, ўқувчида эртами-кечми муҳим таҳлиллардан бебаҳра қолиши мумкинлигидан қурқув кузатилади. Қўшимчасига — форумларга, пулли подкастга, махсус RSS ва веб-сайтларга кириш мумкин. Ушбу электрон жўнатмада қиймат – ажойиб таҳлилда.
    • Substack – бу ҳар қандай фойдаланувчига ўз почта жўнатмасини яратиш ва бунинг учун одамлардан пул ундириш имконини берадиган платформадир. Платформа қизиқарли экспериментлар майдончасига айланган – масалан, ўзингизнинг Substack Everything пуллик жўнатмангизни чиқаринг: самарадорлик, бизнес ва иқтисод ҳақидаги бешта хабар учун $ 20 ишлаб олинг.
    • Tim Urban – бепул обуна, даврийликка эга бўлмаган жўнатмалар, мавзуни ёпадиган улкан постлар. Бизнес модели – краудфандинг, электрон тижорат, постларга ҳомийлик. Ушбу жўнатма бошқа яна қандай бизнес моделлари мавжудлигини таҳлил қилиш учун қулай.

    Жўнатмалар муаллифлари учун тавсиялар

    • Электрон жўнатма – аниқ жойлашувга эга маҳсулот. Жўнатманинг кўплаб хусусиятларини маҳсулот сифатида тавсифлаш лозим бўлади. Сиз шуни англашингиз керакки, у аввало ким учун, нима учун у илова қилинади, агар материал топа олмасангиз нима бўлади, бунда қандай қилиб пул топиш мумкин?
    • Муваффақиятли жўнатма устуворликни тартибга солади ва доимий равишда моддий фойда келтириб туради. У ўқувчи учун нафақат бир бўлак, балки у кутадиган маҳсулот бўлиши керак.
    • Фойдаланувчилар фойдали маълумотларга ҳиссиёт билан муносабатда бўладилар, уни ортиқча баҳолашга мойилдирлар. Ўқувчи ҳиссиёт таъсирида бу жуда яхши эканлигини дарҳол ҳис қилади.
    • Бепул жўнатма – бу ўрамадек гап. У узлуксиз тузоқ, унда тутиб олиб, сўнг қандайдир ғоя, маҳсулот, хизматлар обуначиларга сотилади. Биз уларни нимада тутиб қолаётганимизни тушунишимиз керак. Обуначилар сони ортидан таъқиб қилиш муҳим эмас, сифатни таъқиб қилиш муҳимдир.
    • Пуллик жўнатма дарҳол ўзи келтирадиган нафни исботлаши керак. Буни кўрсатиш учун турли хил усуллардан фойдаланиш мумкин – қандайдир бепул вариантлар, қўшимча маҳсулотлар ёки бошқа нарсаларни таклиф этинг.

    “Электрон жўнатмалар”га оид тренингнинг барча материаллари билан бу ерда танишиш мумкин.

    Муаллиф: Ольга Королева

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read