Журналистика нормалари фан оламида ишламайди. Ушбу йўналишда фаолият юритадиган матбуот вакиллари бунга бошқача ёндашадилар. Кимё фанлари номзоди, Таълим ва фан тизимида коммуникаторлар Ассоциацияси (АКСОН) президенти, ўз вақтида ТАСС илмий таҳририятини ва Газете.Ru ахборот хизматини бошқарган Александра Борисова журналистлар илм кишилари билан қандай ишлашлари кераклиги ҳақида гапириб берди.
Ушбу маҳорат дарси Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ассоциацияси (АРГО) билан ҳамкорликда ўтказилган MediaCAMP Fest II Марказий Осиё онлайн медиа-фестивали доирасида ташкиллаштирилди.
Аввал фан ҳақида ёзилмасэди, энди ҳаммаси ўзгарди
Ўн йил аввал Россия ОАВда илмий янгиликлар пайдо бўла бошлади ва улар аудитория томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Масалан, Газета.Ru сайти ойлик аудиториясининг 10 фоизигача ва ТАСС ўқувчиларининг 15 фоизи илмий янгиликларни мутолаа қилади.
Газета.Ru сайтидаги энг оммабоп илмий мавзулар
1941 йил 22 июнь. Бу қандай бўлган эди
Суперой тутилиши
Музлик даври 15 йилдан кейин келади
ТАСС сайтидаги энг оммабоп илмий мавзулар
Франция ва Россия олимлари Сибирь мангу музликларида ухлаб ётган улкан вирусни топдилар.
Олимлар: Ямалда топилган мўмиёланган гўдак эрамизнинг XIII асрига тааддуқли.
Келлер телескопи миллиард йиллардан кейин Ернинг тақдирини кўрсатиб берадиган сайёрани аниқлади.
Россияда илмий ОАВ ҳар ой катта аудиторияни жамлайди:
“Газета.ru. Илм-фан” – 2 664 782
“Оммабоп механика” – 1 190 298
“Элементлар” – 473 161
Шунингдек, фанга оид яна иккита сайт Россияда жуда машҳур:
nplus1.ru
nkj.ru
Бизнес ва сиёсатдан кўра илмий янгиликлар кўпроқ аҳамиятли
2020 йилнинг энг муҳим янгилиги ҳам илмий – бу COVID-19. У турфа журналистлар томонидан ёритилди, янгиликларда тўхтовсиз хабар қилинди: касалланганлар статистикаси, карантин жорий этилиши, яъни бир қатор фактлар жамланмасидан фойдаланилди. Аммо бу гапларни изоҳлаш учун илмий далиллар керак эди. Ҳар қандай материалнинг қиймати, агар унда илмий фактлар мавжуд бўлса, сезиларли даражада ошиб кетади.
Илм-фан сабаб-оқибат муносабатларини ўрнатиш билан шуғулланади, шунинг учун “қандай?” ва “нима учун?” каби саволларни олимларга бериш мантиқан тўғри бўлади.
Дунёнинг турли минтақаларида олимларга ишонч даражаси юқори
Илм-фан сиёсатдан ҳоли бўлиши керак, аммо амалда бу ишни амалга ошириш осон эмас. Олимлар давлат томонидан маош оладилар ва уларга аксарият ҳолларда босим ўтказилади. Бу ҳақиқат палласи – фан одамларнинг ишончини сақлаб қоладими. Масалан, Марказий Осиёда аҳолининг 32 фоизи, АҚШ ва Канадада эса 26 фоизи олимларга ишонар экан.
Илм-фанда ҳам бари одамлардагидек
Жинсий ажратиш можаролари содир бўлади:
2018 йилда Женевада бўлиб ўтган Европа ядро тадқиқотлари ташкилотининг (ЦЕРН) семинарида италиялик профессор Алессандро Струмиа “физикани эркаклар ўйлаб топган ва барпо қилган”, дея баёнот берди ва “улар таклиф қилинмайдилар”, дея аёл олималар учун имтиёзлар мавжудлигига ишора қилди. Унинг сўзларига кўра, эркак олимлар гендер камситишларга кўпроқ дуч келишади ва бу сиёсий сабаблар билан боғлиқ.
Кулгули тадқиқотлар келтириб ўтилади:
Олимлар: катта панда одамга нисбатан икки марта кам калория истеъмол қилади.
Биологлар маймунларнинг алкоголизмга мойиллигини аниқладилар.
Суистеъмолчиликлар бўлиб туради:
Унчалик таниқли бўлмаган инглиз шифокори Эндрю Уэйкфилд ваҳиманинг келиб чиқишига сабабчи бўлган эди. 1998 йилда у бутун мамлакатга қизамиқ, қизилча ва паротитга қарши стандарт эмлаш (Англияда бу MMR деб номланади) болаларда жиддий нуқсон – аутизмни келтириб чиқариши мумкинлигини эълон қилди. Вакциналашга қарши муаллифнинг мақоласи Lancet нуфузли тиббий журналида нашр этилди. Кейинчалик Британия (BMJ) тиббиёт журнали “Уэйкфилд иши” бўйича мустақил тадқиқот натижаларини эълон қилди. Маълум бўлишича, у нафақат ўз ҳисоб-китобларида қўпол хатога йўл қўйган, балки иш натижаларини атайлаб ўзгартирган ҳам.
Баъзан илмий доираларда ҳазил қилишади:
Олимлардан қандай қилиб тўғри шарҳ олиш керак?
Илмий йўналишда ёзадиган журналистларнинг асосий вазифаси – керакли одамни топиш ва унга тўғри савол бера олиш. Журналистика – эпизодик қамровдир, илм-фанда эса тадқиқотлар узлуксиз давом этади, шунинг учун олимларнинг янгиликлар форматига мослашишлари қийин кечади. Бинобарин, олимлар кун тартибини бошқара оладилар, чунки илм-фан мавзуси улар тақдим этадиган шаклда ёритилади.
Журналистик мувозанат нормаларининг илм-фан оламида муқобили мавжуд эмас. Ёдда тутиш керакки, илмий назария ва ёндашувлар илмий муҳитда ички муҳокамалар ва синовлар натижасида сақланиб қолади. Ҳолбуки нашр муҳаррирлари “иккинчи фикр”ни талаб қилишдан чарчашмайди.
Асосийси, олимлар билан суҳбатлашиш жараёнида аҳмоқ бўлиб кўринишдан қўрқмаслик керак. Матн (мақола) бўйича келишиб олишга ваъда берсангиз, ваъдани бажариш керак. Илмий журналистикада бу ахлоқ қоидаларини бузиш ҳисобланмайди.
Илмий янгилик бўла оладиган хабарлар билан қандай ишлаш керак?
- Мақолани/янгиликни тушуниб олинг
Тушуниб, англаб олгунигизча такрор ўқинг. - Келиб чиқиш тарихини ўрганинг
Нима учун тадқиқот бошланди/мавзу кўтарилди. - Скептикни топинг
Бошқа талқинларни илгари сурадиган олимлардан манбалар топинг. - Бу ҳақда ОАВда хабар бериш кимга наф келтириши мумкинлигини ўйлаб кўринг.
Ишни ким молиялаштирган?
Олимларни қаердан излаш керак?
- Матбуот хизматидан сўраш
- Илмий йўналишдаги журналистлардан сўраш
- АКСОН ташкилотидан сўраш
- Илмий янгиликлар сайтларидан излаш: “Открытая Наука” рус тилида ва eurekalert.org инглиз тилида.
Лойиҳа Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги USAID кўмаги билан амалга оширилмоқда.
Муаллиф: Лилия Гайсина