No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишМавжуд воситалар ёрдамида қандай қилиб сифатли тасвир олиш мумкин? Сергей Валяевнинг тавсиялари

    Мавжуд воситалар ёрдамида қандай қилиб сифатли тасвир олиш мумкин? Сергей Валяевнинг тавсиялари

    Режалаштириш, зукколик ва янги технологиялар билан қандай қилиб тезроқ, яхшироқ ва арзонроқ суратга олса бўлади? Бу ҳақида Red Jolbors 2020 доирасида CAMERAPTOR мультимедиа рассоми ва ижодий продюсери Сергей Валяев гапириб берди. “Янги репортёр” экспертнинг машғулотида иштирок этиб, энг қизиқарли тавсияларни жамлади. Улар молиявий харажатларни талаб қилмайди – озроқ вақт ва ривожланиш истаги бўлса етарли.

    CAMERAPTOR – бу реклама оқимларига эътибор қаратмасдан брендлар учун эксклюзив лойиҳаларни амалга оширадиган ижодий гуруҳ.

    Сифатли, тезроқ суратга олиш ва бунда яхши тасвирга эга бўлиш учун учта оддий қоидага амал қилиш лозим:

    1. Янги технологиялар. Уларни кузатиб боринг ва ҳар доим ўз ишингизга жорий қилинг. Барча визуализация, лавҳалар янги технологиялар ёрдамида яратилади, AR-, VR йўналишлар ривожланади. Технологияларни ўз вақтида ўрганмаганлар, натижада касбида четда қолиб кетади.
    2. Соддалаштириш. Агар бир сония тўхтаб, ҳордиқ олиб, бамайлихотир атрофга назар солсангиз, ўша вазифани анча осонроқ ва сифатини йўқотмасдан ҳам бажариш мумкин.
    3. Режалаштириш. Агар ушбу фикрни эътиборсиз қолдирсангиз, кўплаб ортиқча харажатларга дуч келасиз.

    Фотограмметрия

    Фотограмметрия – бу барча режиссёр, оператор ва продюсерлар учун зарур бўлган восита. Сканерлаш, уч ўлчовли моделлар ёки Google-картларни яратиш билан шуғулланувчи мутахассислар у билан яхши танишдирлар. Моҳиятан, бу объект ёки макон атрофида турли хил нуқталардан олинган кўплаб фотосуратларнинг миқдори бўлиб, кейинчалик улар махсус дастур ёрдамида матнлаштириладиган 3D моделга қўшилади. Ушбу моделни иш давомида янада такомиллаштириш, ўзгартириш, синовдан ўтказиш мумкин.

    Ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш учун уни қандай ишлатиш керак? Буни смартфонга эга бўлган ҳар бир киши амалга ошириши мумкин – исталган объектни танланг ва атрофида айлана бўйлаб ҳаракатланинг. Студияда суратга олишга тўғри келиб қолган тақдирда, бир нечта камералардан фойдаланиш мумкин.

    Meshroom — бу уч ўлчамли маълумотларини олиш учун олимлар томонидан ишлаб чиқилган бепул дастур. Дастурий таъминотни ўрнатинг, айланага жойлаштиринг, уни айлантириб, биринчи фотосканни яратинг.

    Реал вақтда рендеринг

    Бир неча йил аввал тасвир кўриниши учун анча вақт кутишга тўғри келар эди. Ҳаммаси соддалаштирилган шаклда яратилган бўлсада, кутиш учун анча вақт керак бўларди. Янги реал вақтда кўрсатиш функцияси билан видеоролик деярли бир зумда қайта ишланади.

    Blender – бу бепул дастур, 3D билан ишлашга мўлжалланган катта ва қимматли дастурларнинг муқобили. У моделлаштириш, қиёфалаштиришга ёрдам беради. Ички қисмида – IVY реал вақтда ишлайдиган механизм мавжуд. Бу ҳар қандай лойиҳани бошидан охиригача яратиш учун тўлиқ дастурий таъминот ҳисобланади. У композициялар тузиш, тезкор эскизлар яратиш, олдиндан визуляциялаш имконини беради.

    Ўйин ҳаракатлари

    Ҳозир бунга бутун саноат интилмоқда, чунки уларда нафақат ўйинлар яратиш, балки фильмни суратга олиш босқичларини амалга ошириш, анимациялар, дастурлар, видеокурслар яратиш, иловалар киритиш мумкин.

    Уларнинг тури кўп, деярли барчаси оддий фойдаланувчи учун мўлжалланмаган – қиммат ёки мураккаб. Фақат Unity ва Unreal Engine билан чеклаш мумкин – бу бепул иккита яхши дастур. Улар фильм ёки видеороликни олдиндан визуаллаштириш учун етарли бўлади.

    Бу қандай ишлайди? Сиз интернетдан бир қанча уч ўлчамли тасвирлар жамламасини юклаб оласиз. Масалан, бирор бир иншоотнинг моделини. Шундан сўнг, ушбу иншоотни ўйин двигателида инсон модели билан жойлаштирасиз ва масалан, ёруғлик турли томондан қандай тушишини кўришингиз мумкин. Бу айнан шу нарсани қўл билан чизадиган сценарий рассомининг ишини анча соддалаштиради, бунда вақтдан ҳам ютасиз.

    Сергей Валяевнинг чиқиши Red Jolbors 2020 алоқа фестивалининг Digital бўлими доирасида бўлиб ўтди. “Янги репортёр” тадбирнинг медиа-ҳамкори сифатида иштирок этди. Фестивалнинг барча материаллари билан бу ерда танишиш мумкин.

    Муаллиф: Ольга Королева

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read