Пандемия даврида журналистлар ўзларини қандай ҳис қилишади? Давлатлар қандай чекловларни қўяди ва оммавий ахборот воситалари уларга қандай мослашади? Қандай муаммоларга дуч келамиз ва уларни қандай ҳал қилиш мумкин? Бу ҳақда Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда фаолият юритаётган мутахассислар иштирокидаги медиаюристлар онлайн-клубининг биринчи йиғилишида сўз юритилди. Тадбир Internews-Қозоғистон, “Адил соз” халқаро жамғармаси ва “Ҳуқуқий медиа марказ” томонидан ташкил этилди.
Дунё ва минтақа миқёсида сўз эркинлигини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотлар журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оммавий ахборот воситалари эркинлиги ва ҳукумат томонидан мажбуриятларни бажариш бўйича ўз фикрларини билдириб ўтишган эди.
Дунёда инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари қандай муносабат билдиришади
Жорий йилнинг март ойи ўрталарида БМТ махсус маърузачиси, ЕХҲТнинг сўз эркинлиги бўйича вакили ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Америка давлатлараро комиссияси ОАВ ва журналистлар билан боғлиқ муҳим муаммолар билан БМТга аъзо барча мамлакатлар ҳукуматларига мурожаат қилди:
- Ахборот олиш масаласи ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ. Ахборот олиш имконияти давлат томонидан фаоллаштирилиши керак, маълумот ишончли ва имкон қадар тезроқ журналистларга тақдим этилиши лозим.
- Интернетдан фойдаланиш. Бу имконият ўзини изоляция қилиш, карантин ва фавқулодда вазиятлар пайтида кенгайтирилиши керак.
- Журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг фаолиятини ҳукумат томонидан қўллаб-қувватлаш. Ҳукумат журналистлар ва ОАВнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиши, барча давлат идоралари, барча ҳудудлар учун умумий ёндошувлар ишлаб чиқиши лозим бўлади.
- Нотўғри маълумот муаммоси ишончли маълумотларни фаоллик билан тақдим этиш йўли орқали ҳал қилинади. Ахборотни тезкорлик билан тақдим қилиш баъзида ишончли маълумотларга умуман алоқаси йўқ ёлғон ва шов-шувлар оқимини камайтиради.
- Назорат ва видео кузатув тизимларидан журналистларнинг ахборот манбалари ва инсоннинг бошқа ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳуқуқини бузмасдан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш керак. Маърузачилар журналистларнинг ахборотни ҳимоя қилиш ҳуқуқини бузмаслик учун ушбу чораларни эҳтиёткорлик билан қўллашга чақирдилар.
Европа Кенгашининг тавсиялари янги, улар апрель ойида қабул қилинган. Мана бу эса Европа Кенгаши мамлакатлари учун умумий қўлланма.
- Давлатларнинг ОАВ, айниқса жамоатчиликка эшиттиришлар узатиш фаолиятини қўллаб-қувватлаш мажбуриятлари. Давлатнинг ушбу даврда матбуот ишини тўхтатмаслик мажбурияти. Шу жумладан, бу (айниқса) оммавий эшиттиришлар узатиш соҳасига ҳам тегишли.
- Журналистлар касб этикасига риоя қилиши масаласига урғу бериш. Юқори ахлоқий меъёрлар, фақат тасдиқланган маълумотни ОАВ орқали тарқатиш. Шов-шувли ва ноаниқ маълумотларни эълон қилиш имкониятини истисно қилинг. Булар юқори ахлоқий меъёрлар бўлиши керак деб ҳисобланади. Иложи борича, ваҳима қўзғатувчи ва шов-шувли маълумотларни тарқатишдан сақланинг.
- Ахборот олиш ва манбаларни ҳимоя қилиш. ОАВда давлат идораларидан ташқари бошқа манбалардан маълумот олиш, ишончли тарзда тарқатиш, сабаблар бўлса, расмийларнинг хатти-ҳаракатларини танқид қилиш ва расмийларнинг инқирозга муносабатини ўрганиш имконияти бўлиши лозим. Яъни, матбуот ўз ҳаракатларида эркин бўлиши керак.
