No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишМультимедиали журналистика: долзарб трендлар, воситалар, хизматлар

    Мультимедиали журналистика: долзарб трендлар, воситалар, хизматлар

    Мультимедиали журналистика тренд сифатида анчадан бери мавжуд. Айрим фикрларга кўра, яқин йилларда турли шакллардаги малакага эга бўлмаган мутахассисларга талаб йўқолади. Вазиятдан чиқишнинг битта йўли: доимий равишда янги кўникмалар ҳосил қилиш.

    Замонавий воситалар ва хизматлар бор-йўғи 15 дақиқада сифатли маҳсулот тайёрлаб бериш имконини туғдиради. Бу ҳақида россиялик тажрибали муҳаррир, ношир ва медиатренер Юрий Звягинцев Ўзбекистон онлайн медиа вакиллари учун бўлиб ўтган “Замонавий мультимедиали журналистика” тренингида айтиб ўтди. “Янги репортер” маърузалардан парча келтиради.

    Янги медиа давр келмоқда

    Аудитория билан мулоқотдаги айрим муҳим трендлар:

    1. Янгиликлар салмоғини йўқотади. Сўнгги бир неча йил мобайнида халқаро матбуотда янгиликларни иложи борича камроқ бериш керак, деган тамойил пайдо бўлган. Бугун ахборт жуда кўп ва ўқувчи дарҳақиқат маълумотни танлаб мутолаа қилади. Буни англаган ОАВ бугун етакчиликни эгалламоқда. Масалан, Россиянинг “Медуза” нашри – ҳозир улар кунига 5-7 энг муҳим янгиликларни бериб боряптилар. Ўқувчи порталга бир марта ташриф буюради ва оз фурсат ичида барча муҳим воқеалардан хабардор бўлади.

    2. Сторителлинг – инсонларга инсонлар ҳақида. Албатта, агар дунёда бирон бир муҳим ва катта бир воқелик содир бўлса, худди коронавирус пандемияси каби, одамлар янгиликларни ўқийдилар. Аммо тинчлик даврида одамларнинг бошини ҳикоялар, сторителлинглар банд қилди. Энди кўпчилик тобора офисга қайтишни хоҳламай, ўзларининг кичик бизнесларини яратишга ҳаракат қилмоқдалар. Бу ҳақда сиз тавсифий равишда айтиб беришингиз, ёки ҳикоялар қилиб беришингиз мумкин.

    3. Изоҳли журналистика. Одамлар дунёда нима бўлаётганини билишни истайдилар. Аммо инсон ҳаётининг ритми шунчалик юворики, у мураккаб ҳодисаларни тушунтириб берадиган китоблар ёки узундан узун мақолаларни ўқиш имкониятига эга эмас. Бундан ташқари, ҳар ким ҳам ушбу маълумотни ўзлаштира олиш даражасида таҳлил қилиш қобилиятига эга эмас. Бундай пайтда “Оддий саволга – оддий жавоб” формати ёрдамга келади.

    4. Яхши мақола ташвиқотга муҳтож эмас. Бу эски мактаб журналистлари қабул қила олмайдиган жихат. Музей ҳақида ҳикоя қилиш учун унинг юбилейи бўлиши шарт эмас. Буни амалга оширишга истак бўлса, бас. Қайсидир нашрлар муҳим сана ёки бошқа сабаблар кутиб ўтирганида, бошқалари қизиқарли воқеа ҳеч нарсадан пайдо бўлиши мумкинлигини тушуниб етишади.

    5. Мультимедиалик. Сўзларни жумлага, жумлани хатбошига, хатбошини матнга айлантириш – энди аввалгидек самарали иш эмас. Агар кимдир бирон бир воқеани оғзаки ҳикоя қилса, имо-ишора, юз ифодалари, интонациялар қўшилади. Нима учун бу ҳолатда журналистика бир ўлчамли бўлиши керак? Инсон комплекс фикрлайди. Мультимедиали журналистика ўқувчининг бошқа ҳисларига таъсир ўтказиш имконини беради.

    Мультимедиали журналистика – бу кимга керак?

    Ҳозир технологиялар бир кишига турли хил форматлар яратишга имкон беради. Мультимедиали журналистика фақат инфографика бириктирилган матн эмас. Бу журналист бир вақтнинг ўзида битта ҳикоя айтиб бериш учун битта ғоя асосида ишлайдиган бир нечта форматларни танлашидир. Агар матннинг ҳар бир қисми учун алоҳида формат танланса, у ҳолда ўқувчи мутолаадан сўнг барчасини тушунади ва буни ҳис қилади. Агар бу нарса рўй берса, у тажрибани такрорлаш учун сизнинг нашрингизга яна мурожаат қилади, чунки унга ўзини ҳурмат қилишлари, бола каби эмас, балки оддий тушуниш ёқади.

