2009 йилда америкалик журналист Роб Уолкер нооддий тажриба ўтказди: у майонездан бўшаган идиш ёки хот-дог қутиси каби юзга яқин кераксиз буюмларни сотиб олди ва маҳаллий муаллифлардан уларга ҳикоялар ўйлаб топишни илтимос қилди. Шундан сўнг, энди ўз ноёб тарихига эга бўлган буюмлар Ebay орқали ўз қийматидан 28 баравар қиммат нархга сотилди. Ушбу лойиҳа нафақат ҳикоя айтишнинг муҳимлигига мисол, шу билан бирга ҳикоянинг ўзига ҳам мисол ҳамдир – одамлар қизиқарли ҳикояга айланадиган нарсаларни ўзлари яратдилар.
Possible креатив директори Марьям Ахунова шунчаки ҳикоя ўйлаб топишдан кўра, аввал бирон бир нарса қилиш ва сўнгра бу ҳақда айтиб берган яхшироқ деб ҳисоблайди. Red Jolbors 2020даги сессияси давомида у бу ҳақда батафсил гапириб берди, “Янги репортёр” эса тавсияларни бир материалга жамлади.
2000 vs 2020 Budweiser мисолида
Budweiser компанияси мисолида сўнгги 20 йил ичида реклама, иш ва маъноларга бўлган ёндашувлар қандай ўзгарганлигини кузатиш мумкин. Ушбу видеоролик 2000 йилда ишланган. Барчамиз тентакликлар қилишни яхши кўришимиз ҳақида ўйлаб топилган ғоя асосида ишланган фильм Канн фестивалида совриндор бўлган.
2018 йилдан ёндашувлар ўзгаришни бошлади. Ҳақиқий воқеаларга асосланган ижтимоий ҳикояларнинг қиймати ошди. Budweiser компанияси 30 йил давомида одамларни табиий офатлар пайтида қўллаб-қувватлади: пиво идишларига сув қуйилиб, муҳтожларга, ёнғин, бўрон ва тошқинлардан зарар кўрган жойларга юборилди.
– Замонавий дунёда ҳамма нарса аксинча бўлиши керак: товар белгиси аввал нимадир, масалан, ҳақиқий ҳаракатлар қилиши керак. Ҳақиқий алоқани аниқ “doing” асосида қуриш лозим. Ҳақиқий ишларни ҳикоя қила билиш ва бу ҳақда айтиб бериш керак, – дейди Марьям Маҳмудова.
Сторидуинг қандай яратилади?
Табиийки, 30 йил давомида фожеа қурбонларига ёрдам беришга ҳар ким ҳам қодир эмас. Аксарият компаниялар анча камтар, кўп миллионли бюджетга ҳам эга эмас ва умуман, бозорнинг асосий иштирокчилари ҳисобланмайдилар ҳам. Бу ҳеч нарса қилмаслик ва ҳикоя қилишдан воз кечиш керак, дегани эмас – уни рақамли маркетингга ўтказиш лозим.
Ҳикоя қилиб бериш муаммони ҳал қиладиган, фойдали, жасур ва одамларни бу ҳақда гапиришга ундовчи бўлиши керак. Бу асосан рақамли маркетинг муҳитига боғлиқ, шунинг учун ҳар доим ҳам бренд нима қила олиши ҳақидаги ўй билан бошлаш шарт эмас. Айрим ҳолларда аудиторияни қандай, қаерда ва нима билан боғлаб олиш ҳақида ўйлаш керак. Танланган канал/формат/матбуот ноёб ечимга олиб келиши мумкин.
Қандай қилиб муносиб ғоя топилади? Ижодий фикрлашни ривожлантириш ва вариантларни жамлаш лозим. Масалан, фараз қилинг, сизнинг брендингиз ўзи ёки аудитория учун биронта асосий ишни қилишдан тўхтайди, ниманидир рад этади ёки тақиқлайди. Масалан, Oreo тоифасининг маросими бор: печенье олиб, уни қайноқ сутга ботириб, истеъмол қилишади. Агар бундай қилишни тақиқласангиз нима бўлади?
