Бугун Internews Марказий Осиёда “DOC формати” танловини бошлайди.
Биз тўртинчи йилки таркиб ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаб келамиз ва ҳужжатли кино форматига қизиқиш ортиб бораётганини кузатмоқдамиз. Танловларимизга келаётган барча аризаларнинг ярми, улар ҳар бир мамлакатдан одатда юздан ортиқ бўлади, бу видео яратиш ғоясидир. Аксарият муаллифлар ҳужжатли фильмлар суратга олиш истагини билдиришади.
Бу йил биз қозоқ, тожик, ўзбек ва/ёки рус тилларида турли ижтимоий аҳамиятга эга мавзуларда ҳужжатли кино ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида алоҳида “Формат DOC” танловини ўтказишга қарор қилдик.
“DOC формати”да нодавлат оммавий ахборот воситалари (интернет нашрлари, веб-сайтлари мавжуд газета ва журналлар, телерадиокомпаниялар), продюсерлик студиялари ёки мустақил муаллифлар жамоаси ва, албатта, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги ҳужжатли фильмлар ижодкорлари иштирок этишлари мумкин.
Бўлғуси фильм учун яхши ишлаб чиқилган ғоя зарур мезон бўлиб, уни аризада аниқ ва қисқача баён қилишга тайёргарлик кўринг. Тизер, синопсис ёки сценарий режаси, техникалар, ҳужжатли кино ёки кенг қамровли видео репортаж олиш малакасига эга бўлиш устунлик беради.
Эътибор беринг! Ҳужжатли кино форматидан бошқа форматда таркиб яратиш ғояси, ҳатто видео форматда бўлса ҳам, инобатга олинмайди. Бу фаол медиа ва профессионал муаллифлар учун танловдир. Энди иш бошлаган жамоалар (бундай лойиҳаларни амалга оширишда камида бир йиллик тажрибага эга бўлмаганлар) “Кичик формат” танловида ўзларини синаб кўришлари мақсадга мувофиқдир. У 2022 йилнинг февраль ойида эълон қилинади.
Қозоғистон ва Тожикистондан келган барча изланувчиларда юридик рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси мавжуд бўлиши лозим (МЧЖ, ЯТ, жамғарма ва бошқалар каби). Ўзбекистонда эса жисмоний шахслар ҳам ариза беришлари мумкин.
Internews кўригидан ўтилганидан сўнг, ғоядан бошлаб таркиб эълон қилингунга қадар, биз бу жараённи лойиҳа деб атаймиз. Шуни ёдда тутингки, “DOC формати” лойиҳаси олти ойдан 12 ойгача давом этиши мумкин. Шунингдек, ушбу даврда тайёр фильмни онлайн платформада эълон қилиш, трансляция қилиш ёки бошқа платформада томошабинга кўрсатиш кераклигини ҳам эсдан чиқарманг.
“DOC формати” доирасида битта лойиҳа қуйидаги миқдорда молиявий ёрдам олиши мумкин:
- Ўзбекистонда – 5 минг долларгача,
- Қозоғистонда – 10 миллион тангагача,
- Тожикистонда – 16 600 долларгача.
Бюджет етарли миқдорда ва асосланган бўлиши керак.
“DOC формати” танлови тўрт босқичда ўтказилади.
1-босқич – ғояларни тақдим этиш
Сиз аризани тўлдиришингиз керак (бунинг учун Gmail почта лозим):
- Ўзбекистонлик муаллифлар учун эса анкета бу ерда,
- Қозоғистондаги изланувчилар учун ариза – бу ерда,
- Тожикистондагилар – бу ерда.
Ғоя, қаҳрамонлар, мавзунинг долзарблиги ва аҳамиятини, мақсадли аудиторияни тавсифланг, бюджетни илова қилинг (шаблонни бу ерда юклаб олиш мумкин, у сўровномада ҳам мавжуд).
Қозоғистон ва Тожикистонда ариза топшириш муддати — 10 февраль, 2022 йил (мамлакатингиз пойтахти вақт билан 23:59 гача).
