No menu items!
More
    ДомойМедиа ҳуқуқиЎзбекистонда қандай қилиб медиа-бизнес очиш мумкин?

    Ўзбекистонда қандай қилиб медиа-бизнес очиш мумкин?

    Медиа-бизнес деганда биз барча турдаги ахборот-кўнгилочар контент: газеталар, журналлар, телерадио дастурлар, интернет ресурсларни ишлаб чиқариш ва сотиш (тарқатиш) асосига қурилган бизнесни тушунамиз. Aлбатта, бизнеснинг бошқа соҳаларида бўлгани каби, бундай фаолиятнинг мақсади ҳам фойда олиш ҳисобланади.

    Медиаюрист Карим Бахриев Ўзбекистонда тижорат медиа-лойиҳасини яратиш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришнинг ҳуқуқий имкониятлари ҳақида “Янги Репортёр” учун махсус шарх тайёрлади. Ушбу материал ОАВни яратиш ва рўйхатга олиш масалаларига, иккинчи қисм эса — ОАВни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга бағиланади.

    Медиа-бизнеснинг ҳуқуқий асослари қандай?

    Медиа-бизнеснинг ҳуқуқий асоси, биринчидан, ОАВни ташкил этиш ва таҳририятни бошқариш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларидан иборат.

    Иккинчидан, улар ОАВ ва журналистлар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини ўз ичига олади, чунки медиа “ахборот” деб номланган маҳсулот билан бизнес юритади. ОАВ, журналист ва блогерларнинг иши эса оммавий ахборот воситалари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишда қонун устуворлигига, мамлакатда журналистнинг ҳуқуқий мақомига, ахборотга эга бўлишига, жамиятда шаън ва қадр-қимматини, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш, шунингдек, иқтисодий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш, матбуот соҳасида реклама, телевидение ва радиоэшиттириш соҳасида лицензиялаш ва назорат қилишдан, мавжуд цензурадан келиб чиқади.

    Учинчидан, медиа бизнесига мамлакатда бизнес юритиш қоидалари, жумладан, маъмурий тўсиқлар, солиқ қоидалари, коррупция ва бюрократия ҳам таъсир кўрсатади.

    Ўзбекистонда ОAВ қандай таъсис қилинади?

    Ўзбекистонда жисмоний шахслар ҳам, юридик шахслар ҳам ОАВни таъсис этишлари мумкин. Бунинг учун таъсис ҳужжатлари лозим бўлади. Оммавий ахборот воситалари таҳририят таъсис шартномаси ва устави (низоми) ёки фақат таҳририят устави (низоми) оммавий ахборот воситаларининг таъсис ҳужжатлари ҳисобланади (Ўзбекистон Республикаси “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси). Интернет сайтлари ОАВ сифатида рўйхатдан ўтиши мумкин.

    Ўзбекистон Республикасининг “ОАВ тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддасига асосан таъсис шартномаси бир неча таъсисчилар ўртасида тузилади. Таъсис шартномасида қуйидагилар назарда тутилади:

    • муассисларнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми) ва жойлашган жойи (почта манзили);
    • ташкил этилган оммавий ахборот воситаларининг тури, номи, тили, мақсади, ихтисослашуви ва частотаси;
    • таҳририятнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли;
    • таҳририят устав фондининг ҳажми ва уни шакллантириш тартиби;
    • таҳририятни молиялаштириш манбалари;
    • муассисларнинг таҳририят фаолиятида иштирок этиш ҳуқуқи ва мажбуриятлари;
    • таҳририят ҳайъатини тузиш тартиби;
    • фойдани тақсимлаш ва зарарни қоплаш тартиби;
    • оммавий ахборот воситаларининг чиқарилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тартиби;
    • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар.

    Таҳририят ва муассис ўртасидаги муносабатлар қандай тартибга солинади?

    Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасига кўра, муассис ва таҳририят ўртасидаги муносабатлар қонун ҳужжатлари, шу жумладан, улар ўртасидаги келишув билан тартибга солинади.

    Муассис ва таҳририят ўртасидаги шартномада қуйидагилар қайд этилади:

    муассис ва таҳририятнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

    оммавий ахборот воситаларини тайёрлаш ва чиқариш шартлари;

    таҳририят фаолиятини молиялаштириш тартиби;

    таҳририят ходимлари учун ишлаб чиқариш ва ижтимоий-маиший шароитлар яратиш тартиби;

    учинчи шахслар билан муносабатлар тартиби;

    томонларнинг жавобгарлиги;

    қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар.

    Aгар муассис ва таҳририят бир шахс бўлса, шартнома тузиш шарт эмас.

    ОАВ таҳририяти қандай ҳужжатлар асосида иш юритади?

    Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасида таҳририят қонун ҳужжатларига мувофиқ қабул қилинган ва муассис томонидан тасдиқланган устав (низом) асосида иш юритади, деб белгиланган.

