No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишИҷтимоий тармоқлар этикаси

    Иҷтимоий тармоқлар этикаси

    Сизнинг таҳририятингизда ходимлар ижтимоий тармоқларда ўзларини қандай тутишлари лозимлиги ҳақидаги қоидалар (тартиб, кўрсатма, қўлланма ва бошқалар) мавжудми? Кўплаб хорижий оммавий ахборот воситаларида ана шундай қоидалар ишлайди, биз кенг қўлланилаётган тартиб-қоида ва фойдали ҳаволалардан айримларини келтириб ўтамиз.

    “Нью-Йорк таймс” газетаси 2017 йил охирида ижтимоий тармоқларда журналистлар хулқ-атворига оид қўлланма қабул қилди, ҳужжатда у ижтимоий тармоқларда кўпмиллионли аудиторияга эга етакчи мухбирлар билан ишлаб чиқилгани таъкидланади.

    Муҳим фикрлар:

    • Ижтимоий тармоқларда журналистлар ҳар қандай нуқтаи назарни қўллаб-қувватламасликлари, сиёсий қарашларни тарғиб қилмасликлари, номзодларни қўллаб-қувватламасликлари ёки ҳақоратомуз фикрлар билдирмасликлари керак.
    • Журналистлар ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини ҳурмат қилишлари керак. Агар ўқувчи сизнинг ишингизни танқид қилса, унга бирор нарсани тушунмаганлигини ёзманг.
    • Агар танқид тажовузкор бўлса ҳам, унга эҳтимол жавоб бермаслик керак. Нью-Йорк таймс журналистларнинг таҳдид ёки ҳақоратга жавобан уни йўллагган одамни ижтимоий тармоқларда ўчириб ёки блоклаб қўйиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлайди.
    • Шаффоф бўлинг. Агар сиз Твиттерда хато ёки ноўрин нарсани ёзган бўлсангиз ва уни йўқ қилмоқчи бўлсангиз, кейинги твитда ўчирганингизни тасдиқланг.
    • Журналист Ник Конфессор: “Ҳақиқат шундаки, менинг Twitter орқали ёзганларим – бу The NewYork Times ҳисоб қайдлари. “The NewYork Times” буни назорат қилмайди, лекин менинг тасмамда кўринадиган нарсалар учун жавобгардир”.
    • Оммавий ахборот воситалари ўз журналистларига ижтимоий тармоқлардаги хизматдан шикоят қилишни тавсия этмайди, чунки муҳаррир ёки журналист мақоми туфайли ушбу мурожаатга кўпроқ эътибор берилиши мумкинлиги таъкидланади.
    • Журналист Мэгги Ҳаберман томонидан ижтимоий тармоқда нашр этилишидан олдин берилган маслаҳат: “Нашр қилишдан олдин, ўзингиздан сўранг: бу ҳақда гапириш керакми, мен бу ҳақда гапиришим керакми, мен ҳозир бу ҳақда гапиришим керакми? Агар сиз ушбу учта саволнинг бирортасига “йўқ” деб жавоб берсангиз, яхшиси шошилманг”.

    Манба: nytimes.com.

    ББC ўз ходимларига тавсияларни “аҳмоқона иш қилманг” ибораси билан бошлайди. Журналистларга ижтимоий тармоқларда иш жойини кўрсатишни маслаҳат беришади, лекин шу билан бирга, постлар таҳририят позициясини ифода этмаслигини ҳам ёзиб қўйишни тавсия этишади.

    Таҳририят қоидаларида, шунингдек, ходимлар бошқа манбаалардан фойдаланишда диққат-эътиборли бўлиш лозимлиги таъкидланган. Ўқувчини чалғитмаслик учун репостларни шарҳлар билан бирга олиб бориш ва улар қайси гуруҳга тегишли эканини (айниқса, ижтимоий тармоқларда ўзларининг аккаунтлари билан низолашаётган бир неча томонлар бўлса) билдириш ва қайси саҳифаларни ёқтиришларини ҳисобга олиш тавсия этилади.

    OnlineNewsAssociation ахлоқий қисмида ижтимоий тармоқларда журналистларнинг иштироки ҳақида савол ва жавоблар мавжуд. Улардан фойдаланиб, таҳририятингиз учун кўрсатмалар яратишингиз мумкин. Ушбу ахлоқий меъёрларда сиёсатчилар ёки таниқли кишиларнинг очиқ аккаунтлари билан дўстлашишдан олдин унинг сохта ёки ҳақиқий эканини аниқлаш тавсия этилади. Журналист учун буни текшириш жуда осон ва агар у сохта аккаунт билан дўст тутинган бўлса, бу аудиторияни чалғитиши мумкин.
    Кўп қўлланмаларда мавжуд бўлган умумий маслаҳатлар қуйидагича: “Онлайн ҳам, офлайн ҳам ўзингизни бирдек тутинг. Шахсий гуруҳларга ёки шахсий хабарлар саҳифасига одамларнинг ўзига айта олмайдиан нарсаларни ёзманг. Интернетда ҳеч қандай махфийлик йўқ, ўзингизнинг ва оммавий ахборот воситасининг обрўсига путур етказадиган хатти-ҳаракатлардан сақланинг”.

    Агар сиз ижтимоий тармоқлардаги журналистлар учун ўз ахлоқий кодексингизни ишлаб чиққан бўлсангиз, илтимос, шарҳларда улар билан бўлишинг.

    Муаллиф: Ольга Каплина

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read