“Янги Репортер” нашри “Мустақил ўрганиш” рукни остида ёш таҳририятлар, муҳаррирлар ва журналистлар учун фойдали маслаҳатлар сериясини давом эттиради.
Медиа ва уларда фаолият юритаётган ходимларнинг барчаси ўз ишини нимадандир бошлаган. Internews ҳамкори BeGlobe компанияси ўқувчиларимиз учун тренингларда янграган энг долзарб тавсияларни тўплади.
Учинчи қисм махсус мухбирнинг фаолияти ва унинг таҳририят билан муносабатларига бағишланган. Энди иш бошлаётган махсус мухбирлар учун маслаҳатлар — Azattyq фотографи ва мухбири Петр Троценкодан.
“Яхши махсус мухбир — ҳар бир сафардан тайёр материал ва
янги материаллар учун икки ёки учта ғоя келтирадиган журналист”.
Пётр Троценко
- Шаҳардан ташқарида нима рўй бераётгани ҳеч кимни қизиқтирмайди деган «60 миль қонуни»ни инкор қилинг.
Ажойиб мавзуни ҳар қандай қишлоқдан топишингиз мумкин. - Репортаж ҳамиша тайёргарликдан бошланади.
Фақат унутманг, репортаж учун бир кун етарли эмас. - Саёҳатингизда сизга ёрдам берадиган ҳамроҳларни топинг.
Улар жойни яхши билишади, нозик жиҳатларни тушунишади ва, эҳтимол, мавзуни очиш учун кутилмаган ракурсларни таклиф қилишади. - Саёҳат учун яхши машина ва эҳтиёткор профессионал ҳайдовчини топинг.
Қозоғистондаги ҳар қандай шаҳарлараро автойўл “ўлим йўли” ҳисобланади. - Ҳеч қандай ҳолатда ҳокимият билан алоқа қилманг, агар қўлингиздан тутишган бўлса, ўзингизни туман ҳокимлигининг расмий фотосуратчиси деб таништиринг.
Ҳокимият ҳар доим объективликни хаспўшлайди, қаҳрамонларни қўрқитади ва мухбирга вазиятни безаб кўрсатишга ҳаракат қилади. - Яхши муҳаррир журналистнинг ишини барча босқичларда масофадан туриб бошқаради, ҳатто журналистнинг ўзи муаммони яхши билса ҳам.
Бу эса постпродакшн жараёнида материал камроқ ишланади, қолаверса, қўшимча мавзуларни топиш имкони юзага келади, деганидир. - «Пресса» ёзуви бор жилет — хавфсизлик кафолати эмас.
Иложи борича, хавфли вазиятлардан қочинг, агар бунинг иложи бўлмаса, мухбирнинг асосий вазифаси ўз ҳаётини сақлаб қолишдир.
Материал Петр Троценконинг “Махсус мухбирнинг жойлардаги фаолияти ва унинг таҳририят билан муносабатлари” тренинги асосида тайёрланди.