    Таҳририятнинг низоми (устави) қуйидагиларни белгилайди:

    • оммавий ахборот воситаларининг тури, номи, тили, мақсади, ихтисослиги, частотаси ва ҳажми;
    • таҳририятнинг жойлашган жойи (почта манзили);
    • муассис ва таҳририятнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
    • таҳририятни молиялаштириш манбалари;
    • таҳририят ҳайъатини тузиш тартиби;
    • фойдани тақсимлаш ва зарарни қоплаш тартиби;
    • оммавий ахборот воситаларининг чиқарилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш асослари ва тартиби;
    • таҳририятни қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби;
    • низомни (уставни) қабул қилиш ва унга ўзгартиришлар киритиш тартиби;
    • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа қоидалар.

    Хорижий фуқаролар Ўзбекистонда ОАВнинг таъсисчиси бўла оладими?

    Йўқ. Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунининг 8-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахсларигина оммавий ахборот воситаларини ташкил этиш ҳуқуқига эга. Оммавий ахборот воситаси бир нечта муассис томонидан таъсис этилиши мумкин.

    Оммавий ахборот воситасининг таъсисчиси бўлиши мумкин эмас:

    • ўн саккиз ёшга тўлмаган шахс;
    • қасддан содир этган жинояти учун судланганлик муддати тугамаган ёки олиб ташланмаган ёки суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахс;
    • фаолияти қонун ҳужжатлари билан тақиқланган нодавлат нотижорат ташкилоти.

    Устав капиталида хорижий инвестициялар улуши ўттиз ва ундан ортиқ фоиз бўлган юридик шахслар томонидан оммавий ахборот воситаларини ташкил этишга йўл қўйилмайди.

    Оммавий ахборот воситалари маҳсулотларини тарқатиш қандай тартибда амалга оширилади?

    Медиа бизнесида нафақат ишлаб чиқариш, балки оммавий ахборот воситаларини тарқатиш ва сотиш ҳам муҳим омил ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунининг 26-моддасига мувофиқ, оммавий ахборот воситалари маҳсулотини тарқатиш бевосита таҳририят томонидан, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар томонидан белгиланган тартибда шартнома асосида амалга оширилиши мумкин.

    Босма оммавий ахборот воситалари маҳсулотларини тарқатиш уларнинг обунасини ташкил этиш, шунингдек, чакана савдо орқали амалга оширилади. Рўйхатга олинган даврий нашрларнинг адад савдоси, шу жумладан, чакана савдо орқали нашрларнинг доимий тарқатувчилари ёки тарқатиш тармоғига эга бўлган юридик шахслар, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якка тартибдаги тадбиркорлар орқали амалга оширилади.

    Батафсил маълумот билан “Ўзбекистон Республикасида даврий нашрларни тарқатиш қоидалари”да (рўйхат 18.06.2008 й. 1826-сон) танишишингиз мумкин. Оммавий ахборот воситаларининг ҳар бир сонини тарқатишга фақат бош муҳаррир ушбу нашрга рухсат берганидан кейингина йўл қўйилади.

    Ноширлик фаолиятига лицензияни қандай олиш мумкин?

    Медиа бизнеси ноширлик фаолиятини ўз ичига олиши мумкин. Ноширлик фаолияти Ўзбекистон Республикасининг “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1017-сонли қарори билан тасдиқланган Ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги маъмурий регламент билан тартибга солинади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги ПҚ-4151-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тўғрисидаги низом, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директорининг 2006 йил 15 мартдаги 29-сон буйруғи билан тасдиқланган “Нашрларни чоп этиш қоидалари”га асосланади.

    Юридик ва жисмоний шахслар лицензия олгандан кейин ноширлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга. Шу билан бирга, Ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги маъмурий регламентга (2019 йил 19 декабрдаги 1017-сонли ВМҚга 3-илова) мувофиқ фақат юридик шахслар лицензия даъвогарлари бўлиши мумкин. Ноширлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар чекланмаган муддатга берилади.

    Давлат хизмати my.gov.uz ёки давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш орқали кўрсатилади. Лицензиялар бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан қабул қилинади.

    Ноширлик фаолиятини лицензиялаш талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:

