Экранда содир бўлаётган нарсаларни ёзиб олиш учун махсус воситалар – экрандан ёзиб олиш дастурларидан фойдаланиш анча қулай.
Сизга ўзингиз мустақил ўқув видеолари яратишингиз, вебинар, йўриқнома ва ҳоказоларни ёзиб олишингиз учун имкон берадиган мўъжазгина жамламани тақдим этамиз.
Icecream Screen Recorder бутун экранни ёки унинг фақат айрим қисмини ёзиб олиши мумкин. Ушбу дастур ёрдамида вебинар, видео қўнғироқ ёки конференция, ўйиннинг бориши ва ҳоказоларни ёзиб олишингиз мумкин. Буларнинг барчаси содда интуитив интерфейси орқали амалга оширилади.
Афзалликлари:
- MP4, MKV ёки WebM форматларида видео ёзиш;
- видео билан бирга аудио ёзиб олиш имконияти;
- экранни ёзиб олишда веб-камерадан ёзиб олиш имконияти;
- экрандан ёзиб олишда сурат киритиш (ёки изоҳ қўшиш) имконияти;
- ёзишни тўхтатиб туриш, бошлаш ва тугатиш функциялари учун тезкор тугмалар конфигурациясини яратишни қўллаб-қувватлаш;
- буфер алмашиш ёки JPG ва PNG форматларида скриншот ёзишни қўллаб-қувватлаш;
- аввалги тасвир ва видеоларга кириш имконини берувчи “Лойиҳалар тарихи” мавжудлиги.
Камчиликлари:
- бепул режимда экрандан ёзиб олиш учун 10 дақиқалик вақт чегараси;
- бепул версияда ёзиб олиш ва видеони таҳрир қилиш имкониятларининг чекланган функциялари;
- бепул версияда ёзувлардан тижорат мақсадларида фойдаланиб бўлмайди.
Ezvid Video Maker — бу хонада ўтириб ишловчилар учун фойдали дастур. Бир неча марта босиш орқали компьютер экранидан юқори сифатли кино форматида ёзиб олиш мумкин. Ezvid экранда чизиш ва экраннинг маълум бир қисмини ёзиб олиш имконини беради (худди Icecream Screen Recorder каби). Ёзувларга сарлавҳа, тавсиф, калит сўзлар ва бошқа маълумотларни қўшиш мумкин.
Афзалликлари:
- ёзиб олиш вақтида видеони автоматик тарзда сақлайди;
- суратга олинган материалдан слайд-шоу яратиш имконини беради;
- аудио ёзув ва овозни синтезлаш функцияларига эга;
- ёзиб олиш вақтида экран аннотацияларини яратиш имкони бор;
- видеоларни бевосита YouTube тармоғига юклаш имконини беради;
- веб-камерадан ёзиб олиш имкониятига мавжуд.
Камчиликлари:
- видеонинг давомийлиги 45 дақиқа билан чекланган;
- фақат YouTube тармоғига бевосита юклашни қўллаб-қувватлайди;
- экранни ёзиб олиш учун созлаш мурувватлари йўқ.
Atomi ActivePresenter — бу компьютер экранининг тўлиқ ёки фақат бир қисмини юқори сифат билан ёзиб оладиган кучли дастур. Рақобатчилар томонидан тақдим этиладиган турли хил хусусиятлар (бепул версияда) мавжуд бўлмаса-да, бу узоқ ва юқори аниқликдаги экран ёзувларини яратмоқчи бўлган ҳар бир киши учун идеал дастур.
Афзалликлари:
- сув белгилари ёки вақт чегараси мавжуд эмас – ҳатто бепул версия учун ҳам;
- Экран ёзувларини услуб, соя ёки ранг эффектлари билан безаш усуллари таклиф қилинади.
- фотосурат слайдлари ва изоҳлар каби видео эффектларни қўшиш имконини беради;
- видеони ёзиб олгандан кейин уни таҳрир қилишнинг бир қатор имкониятлари мавжуд – масалан, видеони қоплаш, видеони кесиш, овозни созлаш, хиралаштириш ва бошқалар;
- MP4, FLV, AVI, WMV, WebM ваMKV каби форматларга экспорт қилиш имкони бор.
Камчиликлари:
- ёзиб олинган видеоларни бевосита интернетга юклаб бўлмайди;
- бепул версияда премиум версияда мавжуд бўлган турли фойдали функциялар мавжуд эмас.
