No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишШахсий бренд қандай яратилади? Ферузхон Ёқубхўжаев тавсиялари

    Шахсий бренд қандай яратилади? Ферузхон Ёқубхўжаев тавсиялари

    Ошкора фаолият, блоглар юритиш, шахсий фикр мавжуд бўлган журналистика – бу оммавий ўз-ўзини тақдим қилишдир. Хоҳлайсизми йўқми, сиз ҳар куни ўз брендингизни яратиш устида ишлайсиз. MediaCAMP Fest сессияларидан бирида медиа мутахассис, блогер, “Гражданин горожанин” лойиҳасининг муаллифи Ферузхан Ёқубхўжаев бундан сизни танитиши мумкин бўлган тизимни қандай яратиш мумкинлигини ҳақида машғулот ўтказди. “Янги репортёр” мутахассиснинг чиқишидаги қизиқарли жихатларни жамлади.

    Нуфуз ва маънолар ҳақида

    • Шахс бренди – маъносига кўра обрў, шаън мазмунига эга. Сиз ундан ўзингиз мақбул тарзда фойдаланишингиз, нима билан боғлиқлик ёки нимадан чегараланишни ўзингиз ҳал қилишингиз мумкин. Сизнинг ҳаёт тамойилларингиз, тарбиянгиз, масалан, “ваъда қилдингми – бажар”, “фақат ҳақиқатни айтиш” – булар ҳам шахсий бренднинг элементлари бўлиб, улардан обрў ва шаън шаклланади.
    • Сиз муайян вақт ичида кўплаб инсонлар билан танишасиз. Натижада сиз обуначилар сони, мулоқот доирасини кенгайтириб, автоматик равишда турли манбаалардан кўп миқдорда маълумот, фотосурат, видеотасвирлар ола бошлайсиз. Ҳеч ким фактчекингни бекор қилгани йўқ, аммо сиз ўз обуначиларингиздан илк маълумотларни олишингиз мумкин.
    • Владимир Познер интервью бериш учун Юрий Дудь ҳузурига келганида, у суҳбатни тўлиқ ҳолда, монтажсиз эълон қилишни шарт қилиб қўяди. Дудь бунинг сабабини сўраганида эса, Познер ўзи айтган сўзлари учун жавоб беришга тайёр ва шунга одатланганини, аммо ўзининг айтганларининг ҳар қандай таҳрирдаги шакли учун жавоб беришга тайёр эмаслигини айтади. Бу ўрганишга арзийдиган ҳолатдир.
    • Сиз ўқувчиларингизга нафақат таркибни, балки қадриятларни ҳам беришингиз лозим. Буни очиқ намойиш қилиш шарт эмас, одамлар ўзлари топиб олишади. Ўзингиз учун брендингизга нималарни киритишингиз ҳақида бир қарорга келинг – ҳиссий, функциональ, маънавий ёки бошқа қадриятлар. Дуч келган ҳамма нарсани намойиш қилишнинг ҳожати йўқ, асосийси, сизни ўзига хос томондан кўрсатиб берадиган нуқтани топсангиз, етарли.
    • Агар кўчада ҳеч ким сизнинг ёнингизга келиб, “салом, мен сизнинг обуначингизман”, деб айтмаётган бўлса, бу сизни кўришмаётганини англатмайди. Улар сизни ижтимоий тармоқларда таништирганингиз каби эмаслигингизни кўришади ва пайқашади. Ўз асл холингиз каби бўлинг. Инсонлар иккиюзламачиликни кечирмайдилар.

