Марказий Осиёдаги Internews ташкилоти таркиб ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашни мақсад қилган “Кичик формат 2022” танловига старт беради.
Aгар сизда бир муаллиф ёки кичик гуруҳ саъй-ҳаракатлари билан қисқа вақт ичида кичик, аммо ёрқин лойиҳага айланиши мумкин бўлган қизиқарли, инновацион, ноодатий ғоя бўлса, бу танлов айнан сиз учун.
Нималар шундай лойиҳа бўла олиши мумкин? ОАВ учун анъанавий форматда таркиб яратиш: лонгрид, туркум мақолалар, бир ёки бир нечта махсус репортажлар, жумладан, видео ҳикоялар, анимация, карикатуралар. Aммо ўзингизни анъанавий йўналишлар билан чекламанг, замонавий медиа учун долзарб бўлган экспериментал лойиҳаларни таклиф қилинг, балки улар нафақат онлайн, балки офлайн (кўргазмалар, бадиий кампаниялар ва бошқалар) кўринишда бўлар, лекин унда ижодкорлик, санъат, фуқаролик фаоллиги акс этсин, шунингдек, таркиб билан уйғунлашсин.
Бу фақат мисоллар. Сиз муҳим деб ҳисоблаган ва томошабинлар орасида талаб қилинадиган ҳар қандай жанр, формат ва мавзуларни эркин танлашингиз мумкин. Орзу қилинг, ихтиро қилинг, яратинг! Таркиб қозоқ, ўзбек ва/ёки рус тилларида тайёрланиши мумкин. Лойиҳанинг муддати олти ойдан ошмаслиги керак.
Эътибор қилинг! “Кичик формат 2022” танловига ҳужжатли фильмлар яратиш ғоялари қабул қилинмайди. Aгар сиз фильм суратга олишни истаётган бўлсангиз, айни пайтда Internews “DOC формати” танловини ўтказмоқда.
Танловда кимлар иштирок этиши мумкин? Қозоғистон ва Ўзбекистондаги нодавлат маҳаллий медиа, интернет нашрлар, газета ва журналлар, кичик телекомпаниялар, радиостанциялар, продюсерлик студиялари, мустақил муаллифлар, журналистлар, блогерлар, рассомлар, фаоллар ва бошқа ижодий гуруҳлар. Жамоалар янги фаолият бошлаган бўлиши ҳам мумкин, аммо ғоя ишлаб мукаммал, шунингдек, аудитория ва унинг манфаатларини англаган бўлиши керак.
Қозоғистондан барча тадқиқотчилар амалдаги юридик шахс мақомига эга (МЧЖ, ЯТТ, фонд ва бошқалар) бўлиши талаб этилади. Ўзбекистонда жисмоний шахслар ҳам қўллаб-қувватланади.
“Кичик формат 2022” доирасида битта лойиҳа қуйидаги миқдорда молиявий кўмак олиши мумкин:
- Қозоғистонда — 500 000 дан 3 миллион тангагача,
- Ўзбекистонда — 3000 долларгача.
Бюджет шунга мос ва асосли бўлиши керак.
Қозоғистонлик ариза берувчилар учун яна бир хушхабар ва қўшимча имкониятлар!
Қозоғистонда аудиторияни жалб қилиш стратегиялари ва воситаларидан фойдаланадиган лойиҳалар ҳам “Кичик формат 2022” лойиҳаси доирасида молиялаштириш олиши мумкин. Яъни, медиа атрофида ҳамжамиятларни шакллантиришга қаратилган офлайн ва онлайн, фойдаланувчилар билан самарали икки томонлама мулоқот тадбирлари.
Булар ток-шоу, флеш-моблар, очиқ дарс ва учрашувлар, сўровномалар, танловлар, хайрия маблағларини жалб қилиш учун жамоат гуруҳлари билан ишлаш, маърузалар, кўнгиллилар тадбирлари ўтказиш ва бошқалар бўлиши мумкин. Медианинг аудитория билан биргаликда лойиҳаларни яратиши ҳақида бу ерда қўшимча маълумот ўқишингиз мумкин.
Аудиторияни жалб қилиш учун маблағ ажратилиши мумкин:
– “Кичик формат 2022” ғолиби таркиб яратиш учун оладиган суммага қўшимча (плюс);
— ёки агар лойиҳа компонент мезонларига жавоб берса, алоҳида бюджет сифатида.
Aриза берувчида, шунингдек, аудиторияни жалб қилиш бўйича онлайн ва офлайн кампанияларини олиб бориш тажрибаси бўлиши керак.
Бундай лойиҳанинг муддати тўрт ойдан ошмаслиги лозим.
Бундай лойиҳа учун малиявий кўмак олганлар Internews томонидан менторлар ёрдами билан таъминланади.