- Интернетга кириш ва кузатув тизимлари. Шунингдек, ушбу жихат ҳам Европа Кенгашининг диққат доирасида.
Халқаро матбуот институти ҳам ўз тавсияларини эълон қилди.
- Оммавий ахборот воситаларининг ҳаракат эркинлиги ва қарор қабул қиладиган шахслар, тиббиёт ходимлари ва пандемия билан курашаётган бошқа одамлар билан учрашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш.
- Айни пайтда ва бундан кейин ҳам фавқулодда ваколатлар ёки тартиб-қоидалардан ОАВ эркинлиги ва журналистларнинг ҳуқуқларини чеклаш учун фойдаланмасликни таъминлаш.
- Ҳукумат вакиллари ва соғлиқни сақлаш бўйича мутахассисларга фуқароларни хабардор қилиш учун жой ва вақт берилишини таъминлаш, журналистларнинг қарорларни чуқур таҳлил қилиш ва керак бўлганда танқид қилиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш. Барча телеканаллар эфирида, газеталар саҳифаларида, интернет нашрларида жамиятдаги айрим долзарб муаммолар тўғрисида гапириш имкониятини тақдим этишга тайёр, аммо бунда журналистларнинг барча ахборот манбалари билан мулоқот қилиш ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши керак.
- ОАВни чалғитмаслик ёки танқид бераётган оммавий ахборот воситаларини чеклаш ёки жазолаш учун инқироздан фойдаланмаслик.
- Соғлиқни сақлаш тадбирларини ёритишда биринчи қаторларда ишлаётган журналистларнинг тегишли тиббий ҳимоя имкониятларидан фойдаланишини таъминлаш. Албатта, журналистларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган барчаси – интервью олиш учун борилганда, фильмга тушириш, мутахассислар билан суҳбатлашиш ва бошқа мулоқотлар пайтида инфекция тарқалмаслик нуқтаи назаридан ҳимоя қилиниши лозим.
Нима қилиш мумкин? Медиаюристлардан тавсиялар
- Давлат органлари учун:
- Журналистлар ва ОАВ билан қайта алоқани тақдим этиш: веб-сайтлар ва ахоли билан барча алоқа каналларида маълумотларни тезроқ нашр этиш; онлайн-брифингларни конференция режимида ўтказиб, журналистларда маърузачиларга савол бериш имкониятини яратиш; давлат идоралари сайтлари қайта алоқа хизматларини ишлаш ҳолатига келтириш.
- Журналист сўровларига жавоблар кўриб чиқилиши, маълумотлар ҚРнинг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонунига мувофиқ тақдим этилиши керак.
- Ахборот дастурида мавзу фақат “коронавирус” масаласида бўлиб қолмаслиги, жамиятдаги ижтимоий, иқтисодий ва экологик муаммолар ҳам мавжудлиги инобатга олиниши лозим. Ҳозир журналистлар давлат идораларидан бошқа масалалар бўйича маълумот ва шарҳларни олиш жуда қийин эканлигини таъкидлайдилар.
- Журналистларнинг давлат идораларининг очиқ учрашувларига (улар онлайн режимда ўтказилса ҳам), шунингдек, онлайн-брифинг ва давлат идоралари ҳамда бошқа ахборот агентликлари томонидан ахборот тарқатиш билан боғлиқ барча шаклдаги тадбирларда иштирокини таъминлаш лозим.
- ҚР бош санитария шифокорининг 09.04.2020 йилдаги 32-ПГВр буйруғида келтирилган тиббиёт муассасалари, карантин ва бошқа объектларда фото, видео ва аудио ёзувларни тақиқлаш, амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ишончли маълумотларни тарқатишда оммавий ахборот воситалари ва журналистларнинг ишини қийинлаштиради. ОАВ учун умумий қоидадан айрим ҳоллар истисно қилиниши керак.
