Махсус репортаж тайёрламоқчимисиз? Нимадан бошлаш керак? Мавзуни қандай топиш лозим? Қандай қилиб суратга олиш ва монтаж қилиш мумкин? Шу ва бошқа шу каби саволларга россиялик тележурналист, ТЭФИ мукофоти совриндори, медиа-тренер Денис Бевз жавоб беради (унинг энг яхши асарлари билан танишинг: “Лёшкина мама” ва “Чёрные лесорубы”). Демак, мана унинг маслаҳатлари.
- ОАВдаги барча мавзуларни аудитория бўйича тўртта катта тоифага бўлиш мумкин: уй-жой коммунал хизматлари, истеъмолчилар, хавфсизлик, ҳайдовчилар. Бу энг катта аудитория. Барча мавзулар қайсидир маънода уларга тааллуқли бўлади. Жамиятнинг мавжуд муаммоларини ёритиш репортажга ҳам, табиийки, муаллифга ҳам рейтинг беради.
- Мавзу муаммоларни ҳал қилиш усули сифатида туғилиши мумкин: масалан, соғлиқни сақлаш ёки хайрия ишларидаги муаммолар. Аммо, энг муҳими: агар потенциал қаҳрамонлар ўзлари ҳеч нарса қилмаса, журналист бирор нарса қилишга мажбур эмас. Жамиятнинг асосий муаммоси – фаолсизлик: “Сиз келасиз, тасвирга оласиз, биз ҳеч нарса демаймиз”. Журналист уй аҳолисининг йиғин-мажлисларини ёритиши мумкин, лекин улар учун бирор иш қилиб бера олмайди. Журналист қувурни таъмирламайди. У тузатиш ва одамларни сув билан таъминлаш жараёнини назорат қилади.
- Ижтимоий аҳамиятга эга мавзу ≠ молиявий асосланган. Махсус репортажни яратиш ҳаражатлари унинг учун тўловдан юқори бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда ижодкорлар молиявий зарарга дучор бўладилар.
- Тележурналист – кўргазмали тилда сўзлашувчи, воқеани суратлар билан айтиб бера оладиган мутахассис. Кадроплан = сўз. Монтаж ибораси = гап. Битта кадроплан вақти (статик видео кетма-кетлик): ўртача – уч сония. Вақт давомийлиги аудиторияга боғлиқ: ёшларга қисқароқ планлар кўпроқ маъқул келади, катталарга – узунроқ планлар. Динамик видео кетма-кетликдаги битта кадроплан вақти кадрдаги ҳаракатларга боғлиқ. Журналистнинг вазифаси: жараённинг муҳим қисмларини ўтказиб юбормасдан ҳаракат динамикасини кўрсатиш.
- Статик визуал қатор учун асосий қоида – томошабин учун қулайлик. Кадроплан хронометражи томошабин учун кўрсатилган материални идрок этиш қанчалик қулайлигига боғлиқ. Журналист учун динамикадан кўра статика қулайроқ. Динамик видео кетма-кетликда матн билан ишлаш мураккаброқ.
- Журналист суратга олиш жараёнини англаб етмоғи керак. Ушбу билимларсиз у операторга нимани суратга олиш кераклигини тушунтира олмайди. Тафаккурингиз шундай шакллансинки, муҳими, визуал тарзда видео кетма-кетликни аниқ тасаввур қилинг. Натижага тренинг иштирокчилари суратга олиш учун кетаётиб, монтаж жараёнини тасаввур қилиб, операторга узоқ тушунтиришлар беришига ҳожат қолмаганида эришилади. Бир оғиз аниқ ифода ва оператор керакли нарсаларни суратга олади.
- Режаларни ўзгартиришга қўшимча равишда кадр ичи монтажидан фойдаланиш мумкин. Камера плани ўзгармаса ҳам, лекин объект ўрнини ўзгартирганда ҳажм ҳам ўзгаради. Барча йирий ўлчамларда динамик жараённи суратга олиш муҳим. Бу томошабин учун мантиқий ва қулай тасвирни қабул қилиш имконини яратиш учун монтаж талабидир. Аналитик монтаж учун эса фақат йирик (кам ҳолларда ўрта план) планлар керак бўлади. Умумий планлар мавжуд бўлмаганда, томошабин реаллик учун драматик тасвирларни тасаввур қилади.
Қозоғистон ва Ўзбекистондаги бошловчи тележурналистлар ва видеомейкерлар учун Махсус репортажлар мактаби 30 майдан 3 июнгача Олмаота шаҳрида бўлиб ўтди.
Материал USAID кўмагида амалга оширилаётган Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида Internews томонидан тайёрланган.