No menu items!
More
    ДомойМедиа ҳуқуқи“РЕКЛАМА ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУННИНГ ЯНГИ ТАҲРИРИ: У ЎЗБЕКИСТОН ОАВ УЧУН НИМАНИ АНГЛАТАДИ?

    “РЕКЛАМА ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУННИНГ ЯНГИ ТАҲРИРИ: У ЎЗБЕКИСТОН ОАВ УЧУН НИМАНИ АНГЛАТАДИ?

    “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрири мамлакат Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан тасдиқланганидан бери бирмунча вақт ўтди, бироқ Президент ҳозиргача уни имзолагани йўқ. Ўзгартиришлар бўйича қонун лойиҳаси медиа-бизнес вакиллари ва журналистлар орасида кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Ўзбекистонлик медиаюрист Карим Бахриев янги қонун билан боғлиқ саволларга жавоб берди.

     Қонуннинг янги таҳрири нима учун керак эди?

    Сенатор ва газета ҳамда нашриёт эгаси Фармон Тошевнинг таъкидлашича, амалдаги “Реклама тўғрисида”ги Қонунда амал қилмайдиган кўплаб умумий нормалар мавжуд, реклама маҳсулотларига талаблар етарли эмас, давлат ва нодавлат ташкилотларининг ваколатлари аниқ белгиланмаган. 1998 йилдан буён Қонунга 15 мартадан кўпроқ ўзгартиришлар киритилди. Буларнинг барчаси реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришни тақозо этди.

    Эндиликда Ўзбекистон ҳудудидаги реклама ўзбек тилида бўлиши, шундан кейингина бошқа тилларда такрорланиши мумкинлиги белгиланди.

    Медиа-бизнес эгалари ва журналистлар нима ҳақида баҳслашдилар?

    Бизнес омбудсманининг таъкидлашича, “Реклама тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси у билан келишилмаган, гарчи бу қонунчиликда талаб қилинса-да. Лойиҳа Масс-медиани қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан баҳс ва танқидларни келтириб чиқарди, уларнинг фикрича, у “медиа бозор молиявий барқарорлиги ҳолатига тузатиб бўлмас зарар етказади”.

    Қонунчилик палатаси ва Сенатда қабул қилинган “Реклама тўғрисида”ги қонун лойиҳасида мобил алоқа тармоғи орқали рекламани фақат истеъмолчининг розилиги билан тарқатишга (кўрсатишга) рухсат бериш, шунингдек, таниқли шахслар, тиббиёт ходими ёки шифокорга ўхшаган шахс иштирокида дори воситаларини, шунингдек алкоголли ичимликларни реклама қилишни тақиқлаш назарда тутилган. Бундан ташқари, таркибида шакар, туз ва ёғ миқдори кўп бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини реклама қилишни тақиқлаш ҳам режалаштирилган. Буларнинг барчаси ОАВда рекламанинг камайишига олиб келади ва бу медиа компаниялар бюджетига салбий таъсир қилади.

    Ҳомийлик ва ҳамкорларни ифодалаш хронометражи телеканалларда 5 сониядан, радиоканалларда 20 сониядан ошмаслиги керак. Шу билан бирга, ахборот-таҳлилий янгиликлар телерадио эшиттиришларда тайёрлашда; реклама роликларида ва реклама блокларида; теле ва радиодастурларнинг анонсларида ҳамда теле ва радиодастурларнинг анонс блокларида ҳомийлик ва ҳамкорларни ифодалашга йўл қўйилмайди.

    Тўғри, давлат телерадиоканаллари 600 миллиард сўмдан ортиқ маблағ билан бюджетдан молиялаштирилади. Хусусий ОАВ эса фақат реклама ва ҳомийлик пуллари эвазига кун кўради.

    Kun.uz хабарига кўра, реклама чекловлари ўзини-ўзи молиялаштирадиган бир қатор хусусий телеканал ва ОАВни жиддий ташвишга солган. Хусусан, Mening Yurtim (MY5) телеканали вакили бу фикрларга кескин муносабат билдирди: “Тушунишимча, анонс ва блокларда ҳомийлик рекламасини тақиқласак, барча ҳомийлардан айрилиб қоламиз. Ҳаммаси пулга боғлиқ, бир қанча ижодий жамоалар фаолиятини тўхтатиш эҳтимоли жуда юқори… Ҳар бир телеканал йилига бир неча миллиард сўмлаб маблағ йўқотади, давлатга эса солиқ тушмайди”.