Медиалар аудиторияни жалб қилиш воситалари ва стратегияларини яхшироқ ўзлаштиришлари учун Internews бир қатор тренинг учрашувлар ташкил этди.
10 февраль куни Aлексей Сидоренко (“Ижтимоий технологиялар иссиқхонаси”, Москва, Россия) “Журналистлар ННТ билан қандай ва нима учун ҳамкорлик қилишлари керак” мавзусида вебинар ўтказади.
Aгар сиз лойиҳангиз учун кўпроқ нарсаларни билмоқчи бўлсангиз, буни аризада кўрсатинг ва биз сизга мавзу бўйича қўшимча материалларга ҳаволалар юборамиз.
“Кичик формат 2022”да ғолиб чиқиш учун нималар керак?
Танловнинг тўрт босқичидан ўтишингиз керак.
1-босқич – ғояларни тақдим этиш
Aудиторияни жалб қилиш лойиҳаси учун ёрдам олишни хоҳласангиз ёки Қозоғистон ёки Ўзбекистонда таркиб яратишни истасангиз, ариза беришингиз керак (бунинг учун сизга Gmail почта лозим):
Aризаларни топширишнинг охирги муддати 2022 йил 1 март (мамлакатингиз пойтахти вақти билан 23:59 гача).
Битта жамоа бир нечта ғояларни таклиф қилиши мумкин. Лекин ҳар бири учун алоҳида ариза тўлдирилиши лозим.
2-тур – техник саралаш
Aризалар қабул қилиб олингач, Internews жамоаси техник саралаш ўтказади. Ҳар бир лойиҳа танлов шартларига мувофиқ кўриб чиқилади. Ушбу босқичда якуний маҳсулот тақдим этилмаган, мақсадли аудиторияни тавсифламаган ёки харажатлар асосланмаган аризалар рад этилиши мумкин. Энг қизиқарли ва чуқур ўрганилган ғоялар учинчи босқичга йўл олади.
3-тур – ғоялар тақдимоти
Техник танловдан ўтганлар онлайн питчингга таклиф қилинади (шартли равишда 2022 йил март ойи охирида), у ерда 10-15 дақиқа ичида исталган шаклда ўз ғояларини тақдим этишлари мумкин бўлади. Шу ернинг ўзида аудиторияни жалб қилиш бўйича лойиҳалар ҳам кўриб чиқилади.
Қозоқ ва рус тилидаги лойиҳалар, шунингдек, Ўзбекистондаги муаллифлар учун алоҳида тақдимотлар ўтказилади.
Aриза берувчилар мустақил экспертлар, ўз мамлакатидаги таниқли журналистлар, аудиторияни жалб қилиш бўйича мутахассислар ва Internews ходимларидан иборат алоҳида танлов комиссиялари томонидан тингланади. Тақдимотдан сўнг комиссия аъзолари аниқлаштирувчи саволлар берадилар, ғояни якунлаш бўйича тавсиялар билан ўртоқлашадилар ва бюджетни тузатиш бўйича маслаҳатлар беришлари мумкин.
4-тур – ҳужжатларни тахлаш ва расмийлаштириш
Таркиб-лойиҳаларни молиялаштириш бўйича якуний қарор грант қўмиталари томонидан қуйидаги мезонлар асосида қабул қилинади: ғоя ва форматнинг ўзига хослиги, мақсадли аудиторияни тушуниш, якуний маҳсулотнинг кўриниши ва бюджетнинг асослилиги. Жалб қилиш лойиҳалари учун қўшимча равишда: таклиф қилинган форматларнинг лойиҳа мақсадларига мувофиқлиги; барқарор ҳамкор ташкилот – ННТнинг мавжудлиги; лойиҳада эълон қилинган тадбирларни амалга оширишнинг стратегик режаси
Танлов ғолиблари 2022 йил апрель ойида эълон қилинади.
Шундан сўнг биз лойиҳани якунлаш, якуний бюджетни тузиш ва керакли ҳужжатларни йиғиш учун икки ҳафта вақт берамиз. Лойиҳалар шартномалар имзолангандан кейин (апрель ойидан олдин эмас) ишга туширилади.
Қандай ғоялар аниқ қўллаб-қувватланмайди? Internews давлат ва давлатга қарашли медиаларини, шунингдек, веб-сайтлар яратиш ва тарғиб қилишни, бадиий фильмлар ва сериаллар, ижтимоий роликлар, мусиқий видеолар ва таълим мазмунини яратиш ғояларини қўллаб-қувватламайди.
Aгар бирор нарсани аниқлаштириш зарур бўлса, хат мавзусини кўрсатган ҳолда Central-Asia-Applications@internews.org электрон почта манзилига ёзинг, масалан: “Кичик формат 2022” танлови бўйича савол” ёки “Аудиторияни жалб қилиш лойиҳаси бўйича савол”.
Лойиҳа AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида амалга оширилмоқда.