    Дунёдаги одамларнинг аксарияти, бу илмий асосланган, визуаллардир. Шунинг учун, бизда ушбу форматларнинг барчасини қўллашдан бошқа йўл йўқ. Бу аста-секин, қадамма-қадам бўлсин, лекин кейинги ҳар бир матн аввалгисидан яхшироқ бўлади. Бошқаларга қараганда сизни кўпроқ ўқиётганларини билганингизда, қониқиш ҳосил қиласиз. Натижада win-win-win эффекти юзага келади:

    • Сиз кўпроқ талаб қилинадиган мутахассисга айланасиз. Энди сиз эмас, таҳририятлар сизнинг орқангиздан юришади.
    • Шундай журналистга эга таҳририят кучли бўлади, кенгроқ аудиторияни жалб қила олади.
    • Ўқувчи ҳам фойда кўради, чунки натижада у ҳам сифатли маҳсулотга эга бўлади.

    Ҳақиқий форматлар, воситалар ва хизматлар:

    • Инфографика — маълумотни жадвал, графика, диаграмма, схемалар каби аралаш форматлар кўринишида графика шаклида тақдим этиш усули. Восита ва хизматлар: infogram, easel.ly, canva, piktochart, creately.
    • Таймлайн – воқеа, ҳодиса, ҳикоя, одамлар хронологиясини акс эттиришнинг визуал таркиб шакли. Кўпинча бу горизонтал ёки вертикал шкала бўлиб, унда сана, фотосуратлар билан ушбу санада содир бўлган воқеалар ҳақида тушунчалар берилади. Дастурлар: MyHistro, Timeline JS, Tiki Toki, SmartDraw, Dipity, TimeRime.
    • Интерфаол фотосурат – фаол белги қўйилган расм, босиш ёки очиш орқали изоҳловчи матн, шарҳ, ҳавола, мусиқа ёки видеоклип, подкаст ва бошқалар. Восита ва хизматлар: Thinglink, AnnotatePro, Closr, Picstag, Genial.ly.
    • Интерфаол карта – ахборот нашрлари ундан негадир камдан-кам ҳолларда фойдаланадилар. Белгиланган маршрутлар, геометриялар, пиктограмлар ва бошқа элементлар билан онлайн карта ёки режа. Восита ва хизматлар: Story Map JS, Scribble Maps, BathGeo.
    • “Эди/бўлди слайдери” – бу вақт ўтиши билан объект, жойлашув, шахс билан боғлиқ содир бўлган ўзгаришларни кўрсатадиган визуал восита. Восита ва хизматлар: JuxtaposeJS.
    • Босқичма-босқич қўлланма – мақсадга эришиш учун ҳаракатлар кетма-кетлигини кўрсатадиган инфографиканинг тури. Восита ва хизматлар: infogram, easel.ly, canva, Piktochart, Creately.
    • Аудио парча, подкаст – материалга, алоҳида блок ёки илова сифатида бириктириладиган аудиофайл. Восита ва хизматлар: SOundCite, SoundCloud, Podster, Spotify.
    • Виртуал тур – панорамали фотосуратлар комбинацияси. Виртуал тур фотопанорамадан тасвирни айлантириш, ўлчамни ўзгартириш, ўчириш ва бошқа афзалликлари билан фарқ қилади. Восита ва хизматлар: 3DVista, Tour Creator, Hugin, Panorama Studio Pro, Autopano Giga.
    • Онлайн калькулятор – бир нечта ўзгарувчан маълумотлар бўйича ҳар қандай кўрсаткичларни ҳисоблаш, баъзи ўлчов бирликларини бошқаларига ўтказиш учун интерфаол хизмат. Восита ва хизматлар: Ucalc.pro, CalcCreator.com, StepForm.io.
    • Комикс – суратлар орқали ифода этиладиган қисқа ҳикоячалар (кўпинча юмор билан). Восита ва хизматлар: Stripcreator, MakeBeliefsComix, ToonDoo, Pixton, Witty.
    • ЙТХ схемаси – визуал таркиб шакли, афсуски, матбуотда кам қўлланилади. Онлайн муҳаррирда бундай схемани яратиш жуда осон бўлса-да, сарлавҳада “ЙТХ схемаси” маркеридан фойдаланиш трафикни сезиларли даражада оширади. Восита ва хизматлар: Autokadabra, RoadImage.
    • Интерфаол жумбоқ – бошқотирма ўйин, мақсади – бўлак қисмлардан бутун манзарали расм яратиш. Восита ва хизматлар: Puzzle It, Jigsaw Planet, Pazlodrom, Online-Puzzle.

    Муаллиф: Ольга Королева

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read