No menu items!
More
    ДомойТанлов/молиявий кўмак“Журналистиканинг анъанавий жанрларига янгича қараш: янгилик, интервью ва репортажларни қандай қилиб мультимедиа...

    “Журналистиканинг анъанавий жанрларига янгича қараш: янгилик, интервью ва репортажларни қандай қилиб мультимедиа лойиҳасига айлантириш мумкин” тренинги

    2022 йилнинг 14-28 февраль кунлари Internews халқаро ноҳукумат ташкилоти Ўзбекистондаги профессионал журналист ва онлайн ОАВ муҳаррирлари учун “Журналистиканинг анъанавий жанрларига янгича қараш: янгилик, интервью ва репортажларни қандай қилиб мультимедиа лойиҳасига айлантириш мумкин” бепул онлайн-тренинг машғулотларини ташкил этади.

    Тренинглар давомида сиз замонавий IT воситалари ёрдамида янгилик, интервью ва репортажларни қандай қилиб сифатли мультимедиа лойиҳасига айлантириш, журналистик материални ўқувчилар идрок этиши учун янада қулайроқ қилиш, дизайнер иштирокисиз тезкорлик билан инфографика яратиш, журналистик ишингиз учун тўғри визуализация форматини қандай танлаш мумкинлигини ўрганасиз.

    Онлайнтренинг давомида биз ёритадиган ва ишладиган мавзулар:

    • Интернет-ОAВ учун янгиликлар: бозорда янгиликлар таркибини қандай қилиб энг яхшисига айлантириш мумкин;
    • Интервью жанрининг трансформацияси: қандай қилиб зерикарли савол-жавоб форматини сифатли мультимедиа лойиҳасига айлантириш мумкин;
    • Замонавий репортаж: мультимедиа воситаларидан фойдаланган ҳолда ўқувчи томонидан талаб қилинадиган таркиб маҳсулотини қандай яратиш мумкин;

    Тренингда иштирок этишнинг муҳим ва мажбурий шартлари! Тренинг машғулотлари нафақат назарий материаллар устида ишлаш, шу билан бирга иштирокчилар томонидан амалий топшириқларни бажариш шартларини ҳам ўз ичига олади. Топшириқлар устида ишлаш учун барча иштирокчилар шахсий компьютер ва барқарор интернет алоқасига эга бўлишлари лозим. Саралаш босқичидан ўтган иштирокчилар ўқув дастурининг якунигача тўлиқ иштирок этиш мажбуриятини оладилар. Тренинг мавғулотлари давомида иштирокчилардан барча уй вазифаларини бажаришлари талаб этилади.

    Тренинг натижаларига кўра иштирокчилар мультимедиа лойиҳаларини амалга ошириш бўйича стипендия дастурида қатнашиш имкониятини қўлга киритадилар, унда тренинг давомида олган кўникмаларини амалда қўллашлари ҳамда тренерлар маслаҳатидан фойдаланишлари мумкин бўлади.

    Онлайн тренинг машғулотларининг ўтказилиш санаси: 2022 йил 14 февралдан 28 февралгача. Ўқув дастури ҳафтанинг душанба, чоршанба ва жума кунлари Zoom платформасида ҳар бири икки соат давом этадиган 7 та вебинарни ўз ичига олади.

    Вебинарлар жадвали: 2022 йил 14, 16, 18, 21, 23, 25 ва 28 февраль. Вебинар вақт(соат)лари кейинроқ эълон қилинади.

    Тренер – Юрий Звягинцев: Россиялик тажрибали муҳаррир, ношир, медиа-тренер.

    Ўқиш тили – рус/ўзбек (синхрон таржима).

    Аризалар 7 февраль соат 23:00 гача (Тошкент вақти билан) қабул қилинади.

    Рўйхатдан ўтиш учун онлайн шаклни тўлдиринг.

    Барча саволлар билан ekhmelevskaya@internews.org электрон манзилига мурожаат қилинг.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read