No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишЖўнатмалар, онлайн тадбирлар ва маркетинг. Всеволод Пулядан саккизта долзарб медиатренд

    Жўнатмалар, онлайн тадбирлар ва маркетинг. Всеволод Пулядан саккизта долзарб медиатренд

    Асосий мавзуси рақамли саводхонликни ривожлантиришга бағишланган Эдьютон-2021 услубий семинарининг иккинчи кунида россиялик медиа менежер, муҳаррир ва медиа-мураббий Всеволод Пуля яна бир бор сўзга чиқди. Аксарият иштирокчилар унинг семинар биринчи кунидаги “Digital фалсафаси медиа саводхонликни ривожлантириш асоси!” мавзусидаги чиқиши ушбу кўникма ҳаётнинг барча соҳаларига, шу жумладан сиёсат мавзусига ҳам улкан таъсирини кўрсатиб, уларнинг медиа саводхонлик ҳақидаги тушунчаларини тубдан ўзгартириб юборганини таъкидладилар.

    Унинг иккинчи чиқиши “Янги трендлар ва медиа саводхонликни ривожлантириш” мавзусида бўлди. “Янги репортёр” бугунги ОАВ дунёсидаги асосий трендларни келтириб ўтади. Жонли эфир ёзувини бу ерда томоша қилишингиз мумкин.

    1-тренд. Ўз аудиториянгизни ўрганинг

    Ўз аудиториясини билмаслик бугунги кунда анча қимматга тушади. Фақат эришилган ўлчов кўрсаткичларига таяниш ярамайди, 100 минг марта кўрилган материал яхши, 1000 марта кўрилгани ёмон бўла олмайди. Биринчисини қайсидир юлдуз билан содир бўлган ЙТХ тафсилотлари билан бошловчи ҳаваскор ёзган, иккинчисининг устида эса Суриядаги вазиятни ривожлантириш вариантлари ҳақида таҳлилчи узоқ вақт ишлаган бўлиши мумкин. Муҳими, ушбу ва бошқа материаллар қайси аудиторияни ўзига жалб қилганини, бу тингловчиларнинг садоқатига қандай таъсир қилганини тушуниш.

    Энг зукко матбуот ҳар иккаласини ҳам нашр этиш орқали маълумотни мувозанатлашга ҳаракат қилади. Оммавий материллар тасодифий одамларни жалб қилиш орқали ўз обуначилари сафини оширади. Масалан, “Медуза” сайтида жониворлар ҳақида кулгили янгилик жойлаштирилди, унга ўқувчи мурожаат қилиб, шу куни суриштирувлар бошланганига гувоҳ бўлди.

    Аудиторияни билмасликдан ҳамма нарса маъносини йўқотиши мумкин. “Сиз ким учун ёзяпсиз?”, деган саволга жавобни билишимиз керак. Қамров – жалб қилиш – содиқлик, ҳалқаси ҳақида доим эслаш муҳим. Агар содиқликка эришиш имкони бўлмас экан, қамровнинг ўзи билан ҳеч нарса қилиб бўлмайди.

    2-тренд. Сизнинг ОАВ билан алоқада бўлган барчага ўз аудиториянгиз сифатида қаранг

    Замонавий матбуотнинг аудиторияси бир хил эмас ва турли платформаларда тарқатилади. Аксарият медиа менежерлар уларнинг асосий аудиторияси фақат сайтда деб ўйлашади. Йўқ, ижтимоий тармоқларда, жўнатмалар рўйхатида — бу ҳам сизнинг аудиториянгиз. Бугун медиа маҳсулотнинг юраги веб-сайт эмас, Instagram ҳам эмас, балки бренддир. Агар одамлар сизнинг медиа брендингиз билан ишлашга тайёр бўлса, улар сизнинг обуначиларингиздир.

    Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар сони тобора кўпаймоқда, муаллифлар сони эса, аксинча, камаймоқда – одамларда фаоллик сусайяпти. Мантиқан қараганда, бугунги кунда YouTube ва барча ижтимоий тармоқлар одамлар учун янги телевизор бўлиб, улар ўзларининг таркибини камроқ яратмоқдалар, аммо бегона таркибни бажонудил кўришади. Ижтимоий тармоқлар ичида Instagram, YouTube, TikTok ўсиш суръати бўйича бошқалардан илғор. Агар сиз ҳозир ижтимоий тармоқларга чиқсангиз, албатта улардан бирига мурожаат қиласиз.

     

    3-тренд. Самарали ёндашувдан фойдаланинг, маркетологлар каби ўйланг

    Ёдда тутиш керакки, бугун ОАВ биринчи бўлиб маълумот узатмайди, балки улар учун қўшимча қиймат яратади. Ижтимоий-сиёсий таркибга эга Bazon нашрининг TikTok билан боғлиқ чиқишлари қизиқиш уйғотади. Уларнинг стратегияси – TikTok орқали танилиб келаётган юлдузлар билан анимацион персонаж томонидан интервьюлар олиб борилишида. Ушбу қаҳрамонларнинг ижтимоий тармоқ алгоритмларини билишади ва севишади, шунинг учун ҳам бренд таркибининг бозори чаққон.

    @baza

    Наконец-то к Базону в гости заглянула Регина @regsem 💃 Кого хотите увидеть в следующем ролике?

    ♬ original sound — Bazon

    Худди шу тарзда Юрий Дудь бир неча йил аввал силжишни амалга оширган. У интервьюни ўйлаб топмади, лекин YouTube аудиториясини тўлқинлантирган масалаларда одамларга ностандарт саволлар берди. Ва энди у машҳур бўлмаган персонажларга ҳам эътибор қаратиши мумкин. Аввал сиз ҳисоб учун ишлайсиз, кейин ҳисоб сиз учун ишлайди.

    Матбуотнинг албатта УТП, қўшилган қиймати бўлиши керак. Нима учун одамлар сиз билан қизиқишлари керак? Бу формат бўлиши ҳам, ҳамжамият бўлиши ҳам мумкин. Нашр – янгиликлар тасмаси эмас ва муаллифлар йиғиндиси ҳам эмас, бу хизмат. Сизнинг хизматингиз аудитория учун қандайдир вазифани ҳал қилиб бериши лозим: бу нимадан иборат эканини тушуниш ва уни аниқ ифодалаш муҳим.

    Аксарият янгилик сайтларининг муаммоси – Яндекс.Янгиликлар тасмасининг дастлабки қаторларидан жой олишга интилиш. Агар сизнинг мақсадингиз энг яхши рейтинг қатори бўлса, демак сиз аудиториянгиз учун эмас, балки Яндекс учун ишлаяпсиз. Биринчи қатор яхши, албатта, аммо асосий мақсад эмас.

    4-тренд. “Бизнинг ишимиз ўқувчига қандай ёрдам бермоқда?”, деган саволга ўзингиз учун жавоб беринг

    Бугун аксарият одамлар бетартибликларнинг туб моҳиятини англаб етишга эҳтиёж сезмоқдалар, улар ахборот оқимининг босимини сезишмоқда. Масалан, матбуот бугун қандай воқеалар бўлганини беш дақиқада аниқлашга ёрдам беради. Бугун одамлар кўпроқ эмас, балки камроқ маълумот истеъмол қилишни исташади. Диққатни иқтисод қилишда энг қимматбаҳо бойлик, бу инсон вақтидир. Журналистлар аудиторияга айнан нималар содир бўлаётганини аниқ тушунишларида ёрдам беришлари керак. Ва келажакда нима бўлиши мумкинлиги ҳақидаги уйдирмалар учун камроқ вақт сарфлашлари лозим. Таркиб билан тўлдириб ташлаш эмас, балки уни тушунишга ёрдам беринг.

