No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишМатбуотнинг шуҳратини қандай яратиш ва уни нуфуз билан адаштирмаслик керак

    Матбуотнинг шуҳратини қандай яратиш ва уни нуфуз билан адаштирмаслик керак

    “Биз хулосалар билан мушоҳада қилиб, обрў мавзусига тўхталсак, гап ҳар доим журналистика ҳақида бўлади. Яхши журналистикани яратиш дегани эса, тез амалга оширишнинг иложи бўлмаган қимматли яхши ҳикоялар яратишдир”, дейди шу ҳафта Тожикистонда муҳаррирлар учун ўтказилган махсус онлайн тренингда Литва Журналистлар уюшмаси раиси Дайнюс Радзявичюс. Унинг “Нашрлар обрўси – бу орзудаги медиани барпо этишнинг асосидир” тақдимотидаги асосий тезислар билан ўртоқлашамиз.

    Одамларга ўзларини бахтлироқ қиладиган таркиб керак

    Медиа-бизнесда “обрў” сўзи кам қўлланилади, биз кўпинча брендлар ва трендлар ҳақида гаплашамиз. Шуҳрат ва бренд ўртасида зиддият мавжуд. Матбуотни обрўли қилиш қийин эмас, обрўли бўлиб қолиш қийин. Айб ишларни қила туриб, қандай қилиб яхши обрў билан яшаш мумкин? Аудитория гуноҳларни тушунмайди ёки кечирмайди.

    Медиа-бизнес ҳақида гап кетганда, одамлар қандай медиа-маҳсулотлар билан яшашлари ва турли платформаларга қанча вақт сарфлашлари кўрсатилади. Ушбу платформалар ортида нима яширинган? Масалан, нега одамларга бутун дунё бўйлаб дўстлар керак? Негаки, технологик жиҳатдан бахтни ҳис қилишнинг энг осон йўли бу ўзингни бошқалар билан таққослашдир.

    ОДАМЛАРГА ЭСА УЛАРНИ БАХТЛИ ҚИЛА ОЛАДИГАН ТАРКИБ КЕРАК.

    Биз ўзимизни ҳар доим ҳам ёлғизликда бахтли ҳис қила олмаймиз. Аммо нима учун ҳамма бир хил таркиб истеъмолидан бахтиёр? ОАВ турлича, аммо уларнинг оммабоп ҳикоялари бир хил, барчаси такрор. Алгоритм асосида яшайдиган компаниялар энг кўп пул ишлаб топади. Улар оддий одамнинг эҳтиёжларини қондиришга ҳаракат қилишади, унга ҳеч қандай мунозарасиз таркиб таклиф қилишади. Одамнинг қадриятлари аниқ ёзиб қўйилган, аммо матбуот ҳанузгача улар нимага муҳтожлигини ва нима ҳақида орзу қилишларини билмайди.

    Матбуотнинг обрўси ва нуфузи тўқнашиш ҳолатида

    Кўп йиллар олдин Европада бир тенденция мавжуд эди – барча ОАВ янги технологиялардан фойдаланишлари керак. Лойиҳани муваффақиятли амалга оширишнинг энг осон усули – бу тақлид қилиш. Мен ҳам бошқа муваффақиятли лойиҳалар сингари иш тутаман ва оз бўлсада пул топаман. Аммо айнан такрорлаш у қадар осон иш эмас: аксарият ҳолларда тақлид кутилган натижаларни бермайди. Бренд – бу ажойиб, аммо уни бозорда ушлаб туриш учун эсда тутинг: яхши бренд доим янгиланиб туриши керак ва сиз ўз брендингиз обрўсини сақлаб қолишга ҳаракат қилинг.

    Матбуотда нуфуз ва обрў ўртасида катта зиддият мавжуд. Биз нима қилаётганимизни аниқлаштириб олишимиз керак: нуфуз яратамизми ёки обрў орттирамизми.

    НУФУЗ – БУ ТААССУРОТ, ОБРЎ – БУ ХУЛОСА БИЛАН МУШОҲАДА ҚИЛИШ.

    “Русское радио” ва “Авторадио” эфирда яхши мусиқаларни айлантиради ва тингловчиларига “қадрли миллионлар” деб мурожаат қилишади; ва буни эшитиш ёқимли, албатта. Биз хулосалар билан мушоҳада қилиб, обрў мавзусига тўхталсак, гап ҳар доим журналистика ҳақида бўлади. Яхши журналистикани яратиш дегани эса, тез амалга оширишнинг иложи бўлмаган қимматли яхши ҳикоялар яратишдир.

    Яхши обрў кликбейтлар билан мос келмайди

    Обрў ишончга боғлиқ. Беш-олти йил аввал Литва суд тизими ўз имиджини қандай яхшилаш ҳақида ўйлай бошлаган эди. Улар ўз бизнесларини такомиллаштириш бўйича маслаҳатлар ишлаб чиқадиган компания ёллайдилар. Тавсиялар орасида ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларни такомиллаштириш, кўпроқ мультимедиа контентини яратиш, суд биносидаги белгиларни ўзгартириш ва таъмирлаш ишларини олиб бориш кабилар бор эди. Литва суд тизимидагилар ушбу тавсия ва маслаҳатлар пакетини бошқа мутахассисларга кўрсатишганида, улар судлар нима учун бу маслаҳатларга амал қилиши кераклигини тушунмаган эдилар. Литванинг судьялари шундоқ ҳам катта обрўга эга – уларга яхши пул тўланади, уларни ҳеч ким ишдан бўшата олмайди. Аммо фуқароларнинг 60 фоизи уларга ишонмайди, чунки уларнинг обрўси йўқ.

    Матбуотнинг рейтингини аниқлашнинг ўзи етарли эмас. Инқироз бошланганда кимга кўпроқ ишонишади? Агар мамлакатда жиддий воқеалар юз бераётган бўлса, одамлар қаердан маълумот излашади? Бу, албатта, муаммоли масала, чунки ОАВ диққат-эътибор ҳиобига кун кўрадилар, яхши обрў-эътибор эса кликбейт билан уйғунлаша олмайди.

    Аммо кучли ижобий обрў айрим афзалликларни беради:

    • кимга ишонсалар, ўшани тинглашни истайдилар;
    • кимга ишонсалар, бошқа тенглар орасидан ўшани танлайдилар;
    • кимга ишонсалар, ўшани ҳамкор сифатида кўришни истайдилар (ҳеч бўлмаганда, коммуникацияда);
    • кимга ишонсалар, ўша хато қилиш ҳуқуқига эга.

    Ўз нуфузингизни қандай шакллантириш керак? Аввало, сиз ўзингиз ким эканингизни тушунишингиз муҳим. Ҳар қандай аудитория сизни қандай логотиплар яратганингиз ёки қандай ижтимоий тармоқларда бўлишингизга қараб баҳо бермайди: улар сизнинг ким эканингизни тушуниб, шунга қараб баҳо беришади. Агар сизга самимийлик етишмаётган бўлса, улар буни кўрадилар; агар сизга жасорат, журъат етишмаётган бўлса, улар сизни журналист деб ҳисобламайдилар. Негаки, ҳамма ерда журналистлар очиқ, дадил гапирадилар, деган тушунча мавжуд. Ҳар қандай шароитда. Журналистлар биринчи бўлишлари керак. Ва шундагина улар журналист обрўсини қозона оладилар ва журналист брендига эга бўладилар.

    Тренинг MediaCAMP Марказий Осиё дастури доирасида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмаги билан амалга оширилди.

    Муаллиф: Лилия Гайсина

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read