- Журналистларнинг касбий бурчларини бажариш учун ҳаракатлари бутун мамлакат бўйлаб қийинлашган, турли ҳудудларда турлича ёндашилмоқда. Шунга мувофиқ турли хил муаммолар, ҳужжатларга талаблар, камчиликлар, маълумотлар базасида ахборот мавжудлиги ва бошқа масалаларда англашилмовчиликлар юзага келмоқда. Барча ҳудудларда ягона, стандартлашган ёндашув зарур ва журналистларнинг маълумотларга, объектларга, экспертларга, очиқ йиғилишлар ва бошқаларга киришини таъминлаш учун давлат идораларининг ягона ҳаракат алгоритми талаб қилинади.
- Журналистлар фаолиятида чекловлар қўллаш мумкин эмас. Айбдорлар жавобгарликка тортилиши керак.
- ОАВ журналист ва муҳаррирлари учун:
- Факт ва маълумотларни синчковлик билан текширилиши — пандемия пайтидаги ушбу икки манба қоидасини уч ёки тўртта манба қоидаси билан алмаштириш мумкин; барча журналистлар фото, видео ва аудио материалларнинг ҳақиқийлигини текшириш кўникмаларига эга бўлишлари лозим.
- Юқори даражадаги қизиқиш уйғотадиган материалларни текшириш бўйича текширувчилар жамиятининг тезкор фаолияти маъқул ва ишончли маълумотларни тарқатишга ёрдам беради.
- Ахборот манбалари билан эҳтиёт бўлиб ва ўзаро алоқада ишлаш. Барча била туриб ёлғон ва жиноий иш қўзғатишга олиб келадиган танқидий ва нозик маълумотларни тарқатганлик учун жавобгарликдан қўрқади. Бу журналистлар учун ҳам, ахборот манбалари учун ҳам ўзидан совутадиган омил. Журналист ва таҳририятлар манбанинг талаби билан маълумот манбасининг махфийлигини таъминлаши ва ушбу шахсни қандайдир тарзда ошкор қилиши мумкин бўлган маълумотларнинг тарқалишига йўл қўймасликлари керак. Агар маълумот манбаи ўзининг шахсий маълумотларини ошкор қилишга қарши бўлмаса, барча ёзув ва ҳужжатлар сақланиши муҳим ахамиятга эга.
- Журналистлар учун хавфсизлик масаласи устувор йўналиш ҳисобланади. Ҳуқуқий ҳимоя: журналистларнинг касбий ҳуқуқлари бузилганлиги фактларига чора кўриш, маъмурий, фуқаролик ва жиноий жавобгарлик таъқиблари пайтида ҳимоя қилиш, ҳуқуқий маслаҳат бериш.
- Журналистлар инфекциялардан ҳимоя воситаларига эга бўлишлари, ускуналарини дезинфекциялашлари ва синов имкониятларига эга бўлишлар ҳамда улардан фойдаланишлари керак.
- Таҳририят ва журналистлар ушбу версияларни текширсалар ва маълумотни ўз вақтида янгилаб, тўлдириб турсалар, ОАВда эълон қилишга йўл қўйилади.
- ОАВ ҳамжамияти учун:
- Бирдамлик ва бирлашиш масалалари доимо муҳимдир, айниқса, ҳозир журналистлар ва таҳририятларнинг таъқиб қилиниши, жавобгарликка тортилиши, уларнинг фаолиятига чекловлар ва суд жараёнлари фактлари бўйича.
- Соҳанинг касб этикаси ва ўзини ўзи тартибга солиш масалалари муҳокама қилиниши керак, улар кун тартибида, шунингдек, медиа-саноатни иқтисодий қўллаб-қувватлаш, бизнес стратегияларини қайта кўриб чиқиш ва медиа-маҳсулотларни ишлаб чиқаришга янгича ёндашувлар зарур.