    5-тренд. Қулайлик зое бўлиши мумкинлигини унутманг

    Нима учун барчамиз ижтимоий тармоқлардан фойдаланамиз? Улар жуда қулай. Сайт қабул қилиш учун қулай бўлиши керак. Ўз нашрингиз ҳақида ҳудди маҳсулот каби ўйлашингиз лозим. Матбуотда сизнинг аудиториянгиз орзу-умидларига мос келадиган гўзал ғояга бўлиши мумкин. The Village илғор шаҳар ёшларига мўлжалланган бўлиб, биз яшашни истаган шаҳар ҳақидаги мавзуларни ёритган. Журналистлар қизиқарли жойлар ҳақида ёзишни бошладилар, одамлар ўз ҳаётларини яхшилашни истаб қолдилар. Натижада, Москва янада илғор шаҳарга айланди. Бу ўз-ўзидан амалга ошган башорат эди.

    6-тренд. Ҳам технологик, ҳам мазмунли таркиб билан шуғулланинг

    Технологик тарқатиш билан шуғулланиш жуда муҳим: ҳамма жойда, барча қидирув тизимларида бўлиш, ҳар томондан трафикни олиш. Мазмунли тарқатишни амалга ошириш ҳам муҳим. Жўнатмалар ва ҳамжамиятлар яратинг.

    Ҳозир почта жўнатмаларининг уйғониш даври. АҚШда журналистлар муаллифлик жўнатмаларини яратиб, хизмат кўрсатишга ўтмоқдалар. Одамлар алоҳида шаҳсларга эргашишлари – тренд. Журналистлар икки-уч йилдан кейин икки ёки уч кишидан иборат артеллар яратадилар. Маълумотлар жўнатмаларига асосланган нашрлар мавжуд – масалан, АҚШда бу AXIOS, Россияда эса – The Bell. Эрталабки ёки кечки, ўзингизни қизиқтирган технологик ёки сиёсий янгиликлар жўнатмасига обуна бўлишингиз мумкин. Почта жўнатмаларининг ўз муаллифлари бор, бу аудитория билан мулоқот қилишнинг янги даражасидир.

    Шунингдек, ижтимоий тармоқларда ҳамжамият яратиш каби тренд ҳам мавжуд. Таҳририятлар аудиториядан фикр-мулоҳаза олишдан манфаатдор ва уларни жалб қилиш бўйича фаоллик ошмоқда. Бу Tjournal, VC.ru, DTF нашрларида қандай амалга ошираётганини кўриш мумкин. Одамлар ўзлари ёзадилар, таҳририятлар эса шериф вазифасини бажаради. Аудиторияни хаддан ташқари кўп жалб қилиш, кўплаб таркибга эга бўлишнинг усули бу. Ижтимоий томонга аҳамият қаратиш анча долзарблик касб этади.

     

     

    7-тренд. Ўзингизга савол беринг: “Яқин уч йилда ким ва нима учун менга пул тўлашга тайёр?”

    Олдинда уч йиллик истиқболга йўналтирилган бизнес-модель. Зерикарли нархлар рўйхати ва медиа тадбирлар даври ўтмоқда. Ҳозир рақамлар, кафолатлар, чиройли тадбирлар ва мижозларга эътибор зарур. Давлат томонидан маблағ билан таъминлаш ҳам абадий эмас: ҳукумат пулларини тиктокчиларга сарфламоқда. Агар ҳукумат учун тиктокчилар авлоди билан мулоқот қилиш муҳим бўлса, у ҳолда ҳеч қачон ижтимоий-сиёсий ОАВга пул тикилмайди. KPI тизими ҳозир фаол кўриб чиқилмоқда.

     

    8-тренд. Бугун ва келажакдаги тренд – воқеалар, жумладан онлайн

    Онлайн тадбирлар пандемиядан кейин ҳам сақланиб қолади, улар фойдали: сафар қилишнинг ҳожати йўқ, иштирок этиш баҳоси арзон, ташкилий ишлар харажатлари кам (транспорт, иншоот ижараси, овқатланишлар йўқ). Жумладан воқеалар ёзувларини қўллаш, тўпланган тавсиялар жамланмаси орқали даромад олиш ҳам мумкин.

     

    Лойиҳа Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) нинг молиявий кўмаги билан амалга оширилмоқда.

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read