    Нашр билан суҳбатда фармацевтика соҳаси тадбиркорлари дори воситалари рекламасидаги чекловларга қарши эканликларини айтишган. Бунда, жумладан, гап қуйидаги кўринишдаги рекламани тақиқлаш ҳақида кетмоқда:

    • таниқли шахслар, тиббиёт ходимлари ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи кўринишига монанад шахслар иштирокида;
    • олимлар, таниқли шахслар ёки тиббиёт ходимларининг тавсияларидан фойдаланиш, шунингдек, алоҳида шахслар томонидан реклама қилинган дори воситаларининг ҳаракатларига оид миннатдорчилик, тавсиялар ва ҳикояларни ўз ичига олган лавҳалар;
    • касаллик (шикастланиш) ва (ёки) дори воситаларининг инсон организмига таъсири натижасида инсон организмидаги ўзгаришларни видео экран тасвири ёки визуал тасвир ёрдамида узатиш;
    • ва бошқалар.

    Реклама фаолияти субъектларининг таъкидлашича, улар юридик шахс сифатида катта молиявий жазо – асосий ҳисоб-китоб ставкасининг 15 дан 100 бараварига жаримага тортилиши мумкин.

    Жумладан, лойиҳада бир блокда товарларни такрорий реклама қилишни тақиқлаш (22-модда. Телевидениеда реклама) белгиланиши таклиф қилинган. Жамғармада таъкидлашларича, битта маҳсулотни битта реклама блокида реклама қилиш амалиёти бутун дунёда қўлланилади ва кўпинча йирик халқаро реклама берувчилар (инвесторлар) бу амалиётга мурожаат қилишади. Бундан ташқари, қонун лойиҳасида рекламанинг умумий ҳажми бир соатлик эфир вақтининг 15 фоизидан ва кундалик эфир вақтининг 10 фоизидан ошмаслигини белгилаш таклиф этилади (22 ва 23-моддалар).

    Бунда дунё тажрибаси қандай?

    Хорижий амалиёт таҳлили шуни кўрсатадики, АҚШ, Япония, Жанубий Корея каби кўплаб мамлакатлар теле ва радиоканалларида реклама вақтига нисбатан ҳеч қандай чекловлар йўқ. Европа Иттифоқи мамлакатлари, Марказий Осиё, Индонезия, Озарбайжон, Беларусь каби бир қатор бошқа мамлакатларда реклама телевидение ва радиоканалларнинг кунлик эфир вақтининг 20-25 фоизидан ошмаслиги керак.

    Медиа вакиллари нима таклиф қилишди?

    Масс-медиани қўллаб-қувватлаш жамғармаси мутахассисларининг фикрича, 30 дақиқа давом этадиган теле ва радио кўрсатувларида ОАВ муҳаррирларига лойиҳада белгиланган 3 дақиқа ўрнига беш дақиқалик реклама блокини жойлаштиришга рухсат бериш керак: “Аминмизки, бирорта ОАВ таҳририяти томошабинлар манфаатларига зарар етказувчи реклама блокларини яратишга, натижада уларнинг сонини йўқотишга йўл қўймайди”.

    Жамғарма, шунингдек, айрим товар ва хизматларнинг ижтимоий аҳамиятини инобатга олган ҳолда, шахсий гигиена воситалари, тиббий хизматлар, шунингдек, болалар кўкрак сути ўрнини босувчи кашалар каби болалар озиқ-овқатлари рекламасини тақиқлаш масаласини янада чуқурроқ кўриб чиқиш зарур, деб ҳисоблайди.

    Реклама ҳажмининг чекланиши ҳозирда “реклама берувчиларни қийинчилик билан жалб қилаётган” босма ОАВга сезиларли даражада таъсир кўрсатди.

    Ҳамма кутмоқда

    Ўзбекистон Президенти томонидан реклама қонунчилигига киритилган янги тузатишларни имзолашнинг кечиктирилаётгани лойиҳани такомиллаштириш ҳамда ОАВ ва журналистлар манфаатлари инобатга олинган ҳолда мослаштирилишига умид уйғотади.

    Карим Бахриев
    Карим Бахриев
    Сфера интересов: медиаправо, медиамониторинг, журналистика и литература.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read