Бугунги матбуот рекламадан олинадиган даромадлар камайиб бораётган вазиятни бошдан кечирмоқда. Ва бу ҳолат янада ёмонлашиши мумкин. Пандемия пайтида реклама тармоқлари нисбатан кўпроқ даромад келтира бошлади, аммо бу энг юқори чўққиси эди ва ҳозир одатий ҳолатга қайтилаётганини кузатиш мумкин. Маҳаллий реклама ҳам истиқболда қадрсизланади. Бундай вазиятда нима қилиш керак? Нимага эътибор бериш лозим? Қаёрдан қўшимча даромад изласа бўлади?
Санкт-Петербургдаги “Бумага” нашрининг ҳисоблашича, узоқ истиқболда пул ишлашнинг яхши усулларидан бири электрон жўнатмалар бўлиб қолиши мумкин. Айни пайтда нашр обуначилари бешта пуллик жўнатмалардан бирини (шунингдек, “Бумага” иккита бепул хабарнома ҳам чиқаради) 150 рублга ёки учтасини бирдан 300 рубль эвазига сотиб олишлари мумкин. Ҳар бир жўнатма – манфаатли маълум аудиторияга қаратилган алоҳида маҳсулот. Оз маблағ эвазига обуначилар ойига тўртта мактуб олиш, архивга кириш, ёпиқ чатдан фойдаланиш, ёпиқ тадбирларда иштирок этиш ва ҳамкорларнинг ажойиб таклифларидан хабардор бўлиш имконини қўлга киритадилар.
– Биз одамлар, масалан, дўконга бориб, оддий кир ювиш воситаси каби сотиб оладиган маҳсулотни яратиш жуда кўнгилдаги иш бўлади, деб ўйладик: келиб кўриш, мушоҳада қилиш ва шунчаки сотиб олиш, – дейди, “Бумага”нинг махсус лойиҳалар бўйича директори, бир нечта “Жўнатмалар” тренингининг Internews эксперти Мария Рзаева.
Аудитория ҳақида
“Бумага” аудиториясининг иккита ядроси мавжуд ва улар нашрдан турли хил нарсаларни кутишади. Эҳтимол, бошқа нашрларда ҳам бир нечта ядро мавжуд бўлиши мумкин. Ўз маҳсулотингизни сотиш учун содиқ ядролар керак, улар сизнинг сайтингизда кўп вақт сарфлашлари шарт эмас, шунинг учун бу одамларни бошқа жойдан ҳам изланг.
УЛАРНИНГ ҲАР КУНИ САЙТИНГИЗНИ ЎҚИШ УЧУН ИМКОНИЯТЛАРИ БЎЛМАСЛИГИ МУМКИН, АММО ҲАФТАДА БИР СИЗДАН МАКТУБ ОЛСАЛАР МАМНУН БЎЛИШАДИ.
Маҳаллий матбуот учун ҳам жўнатмалар устунлик беради. Масалан, “Бумага”нинг шароб ҳақидаги ахборот жўнатмасини турли мамлакатларда ўқишади ва бу маҳаллийлик шартини бекор қилади, лекин бунда эътибор маркази ўзгармайди.
Хизматлар ҳақида
Фараз қилинг, сиз уяли телефонлар савдоси билан шуғулланувчи интернет-дўкон эгасисиз. Сиз максимал даражадаги савдодан манфаатдорсиз. Тўлов, етказиб бериш пайти ва сифат масаласидаги юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай эътирозларни қабул қиласиз. Сизни севимли нашр сифатида эмас, балки хизмат кўрсатувчи провайдер сифатида қабул қилишни бошлайдилар. Жўнатманинг баҳосини белгилаш чоғида махсус маркетинг ҳақида бош қотиринг – кибердушанба, “қора жума”, доимий махсус таклифлар каби.
“Бумага”да жўнатмани совға қилишингиз ҳам мумкин – сиз унинг нархини тўлайсиз ва табрик мактубини олиши лозим бўлган бўлган қабул қилувчининг манзилини киритасиз.
Бепул таркиб ҳақида
“Бумага”нинг пуллик жўнатмалари обуначиларининг катта қисми сайт эълонлари трафик олиб келмагани сабаб пайдо бўлган бепул дам олиш кунлари учун режа бюллетени эвазига қўшилган.
Ҳам бепул, ҳам пуллик жўнатмалар дўстлар билан бўлишилади. Маҳсулотингизга обуна бўлиш имконини берувчи блокни қўшишни унутманг.
Матн ҳақида
Мактубнинг матни – ишлаб чиқариладиган асосий таркибнинг кичик қисмидир. У жуда содда, ҳафтада бир марта, маълум одамлар томонидан аниқ бир тузилмага мувофиқ амалга оширилади. Йўл-йўлакай бажарилиши керак бўлган таркиб билан бу қийин: чат орқли суҳбатлар, тадбирлар, акциялар.