    Таркиб ва майдончалар ҳақида

    • Ўзингизга ёқадиган ва завқлантирадиган нарсалар ҳақида сўзланг. Масалан, дўстларингиздан, атрофингиздагилардан яхшироқ биладиган нарсаларингиз ҳақида. Сизнинг ёнингизга мунтазам равишда нималарни маслаҳат қилиш учун келишлари ҳақида. Сизни доим қизиқтириб келган мавзулар ҳақида.
    • Уйғунлик (омниканальность) бугунги куннинг энг яхши эчимидир. Ким учундир сизни Instagram орқали кузатиб бориш қулайроқ, кимдир YouTube орқали томоша қилгиси келади. Ўқувчида ўзи учун қулай платформани танлаш имконияти бўлиши керак.
    • Турли каналлар йўналиш ва мавзу кўламига кўра бир-биридан фарқ қилиши керак. Бир нечта кичик кросс-постлар қилиш мумкин, масалан, Instagram ёки YouTube орқали янги соннинг анонсларини тайёрланг. Аммо ҳар бир майдончанинг ўз мақсад йўналиши бор: Instagram – расмлар ва тасвирлар учун, Twitter – қисқа хабарлар учун; шулардан фойдаланинг. Бу сизнинг шахс сифатидаги брендингизга мос келадиган элементлардир.
    • Жамият ҳали қабул қилишга тайёр бўлмаган нозик мавзулар ҳам бор. Уларни тажавузкорлик билан сингдириш, демак ўзингизга муаммо сотиб олиш билан баробар бўлади. Бундай вазиятларда сиз жамиятнинг позициясини акс эттирмоқчи эмаслигингизга урғу бериб, ўзингизнинг шахсий позициянгизни ифода этишингиз, тушунтиришга ҳаракат қилишингиз тўғрироқ бўлади.
    • Кимдир сизни маъқуллайди, кимдир фаол қаршилик кўрсатади. Норозиларни блоклаб қўйишга шошилманг. Ҳатто шарҳини ҳақорат билан бошлайдиган одамлар билан ҳам, ҳеч бўлмаганда бетарафлик бўйича музокара қилиш мумкин.

    Хатолар ва тавсиялар ҳақида

    • Кенг тарқалган хато: айримлар аввал бошданоқ профессионал PR мутахассисни ёллаш керак деб ҳисоблайдилар. Аммо улар мавжуд бўлган маҳсулот билан ишлашлари керак. Маҳсулот қандай бўлиши, уни бозор қандай қабул қилиши фақат сизга боғлиқ.
    • Тушунмаган нарсаларингиз ҳақида гапиришга уринманг. Акс ҳолда, ушбу мавзуни яхши тушунадиган мутахассислар атрофингизга тўпланишиади ва сизнинг уқувсизлигингизни мунтазам равишда юзингизга солиб, сизнинг брендингизга путур етказишади.
    • Сиз – экспертсиз. Аниқлаштириб олинг: айнан қайси йўналишда? Бу касб фаолиятингиз билан боғлиқ бўлиши шарт эмас: сиёсатчи мода ҳақида, бизнесмен эса сиёсат ҳақида гапириши мумкин. Сиз ҳамма соҳада эксперт бўла олмайсиз, чунки ҳар нарсада экспертлик фақат сифатсиз натижалар бериши мумкин.
    • Агар сиз бирон бир нарса ҳақида баланд овоз билан баёнот берсангиз, муросасиз позициянгизни намойиш қилсангиз, кейин сизни муросасизлик объекти сифатида кўришса, билингки, бу юлдузларга хос нарсадир, аммо ўз брендини ривожлантираётган оддий одамлар бундай қилмайдилар. Ўз сўзларингиз ва ҳаракатларингизда изчил бўлинг.
    • Барча учун бирдек ахборот еткизиб бериш мумкин эмас – бу миқдор кетидан қувиш бўлади. Бу сизни чарчатади ва толиқтиради, яхши натижа келтирмайди. Сиз айнан ким учун таркибни шакллантираётганингизни англашингиз керак – фақат сизнинг қадриятларингизни қабул қила оладиган одамлар ҳақида ўйланг.

    Ферузхан Ёқубхўжаевнинг маҳорат дарси MediaCAMP Fest дастури доирасида бўлиб ўтди. Оммавий ахборот воситалари мутахассислари учун фестиваль Марказий Осиёда MediaCAMP дастурига кўра АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги USAID кўмаги билан амалга оширилади.

    Муаллиф: Ольга Королева

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read