    • ноширлик соҳасидаги қонун ҳужжатларига, нашриёт соҳасидаги норматив-техник ва бошқа талабларга мажбурий риоя қилиш;
    • урушни, амалдаги давлат тузумидаги конституцияга зид ўзгаришларни тарғиб қилиш, мамлакатда хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асосларига, фуқаролар тинчлигига, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликка путур етказишда фойдаланиш мумкин бўлган маҳсулотларни чоп этиш ва тарқатишга йўл қўймаслик; Ўзбекистон ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиш, унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятларини бузиб кўрсатиш;
    • ноширлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган тегишли моддий-техник база, жиҳозлар ва бошқа техник воситаларнинг мавжудлиги;
    • лицензияда кўрсатилган ихтисослик бўйича ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
    • нашриёт ва матбаа сифатининг амалдаги талаб ва стандартларга мувофиқлигини таъминлаш;
    • муаллифлик ҳуқуқига риоя қилиш;
    • лицензиат томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот нусхаларининг номи (шу жумладан, ушбу маҳсулот таркибига кирувчи асарлар), ишлаб чиқарилган нусхалар сони, шунингдек, лицензиат ёки буюртмачининг нашр қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (муаллифлик ҳуқуқига эга лицензиат);
    • лицензиат ёнғин хавфсизлиги қоидалари, санитария-гигиена меъёрлари, меҳнатни муҳофаза қилиш (ишлаб чиқариш) талабларига жавоб берадиган бинолар ва иншоотларда ноширлик фаолиятини амалга оширади;
    • лицензиат томонидан биноларни, технологик асбоб-ускуналарни ва бошқа техник воситаларни, шунингдек нашр этишда фойдаланиладиган сарф материалларини ишончли муҳофаза қилишни таъминлаш, улардан рухсатсиз фойдаланишга йўл қўймаслик;
    • юридик шахс штатларида тегишли олий ёки ўрта махсус маълумотга ва нашриёт соҳасида камида 3 йил иш тажрибасига эга бўлган камида битта ходимнинг мавжудлиги.

    Лицензия олиш учун талабгор давлат хизматлари марказларига (кейинги ўринларда – ДҲМ деб юритилади) шахсан мурожаат қилиш ёки давлат хизматидан электрон шаклда my.gov.uz орқали фойдаланиш ҳуқуқига эга.

    Керакли ҳужжатлар: а) ДҲМга борилган тақдирда – ДҲМ ходими аризачи номидан сўровномани тўлдиради. my.gov.uz орқали топширилган тақдирда, аризачи анкетани электрон шаклда тўлдиради.

    Aнкетага ходимларнинг малакасини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади. Aриза топширгандан сўнг аризачи ўз аризасини электрон рақамли имзоси (ЭРИ) билан тасдиқлаши керак.

    Давлат хизматини кўрсатиш учун ариза берувчи 2 АҲМ (асосий ҳисоб қиймати) миқдорида йиғим тўлайди. my.gov.uz орқали мурожаат қилинган тақдирда, тўловнинг 90 фоизи ундирилади (1,8 АҲМ).

    Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгоридан ариза олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади. Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг, давлат божини тўлаш зарурлиги тўғрисидаги билдиришнома ДҲМ томонидан ариза берувчига юборилади (ёки ариза my.gov.uz орқали тақдим этилган бўлса — электрон шаклда).

    Хабарномани олгандан сўнг, ариза берувчи 3 ой ичида 10 АҲМ (агар ариза my.gov.uz орқали топширилган бўлса, 9 АҲМ) миқдорида давлат божини тўлаши шарт.

    Болалар учун нашриёт маҳсулотлари, ногиронлар учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ихтисослаштирилган нашриётлар давлат божи тўлашдан озод этилган. Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек лицензияловчи органнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.

    Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия даъвогарига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак. Низомнинг тўлиқ матни билан ушбу манзилида танишиш мумкин.

    Қандай ҳолларда ОАВни қайта рўйхатдан ўтказиш талаб қилинади?

    Оммавий ахборот воситалари гувоҳномани рўйхатдан ўтказувчи органда (Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларида) қайта рўйхатдан ўтказишга қуйидагилар асос бўлади:

    • оммавий ахборот воситаларининг таъсисчиси, номи, тили, тури, мақсад ва вазифалари ёки ихтисослиги ўзгарганда;
    • оммавий ахборот воситаларининг таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилганда;

    Муассис оммавий ахборот воситаси фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда таҳририят муассиснинг рухсати билан худди шу номдаги оммавий ахборот воситасини белгиланган тартибда ташкил этишга ҳақли. Оммавий ахборот воситаларини қайта рўйхатдан ўтказганлик учун тегишли турдаги ОАВни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун тўланиши лозим бўлган бож суммасининг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

    Бошқа ҳолларда (тарқатиш ҳудуди, даврийлиги, молиялаштириш манбалари, жойлашуви (почта манзили) ва таҳририят тўғрисидаги бошқа маълумотлар, ҳажми, оммавий ахборот воситаси муассислари ҳақидаги бошқа маълумотлар, ишончли вакиллари, нашриётлар, тарқатувчилар эканлиги тўғрисидаги маълумотлар (барча аффилланган шахсларни кўрсатган ҳолда) ва таҳририятнинг устав фондидаги ҳар бир улушнинг миқдори), муассис ёки таҳририят рўйхатдан ўтказувчи органга киритилган ўзгартиришлар тўғрисида бир ой муддатда ёзма равишда хабар бериши шарт.

    Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1017-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги маъмурий регламентга мувофиқ амалга оширилади.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read