Ёки етказиб бериш хизмати бир кунга ўз ишини тўхтатади. Нима учун? У бугун нима иш қилмоқчи? Эҳтимол, у бошқа бирор нарса етказиб бериш билан шуғулланар? Нима учун у бундай қилмоқда? У ниманидир қўллаб-қувватлаяптими?
Қулай ҳудуддан чиқиб кетишга ҳаракат қилинг. Ўзингиз учун стрессли харакатларга мисоллар ўйлаб кўринг ва уларнинг жамиятга қандай ёрдами тегиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Масалан, агар сизнинг нашрингиз салмоқли, нуфузли бўлса, маълум бир муддат (кун, ҳафта, ой) давомида ҳар бир хабарингиз остида бедарак йўқолган бола қидирилаётгани ҳақидаги хабарни жойлаштирган бўлармидингиз.
Ҳикоя ўйлаб топишнинг яна бир яхши усули – бу кўрсаткичлардан унумли фойдаланишдир. Агар унинг нархи, ҳажми, вазни ўзгарса, бренднинг тақдири нима бўлади? Эҳтимол, жуда катта нимадир тайёрлаш мумкиндир? Нима учун? Балки, кимнидир боқиш учундир?
Икки устунли жадвал тузинг, маҳсулотингиз нимага таъсир қилиши ва нимага таъсир қилмаслигини ёзиб чиқинг. Агар уларни бирлаштиришга ҳаракат қилинса нима бўлади? Онг маълум форматларда ишлашга одатланган, бундай ностандарт ҳаракатлар уни янги ғоялар, нооддий бурилишлар, ижодий фикрлар сари етаклайди.
Рақамли маркетингга қаратилган ҳикоялар
Кўп жиҳатдан ушбу кампания ва ғоялар сизнинг аудиториянгизга хос бўлган рақамли маркетинг хусусиятларига асосланган. Аудиториянгиз қаерда жойлашгани ҳақида ўйлаб кўринг, у нимани кўпроқ тамоша қилади, нималарга муносабат билдиради? Бу нарсадан рақамли маркетингга қаратилган ҳикоялар яратиш учун фойдаланиш мумкин. Улар:
Медиа форматлар
Ҳикоя учун медиа форматидан фойдаланишга мисол – мия фалажига чалинган болалар томонидан ёзилган ҳарифлар.
Катта маълумотлар
Аёлларга ЙТХ натижасида зиён етиши эҳтимоли эркакларникига қараганда 71 фоиз юқори. Бунинг сабаби шундаки, ўнлаб йиллар давомида эркаклар моникенларида ҳалокат тестлари ўтказилган. Volvo автоҳалокат синовлари маълумотларини эълон қилди, улар вазиятни ҳал қилиш учун ишлатилиши мумкин.
Нооддий масканлар
Ҳайвонлар учун бошпанада Spotify операси, хип-хопи ва бошқа мусиқаларидан завқланадиган итлар намойиш этилди.
Одатий хатти-ҳаракатлар саботажи
Audi агар сиз соатига 40 километрдан кўпроқ тезликда ҳаракатлансангиз, сайт очилишини блоклайдиган махсус кодни ишлаб чиқди. Шунингдек, компания ушбу кодни очиқ оммага тақдим этди ва бошқа компанияларни ўз саҳифаларида жойлаштиришга ундади.
Марьям Ахунованинг чиқиши Red Jolbors 2020 алоқа фестивалининг Digital бўлими доирасида бўлиб ўтди. “Янги репортёр” тадбирнинг медиа-ҳамкори сифатида иштирок этди. Фестивалнинг барча материаллари билан бу ерда танишиш мумкин.
Муаллиф: Ольга Королева