Screenpresso компьютерингиз иш столидан скриншот олади ва уни ёзиб олиб, HD ўлчамли видео яратади. Ушбу дастурнинг барча илғор хусусиятлари билан ҳисобга олсак, у энг яхши премиум экрандан ёзиб олувчилардан бири ҳисобланади, аммо бепул версия кўп нарса таклиф қилмайди. Шунга қарамай, бутун экранни ёки баъзи жойларни ёзиб олиш ва ҳатто ташкилий функциялардан фойдаланиб, ёзувларни осонгина бошқариш мумкин.
Афзалликлари:
- экран ёзуви вақтида аудио ва веб-камерани ёзиб олиш имконини беради;
- ҳатто бепул версияда ҳам ёзувлардан тижорат мақсадларида фойдаланиш имконини беради;
- MP4 енгил вазн форматида экранни ёзиб олади ва уни WMV, WebM ваOGG форматларига ўзгартириш имконини беради;
- аввалги скриншот ва ёзувларга тезкор киришни таклиф қилади;
- ёзувларни имзолаш, саралаш ва таҳрир қилиш, уларни янги папкаларга жойлаштириш ҳамда ёзувларнинг иш жойлари ва кутубхоналарни (фото ва видео) бошқариш имконини беради;
- электрон почта, FTP, Evernote, Google Drive, OneDrive, Facebook, Twitter, Dropbox ва бошқалар каби бир нечта хизматларда тарқатиш функцияларини таклиф қилади.
Камчиликлари:
- бепул версияда Android қўллаб-қувватланмайди;
- ёзиб олишнинг энг узоқ давомийлиги бор-йўғи уч дақиқа;
- бепул версияда тасвирни таҳрир қилиш функциялари чекланган ва пуллик версияга ўтишни талаб қилади;
- бепул версияда тасвирлар, видеолар ва ҳужжатлардан сув белгиларини олиб ташлаш мумкин эмас.
Bandicam Screen Recorder – бу экранни тўлиқ ёки фақат бир қисмини ёзиб олишга қодир оддий дастур. Бу флеш-ўйин, оқимли видеолар ва бошқаларни осонгина ёзиб олиш имконини беради. Дастурда ўйин, экранни ёзиш ёки қурилмадан ёзиш каби бир нечта режимлар мавжуд.
Афзалликлари:
- барча ёзилган видеоларни AVI ёки MP4 форматида сақлайди;
- экран узатишларини яратиш учун реал вақт режимида овоз ёзишни таклиф қилади;
- ёзиб олиш вақтида реал вақт режимида чизишни таклиф қилади;
- ёзиб олиш вақтида сув белгиларини ва веб-камераларни устига қўйиш имконини беради;
- ёзиб олиш вақтида сичқончани босиш ёки анимацияга эффектлар қўшиш имконини беради;
- аппарат тезлашуви ёрдамида ёзиб олиш жараёнини оптималлаштиради (қўллаб-қувватлаш мавжуд бўлганда).
Камчиликлари:
- бепул версияда дастурнинг сув белгисидан халос бўлиш мумкин эмас;
- бепул версияда ёзиб олиш вақти 10 дақиқа билан чекланган.
Бу экран ёзувларини яратиш учун бепул восита. Ёзиб олинган видеоларни осон таҳрир қилиш ва YouTube тармоғига юклаш мумкин. Сув белгилари ёки вақт чекловлари мавжуд эмас. FreeCam8 профессионал видео дарслик ва электрон тақдимотлар яратиш учун тўлиқ функциялар тўпламини тақдим этади.
Афзалликлари:
- ушбу дастур ёрдамида сиз бутун экранни, экраннинг танлаб олинган майдонини ёки битта ойнани ёзиб олишингиз мумкин;
- овозингизни микрофон ёрдамида ёзиб олишингиз мумкин, бу видео дарсни янада бойитишга хизмат қилади;
- дастур ва иловаларнинг тизим товушларини ёзиб олиш, видеога фон мусиқани қўшиш мумкин. Масалан, сичқонча курсорини ажратиш ва сичқончанинг босилиш товушини ёқиш;
- фон шовқинини олиб ташлаш мумкин;
- YouTube тармоғига бир зумда эълон қилиш ёки видеони WMV форматида HD сифати (720п) билан сақлаш мумкин.
Камчиликлари:
- фақат пулли PRO-версияда титрлар яратиш, бир вақтнинг ўзида камерадан ҳам, экрандан ҳам ёзиб олиш, шунингдек, MP4 форматига экспорт қилиш мумкин.
Материалнинг манбаси инглиз тилида.