No menu items!
More
    ДомойМедиа ҳуқуқиЎзбекистон журналистлари учун ахборот манбалари ва улар билан ишлаш усуллари: очиқ ва...

    Ўзбекистон журналистлари учун ахборот манбалари ва улар билан ишлаш усуллари: очиқ ва ёпиқ ахборот манбалари

    Журналистиканинг асосини ахборот излаш, тўплаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш, шарҳлаш ва тарқатиш ташкил этади. Ахборот (информация) – лотинча informatio сўзидан олинган: “хабар, тақдимот, айрим маълумотлар, маълумотлар тўплами”дир. Журналист учун атрофимиздаги воқелик ахборот манбалари тўпламидир. Мавжуд ва оммабоплари очиқ ахборот манбалари, махсуслашганлари эса ёпиқ ахборот манбаларидир.

    Ахборот – шахслар, объектлар, фактлар, ҳодисалар, воқеликлар ва жараёнлар тўғрисидаги маълумот. Ушбу маълумотни тақдим этиш шакллари турлича бўлиши мумкин. Маълумотларнинг аниқ ва тўғри бўлиши жуда муҳимдир.

    Ўз мансаби ва ваколатига кўра журналист ва блогерларни қизиқтирадиган факт ва маълумотларга, шунингдек, ҳақиқий инсон муҳитига (табиий, шаҳар ва моддий-буюм) эга бўлган фуқаролар, жисмоний шахслар ахборот манбаи бўлиши мумкин. Интернет – виртуал ахборот муҳити, турли маълумот базалари, инсон, ҳужжат ва бошқалар.

    Журналист турли манбалар билан ишлашда қандай нозик жихатлар борлигини билиши ва уларни бир-биридан фарқлаши керак.

    Очиқ ахборот манбалари

    Очиқ манбалардан журналист турли мавзуларда етарлича маълумот олиши мумкин. Бу журналистларни амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисида хабардор қилиш тизими бўлиб, у брифинг, тақдимот, матбуот анжумани, пресс-релиз, ахборотнома, фуқаролар ва ташкилотларнинг факс ёки электрон почта орқали хабарларини ўз ичига олади. Кенг тарқалган ахборот манбалари расмий давлат органлари ҳисобланади. Улар, биринчи навбатда, фуқаролар ва журналистларнинг сўровига кўра, энг ишончли, аниқ, холис ахборотни тақдим этишга мажбурдирлар.

    Ҳақиқий, аниқ, шубҳалардан холи маълумотни ишончли маълумот деб ҳисоблаш мумкин. Бу ҳақиқатга мос келадиган маълумотлар, яъни зарурат туғилганда мавжудлиги қонуний равишда тўғри процедуралар (ҳужжатлар, гувоҳлар, эксперт хулосалари ва бошқалар ёрдамида) билан тасдиқланиши мумкин бўлган фактлардир. Журналистик амалиётда албатта манбага ҳавола билан чоп этилган ахборот ишончли ҳисобланади.

    Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 11 мартда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда тасдиқланган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига асосан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги маълумотлар қуйидагилардан иборат:

    • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий нашрлари;
    • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг, шунингдек ушбу органлар томонидан ваколат берилган мансабдор шахсларнинг чиқишлари ва баёнотлари;
    • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизматларининг хабарлари;
    • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари расмий веб-сайтларининг материаллари;
    • оммавий ахборот воситаларининг материаллари.

    Қонунчиликка мувофиқ бошқа манбалар ҳам давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот манбалари бўлиши мумкин.

    Давлат органлари, матбуот хизматларидан олинган маълумотлардан фойдаланишда қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим: аксарият холларда улар тузилма ёки ташкилотнинг ижобий имиджини яратишни хоҳлаганлари учун долзарб маълумотларни тақдим этмайдилар. Ушбу тузилмалар муболағали, тўлиқ бўлмаган ёки кўпинча бир томонлама маълумот берадилар. Журналистлар уларни синчиклаб текшириб, бошқа манбалар билан солиштиришлари, тажрибали журналистлар билан маслаҳатлашишлари керак.

    Айтиш жоизки, фақат очиқ ахборот манбалари, расмий органлар маълумотларидан фойдаланиб, ОАВ воқеалардан ортда қолишлари мумкин. Бошқа манбалар ахбороти билан ҳам танишиб боринг – турли хил ахборот тизимлари, ижтимоий тармоқлар, интернет. Қизиқарли манбалар – мавзулар иштирокчиларни қизиқтирган йўналишда фаол муҳокама қилинадиган янгиликлар сайтлари, форумлар, барча турдаги чатлар.

    Нафақат Ўзбекистонда, балки ҳар қандай мамлакатда ҳам очиқ давлат ва ҳукумат манбаларидан мамлакат фуқароларининг жамоатчилик фикрини турли даражада манипуляция қилиш учун фойдаланилади.

    Ёпиқ ахборот манбалари

    Аввал номаълум бўлган маълумотларни эълон қилиш журналистлар учун муҳим. Ва бундай маълумотни эркин фойдаланувдан топиш деярли мумкин эмас. Демак, сиз ёпиқ маълумот манбалари билан ҳам ишлашингиз керак бўлади.

    Шуҳратга ва шов-шувга интилаётган ҳар қандай журналист “махфий”, “ўта махфий”, “хизматда фойдаланиш учун” деб таснифланган ҳужжатларга ҳам мурожаат қилади. Журналист ушбу маълумотларга эга бўлган фуқаролар ва ташкилотлар билан ишлаши керак. Бундай иш таваккалчилик билан боғлиқ бўлиб, бу каби ҳужжатлардан бепарволик ва эҳтиётсизлик билан фойдаланиш ОАВ учун ҳам, журналист учун ҳам жиддий ҳуқуқий ва шахсий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

    Маълумки, бундай маълумотларнинг тўғрилигини текшириш анча мураккаб иш. Одатда журналистнинг қўлига унинг “нусха”си келиб тушади ва у сохта бўлиши ҳам мумкин. Шунинг учун, мақола асосини ташкил қиладиган ҳар қандай фактлар ҳар доим бир нечта манбалар томонидан тасдиқланиши керак.

    Ахборот манбаларининг қандай турлари мавжуд?

    Бизнинг назаримизда, журналист ва ОАВ учун ахборот манбаларининг қуйидаги турларини ажратиб кўрсатиш мумкин:

    • Давлат органлари ва уларнинг матбуот хизматлари, уларнинг турли хил актлари, қарорлари, пресс-релизлари – ҳужжатлари.
    • Ахборот агентликлари ва уларнинг янгиликлар тасмаси.
    • Интернет – чексиз, энг катта ҳажмли ва ҳар доим ҳам ишончли маълумот беравермайдиган манба.
    • Инсон.
    • Аноним ахборот манбалари.
    • Махфий ахборот манбалари.
    Карим Бахриев
    Карим Бахриев
    Сфера интересов: медиаправо, медиамониторинг, журналистика и литература.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read