Узлуксиз маълумот истеъмоли давомида биз уни ҳар доим ҳам таҳлил қилиб, унинг ишончлилигини аниқлай оламизми? Бизнинг мустақил равишда қизиқарли таркиб яратиш қўлимиздан келадими? Замонавий медиа орқали жамият ҳаётида қанчалик самарали иштирок этаяпмиз? Замонавий инсон учун зарур бўлган барча ушбу кўникмаларга медиа-ахборот ва рақамли саводхонлик орқали эришилади.
Медиа-ахборот ва рақамли саводхонликни тарғиб қилишдан манфаатдор барқарор матбуотга оид нотижорат, жамоат, таълим ва нодавлат ташкилотлар, нодавлат театр ва санъат жамоалари, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги ассоциациялар 2022 йилда қуйидаги фаолият учун молиявий кўмак олишлари мумкин:
- барқарор профессионал журналистик ташкилотлар томонидан турли жанрларда медиасаводхонлик таркибини яратиш: медиа-ахборот ва рақамли саводхонлик мавзусида интервьюлар, қисқа видеолар, комикслар, мем ва бошқалар.
- медиасаводхонликни тарғиб қилувчи кўнгилочар шаклларни саҳналаштириш: томошабиннинг фаол иштироки орқали театр пьесалари, спектакллар, мюзикл ва бошқалар;
- аҳолининг турли қатламлари учун кино саводхонлик бўйича тренинглар ташкил этиш;
- медиа-ахборот ва рақамли саводхонлик мавзусида визуал воситалар ва ўйинлар, савол-жавоблар, викторина ва бошқаларни яратиш;
- аҳолининг турли қатламлари учун тармоқ ва жамоат фойдаланиш жойларида тарқатиш мақсадида медиа-ахборот ва рақамли саводхонлик бўйича плакатларни яратиш ва ишлаб чиқариш.
Кўрсатилган мамлакатларнинг ҳар биридан тақдим қилинадиган лойиҳа аризаларида ҳам давлат тили, ҳам халқаро мулоқот тилидан фойдаланувчи аудитория манфаатлари ҳисобга олиниши керак. Барча лойиҳаларнинг амалга ошириш муддати: 2022 йил августдан кечикмаслиги лозим.
Энг истиқболли таклиф муаллифлари 2022 йил февраль ойида MediaCAMP Эдьютон тадбирига таклиф қилинади. Иштирокчилар тажрибали мураббийлар раҳбарлигида ўқув курсларидан ўтадилар ва молиялаштириш танлови шартларига тўлиқ мос келгунларича ўз лойиҳаларини такомиллаштирадилар. Лойиҳаларнинг очиқ ҳимояси ўтказилади ва ҳакамлар ҳайъати ғолибларни аниқлайди.
Танловда иштирок этиш учун 2022 йил 24 январь Тошкент вақти билан соат 23 гача аризани ушбу ҳавола орқали тўлдиришингизни сўраймиз.
Internews 2022 йил 27 январдан кечикмай аризаларни кўриб чиқади ва Эдьютонга таклиф этиш бўйича қарор қабул қилади ҳамда барча аризачилар 2022 йил 28 январдан кечикмай электрон почта орқали хабардор қилинади.
2022 йилда Медиа ва ахборот саводхонлиги бўйича лойиҳалар ҳақида тўлиқроқ маълумот олишни истаганларни 20 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 15:00 да ZOOM платформасида бўлиб ўтадиган ахборот сессиясига таклиф этмиз. Сессияга рўйхатдан ўтиш учун ушбу ҳаволадан фойдаланинг.
24 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 10:00 да ариза топширганлар учун ёпиқ сессия бўлиб ўтади.
Aгар сизда медиасаводхонлик лойиҳалари бўйича саволлар пайдо бўлса, қуйидаги манзилга ёзинг: Central-Asia-Applications@internews.org. “Хабар мавзуси” сатрида “Медиасаводхонлик лойиҳалари”, деб кўрсатинг.
Ушбу лойиҳа AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида амалга оширилмоқда. Марказий Осиё MediaCAMP дастури ҳақида кўпроқ маълумотни бу ерда ўқинг. Ташкилот ҳақида батафсил: Internews дунёда, Internews Қозоғистонда.