МУҲИМ: Ўзбекистонлик аризачилар учун аризаларни топширишнинг охирги муддати – 2022 йил 14 февралгача узайтирилди (мамлакатингиз пойтахти вақт билан 23:59 гача).
2-тур – техник саралаш
Aризаларни қабул қилиб бўлгач, Internews жамоаси техник саралаш ўтказади. Ҳар бир лойиҳа танлов шартларига мувофиқ кўриб чиқилади. Энг қизиқарли ва яхши ишланган ғоялар кейинги босқичга ўтказилади. Қисқа рўйхат февраль ойи ўрталарида шакллантирилади.
Изоҳ: қисқа рўйхатга сараланган аризачилар Internews “Ҳужжатли фильмлар мактаби—2022”нинг эркин тингловчилари бўлиш имкониятини қўлга киритадилар.
3-босқич – ҳакамлар ҳайъати фаолияти ва питчинг
Техник танловдан ўтганлар онлайн питчингга таклиф қилинади (тахминан 2022 йилнинг февраль ойи охири – март ойи бошларида), у ерда 10-15 дақиқа ичида ўз ғояларини исталган шаклда тақдим этишлари мумкин бўлади.
Изланувчилар танлов комиссияси томонидан тингланади, унинг таркибига мустақил экспертлар, ҳужжатли фильм ижодкорлари, Ҳужжатли кино мактаби мураббийлари ва Internews ходимлари киради. Тақдимотдан сўнг комиссия аъзолари аниқлаштирувчи саволлар берадилар ва ғояни якунлаш бўйича тавсиялар билан ўртоқлашадилар. Ҳакамлар ҳайъати, агар баъзи харажатларни асоссиз деб ҳисобласа, бюджетни тартибга солиш бўйича маслаҳат бериши мумкин.
Питчингда, ўунингдек, Ҳужжатли кино мактаби ўқувчилари ҳам иштирок этадилар. Улар учун квота назарда тутилган – бир ўрин. Умуман “DOC формати” танловида биз ҳар бир мамлакатдан камида учта лойиҳани қўллаб-қувватлашни режалаштирганмиз.
4-босқич — лойиҳаларни такомилга етказиш ва қўллаб-қувватлаш
Ғолиблар номи 2022 йилнинг март ойида эълон қилинади. Шундан сўнг биз лойиҳани такомиллаштириш, якуний бюджетни тузиш ва керакли ҳужжатларни йиғиш учун икки ҳафта вақт берамиз.
Қўшимча муҳим маълумот. “DOC формати” лойиҳаларида ҳисобдорлик назарда тутилган. Бу қандай бўлишини ғоялари сараланган аризачиларга батафсил тушунтириб ўтамиз.
Нима учун Internews бу каби лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлайди? Биз маҳаллий медиалар турли платформа ва турли форматларда, замонавий технологиялардан фойдаланган ва аудиторияни жалб қилган ҳолда жамиятнинг энг долзарб ва мураккаб жиҳатларини профессионал тарзда ёритишларини истаймиз. Шунинг учун тўртинчи йилдирки, бу каби таркиблар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватламоқдамиз. Ўтган вақт ичида матбуот, таҳририятлар, блогерлар, мустақил журналистлар томонидан 173 та лойиҳа амалга оширилди, бу 40 миллион мартадан ортиқ ўқилган, кўрилган, тингланган 4000 дан кўпроқ материални (мақолалар, ҳикоялар, подкастлар, веб-сериаллар, ҳужжатли фильмлар ва бошқалар) ташкил этади.
Aгар бирор нарсани аниқлаштириш зарур бўлса, Central-Asia-Applications@internews.org электрон почта манзилига “DOC формати” танлови бўйича савол” мавзусини кўрсатиб, хабар юборинг.
Лойиҳалар AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида MediaCAMP Марказий Осиё дастури доирасида амалга оширилмоқда.