No menu items!
More
    ДомойТанлов/молиявий кўмакInternews ҳужжатли кино мактаби. Ўқишга қабул учун танлов

    Internews ҳужжатли кино мактаби. Ўқишга қабул учун танлов

    Ҳужжатли фильмлар бўйича бошловчи режиссёрлар ва муаллифларни, мустақил видеомейкерлар ва тележурналистларни “Ҳужжатли кино Мактаби — 2022” да иштирок этишга таклиф этамиз. Сиз бу ерда ҳужжатли кино ва телевидение орасидаги фарқни тушунасиз, айнан кинематография нуқтаи назаридан фикрлашни ўрганасиз ва ўз шахсий қисқа метражли фильмингизни суратга оласиз.

    Минтақавий Ҳужжатли кино мактаби Internews кўмаги билан 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистонда бошланади ва онлайн ва оффлайн форматда давом этади. Саралаш босқичидан ўтган номзодлар билан индивидуал суҳбат ўтказилади.

    Мактаб дастурида иккита босқичдаги ишлар режалаштирилган:

    1) Назариёт: беш ҳафта давомида интенсив равишда таниқли документалистлар ва халқаро тренерлар дарс ўтишади, уйга вазифалар, воркшоплар, кино томошалари ва муҳокамалар;

    2) Амалиёт: икки ой давомида суратга олиш ва монтаж ишлари, менторлр ва мактаб тренерлари раҳбарлиги остида шахсий кино тайёргарлиги.

    Мактаб тренерлари ва менторлари жамоаси Англия, АҚШ, Россия, Франция, Чехия, Миср, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистонлик ҳужжатли кино усталаридан иборат.

    Ўқишда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистондан ўз шахсий киносини яратиш бўйича ғояси, оз бўлсада иш тажрибаси, видео ишлаб чиқариш бўйича бошланғич билимлари, шунингдек, ўз шахсий базавий ускуналари ёки ўқув жараёнида вақтинча олиб туриш имкони бор бошловчи профессионаллар иштирок эта олади.

    Бир нечта битирувчилар танлов асосида фильм ишларини якунига етказиш учун молиявий кўмак олиш имконига эга бўлади.

    Аризаларни якка тартибда ёки гуруҳ бўлиб топшириш мумкин.

    Ўқитиш тили: рус тили.

    Иштирок этиш учун ҳавола орқали ўтиб, ариза шаклини тўлдиринг.

    Аризалар 5 январь 2022 йил Тошкент вақти билан соат 18:00 қадар қабул қилинади.

    «Ҳужжатли кино мактаби — 2022» Internews ташаббуси бўлиб, 24fps (Қозоғистон) гуруҳи, Дидор жамоатчилик фонди (Тожикистон) ва Элёр Нематов (Ўзбекистон) билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

    Лойиҳа Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмаги билан амалга оширилмоқда.

     

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read