Агар сиз аудиториянгиз ҳақида етарли маълумотга эга бўлсангиз, ўз янгиликлар жўнатмангиз йўналиши ҳақида қарор қабул қилишингиз осон кечади. Агар ундай бўлмаса, респондент ҳақида ҳар қандай маълумот акс этган сўровнаманинг ўзи етарлидир. Агар сиз шунчаки қандай мазмундаги жўнатмани олмоқчисиз, деб сўрасангиз, жавоб ололмайсиз, ўқувчилар медиа мутахассиси эмаслар, улар буни билмайдилар, шунинг учун ўзингизда бир нечта вариантлар бўлиши керак.
Мактуб мавзуси сермағиз бўлиши, шу билан бирга, оммавий муаммоларни кўтариб чиқиши, тажрибалар билан боғланиши керак. Ва айни пайтда, у қисқа ва лўнда ифодаланиши зарур – агар фикр узилиб қолса, мавзу тушунарсиз ва бундай хатни ўқиб бўлмай қолади.
Мактубларда ўз-ўзини биринчи планга олиб чиқиш ва объективликнинг журналистик стандартидан узоқлашиш муҳимдир. Бунда обуначилар билан ҳазиллашиш, дилдан суҳбат қуриш мумкин. Шунинг учун, жўнатмалар учун харизматик, ғайратли муаллиф, қонуний мутахассис ижод қилиши мақсадга мувофиқ.
Мактуб иложи борича енгил, ҳатто расмлардан минимал фойдаланиш, мультимедиани ишлатмаслик керак. Гипер ҳаволалардан фойдаланиш ҳар хил форматларнинг ўрнини боса олмайди, аммо бу мактубни ортиқча юкламаларсиз тўлдиришга ёрдам беради.
Тадбирлар тўғрисида
Улар нима учун керак?
- Ўз билимини ошириш
- Ҳамжамиятга даҳлдорликни ҳис қилиш
- Обуначилар учун эксклюзив имконият
- Янги обуначиларни жалб қилиш
Формат ахборот жўнатмасининг мазмуни билан белгиланади, уни қандай мазмунда тўлдиришни аниқлаб олиш керак. Албатта одамлар ўтирган ва кимдир гапираётган тадбирларни ёритиш шарт эмас. Бошқа қандайдир нарсаларни ўйлаб топиш мумкин. Бу мунтазам учрашувлар ёки активациялар, урф бўлган тадбирлар, танловлар бўлиши мумкин. Жўнатмаларингиз обуначилари учун устуворлик берилиши лозим. Бу нималардан иборат бўлиши мумкинлигини ўйлаб кўринг – гапириш ҳуқуқи, қоидаларни жорий қилиш, бепул фойдаланув ёки бошқа нарсалар.
Ёпиқ чатлар ҳақида
Чатлар масаласида одамларнинг мотивацияси тадбирлар бўйича мотивацияга жуда ўхшаш. Ўқувчи чатдаги мулоқотда иштирокчилар сонининг кўплигини кўрганда, бу ҳақиқий ҳамжамият эканлигини тушунади. Бу ерда маҳсулотнинг амалдаги фойдасини кўриш мумкин. Ўқувчи умумий мияга кириш имкониятига эга бўлади – савол бериш, маслаҳат сўраш, баҳам кўришиш мумкин.
Ташкилотчилар учун чатлар ҳам жуда фойдали. Асосийси – бу қайта алоқа, чунки нимадир юз берса, обуначилар одатдагидек махсус шаклда эмас, балки суҳбат давомида масалани ўртага ташлайдилар. Бу ҳамма учун қулай, иш суръати ошади ва имкон қадар тез техник ёрдам кўрсатиш мумкин бўлади.
Промо ҳақида
Промосиз лойиҳа амалга ошмай қолади. Агар сиз шунчаки жўнатмаларнинг ўзи билан ишласангиз, унга ҳеч ким обуна бўлмайди, одамлар бу ҳақда билишмайди ҳам. Промо ҳақида нималарни билиш муҳим:
- Промо учун таркиб бўйича иш мактублар билан ишлашдан кўра кам эмас. Бунда қамров даражаси аниқ ҳисобланган медиа-режа бўлиши муҳим.
- Промо каналлар бўйича батафсил кўрсатилган тақсимотга эга бўлиши лозим. “Бумага” ўз фаолиятида хатлар, ижтимоий тармоқлар ва мақсадлар, сайт материаллари, суҳбатлар, подкастлар ва блоггерлар билан ҳамкорликдан фойдаланади.
- Промо сотувни ривожлантиради, савдони эса таҳлил қилиш керак. Бу қийин, аммо зарур, акс ҳолда сиз натижа бермайдиган жуда кўп кераксиз ҳаракатларни амалга оширишингизга тўғри келади.
“Жўнатмалар”га оид тренинг материаллари билан бу ерда танишишингиз мумкин.
Муаллиф: Ольга Королева