No menu items!
More
    ДомойБез рубрикиInternews Ўзбекистонда дастурлар бўйича менежер изламоқда

    Internews Ўзбекистонда дастурлар бўйича менежер изламоқда

    Internews Ўзбекистонда дастурларни амалга оширишга ёрдам берувчи мутахассисни изламоқда. Дастурлар менежери Internews ташкилотининг Ўзбекистондаги янги лойиҳаси фаолиятида стратегик, оператив ва вакиллик йўналишларига масъул бўлади.

    Асосий вазифалар:

    • Ташкилот сиёсати ва амалдаги маҳаллий қонунларга мувофиқ бошқарув вазифаларини бажариш: ходимлар билан суҳбат ўтказиш, ёллаш ва ўқитиш; ишни режалаштириш, тақсимлаш ва бошқариш; самарадорликни баҳолаш; шикоятларни кўриб чиқиш ва муаммоларни ҳал қилиш.
    • Сифатли натижаларни таъминлаш учун янги лойиҳаларни ишга тушириш ва мавжуд лойиҳаларни амалга оширишга раҳбарлик қилиш.
    • Мониторинг ва баҳолашни доимий назорат қилиш.
    • Лойиҳанинг мамлакатдаги расмий вакили ва барча манфаатдор томонлар учун асосий алоқа боғловчи сифатида хизмат қилиш.
    • Лойиҳа ҳамкорлари, бенефициарлар ва давлат идоралари билан хизмат муносабатларини шакллантириш ва мустаҳкамлаш.
    • Мамлакатдаги мустақил ОАВ муаммолари ҳақида стратегик хабардорликни таъминлаш.

    Талаблар:

    • Маҳаллий ҳамкорлар ва тегишли давлат органлари, идоралар, халқаро ташкилотлар ва донорлар билан ҳамкорликда иш муносабатларини ривожлантириш бўйича камида етти йиллик, шундан икки-уч йили муқобил лавозимда иш тажрибасига, кучли салоҳиятга эга бўлиш.
    • Университет даражаси ёки унга тенглаштирилган ҳаёт/касб тажрибаси.
    • ОАВда иштажрибасиёки ОАВни ривожлантириш лойиҳаларини бошқариш тажрибасига эга бўлиш тавсия этилади.
    • АҚШ ҳукумати ёки бошқа хорижий агентликлар томонидан молиялаштириладиган лойиҳаларни бошқариш тажрибаси.
    • Марказий Осиёдаги ахборот экотизими ва/ёки медиа секторини чуқур тушуниш.
    • Ресурсларни ташкил қилиш ва устуворликларни белгилаш бўйича кўникмаларни намойиш этиш.
    • Ходимларни бошқариш ва жипс, самарали жамоалар ярата олиш қобилияти.
    • Шахслар билан кучли муомала ва мулоқот қила олиш кўникмалари.
    • Муаммоларни ҳал қилишга ижодий ёндашув ва тартибли бошқарувни таъминлаш қобилияти.
    • Бюджетни шакллантириш, молия ва грантларни бошқариш тажрибаси.
    • Инглиз тилини мукаммал билиш талаб қилинади.
    • Рус ва ўзбек тилларини эркин/муомала даражасида билиш талаб қилинади.

    Батафсил маълумот ва ариза шакли ҳаволада берилган. Аризалар келиб тушганига қараб кўриб чиқилади, шунинг учун номзодларга вакансияга жавоб беришни кечиктирмаслик тавсия этилади.

    Ишга қабул қилиш молиялаштиришга боғлиқ.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read