No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишИжтимоий мавзуда медиалойиҳа қандай яратилади

    Ижтимоий мавзуда медиалойиҳа қандай яратилади

    Сизнинг аудиториянгизни унинг ҳаётига жиддий таъсир қиладиган қандайдир муаммо ташвишлантирадими? Сиз бу ҳақда турли сайтларда мақола бериб, вазиятга таъсир қила олишингизга ишонасизми? Агар шундай бўлса, демак, сиз медиалойиҳани амалга оширишингиз мумкин. “Янги репортёр” Internews Украина ташкилотининг медиа масалалари бўйича катта маслаҳатчиси Олег Хоменка берган тавсиялар асосида медиалойиҳа яратиш бўйича қўлланма тайёрлади.

    Медиалойиҳа ва медиамаҳсулот нима?

    Келинг, аввал таърифларни кўриб чиқайлик.

    Медиалойиҳа – бу натижадорлика ёки ўзгаришларга эришиш мақсадидаги ўзига ҳос медиамаҳсулот ва мақсадли аудиторияга етказиш ҳаракатлар кетма-кетлиги.

    Медиалойиҳанинг ажралиб турувчи хусусиятлари:

    • Ўзига хослик. Бугунги кунда матбуотда умуман ёки етарли даражада ёритилмаётган маълум бир фикрнинг мавжудлиги.
    • Вақт омили. Медиалойиҳа муддатлари аниқ белгиланиши керак.
    • Мақсад. Медиалойиҳа унинг мақсадига эришишига йўналтирилади.
    • Мувофиқлаштириш. Лойиҳа турли хил кўникма ва малакага эга бўлган турли одамлар ўртасида мувофиқлаштирилади ва ҳаракатни талаб қилади.
    • Ресурсларнинг чекланиши. Лойиҳалар доим қўшимча манбаларни талаб қилади, бу пул, инсонлар ёки вақт кўринишида бўлиши мумкин. Ушбу манбаларни қандай жалб қилишни тушуниш муҳим.
    • Якуний эришиладиган натижа. Сиз ўз мақсадларингизга эришдингизми?

    Медиамаҳсулот – бу журналистлар фаолиятининг турли хил жанр ва форматдаги ўзига ҳос натижаси бўлиб, у медиалойиҳанинг мақсадли аудиторияси фойдаланадиган турли хил майдон ва платформаларда жойлаштирилади.

    Медия маҳсулотни ажратиб турувчи хусусиятлар: аудиторияга йўналтирилган ўзига ҳос натижа, турли жанр ва форматлар, турли платформалар.

    Медиалойиҳани ишлаб чиқиш уч босқичга бўлинади ва бир неча қадамларни ўз ичига олади:

    • Тайёрлаш: муаммо, мақсад, бюджет, режалаштириш. Пухта амалга оширилган тайёргарлик босқичи – бу муваффақиятнинг ярмидан ортиғи ҳисобланади.
    • Амалга ошириш: бажарилишни, лойиҳадаги ўзгаришларни назорат қилиш. Иш жараёнида ўзгаришларни талаб қиладиган кутилмаган вазиятлар юзага келиши мумкин.
    • Якун ва натижалар: баҳолаш, ҳисобдорлик. Агар четдан молиялаштириш олган бўлсангиз, бу учун донорларга қандай ҳисобот бериш кераклигини тушуниш муҳимдир.

    Ижтимоий муаммо нима?

    Ижтимоий муаммо – бу одамга бевосита ёки билвосита салбий таъсир кўрсатадиган, кўпчилик учун оқибатлари нуқтаи назаридан жуда жиддий бўлиб, уларни бартараф этиш учун жамоавий ҳаракатлар талаб этиладиган масала ёки вазият.

    Медиалойиҳа ҳал қилиши керак бўлган муаммоларни шакллантириш вазиятни таҳлил қилишдан бошланади. Одатда биз нима зарарли ва унинг қандай салбий оқибатлар бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирамиз. Вазият таҳлили ва муаммонинг ечимини шакллантириш лойиҳанинг мақсад ва якуний натижаларини аниқлаш учун амалга оширилади.

    Лойиҳанинг мақсадларини қандай шакллантириш керак?

    Мақсадларни тўғри шакллантириш мумкин бўлган усуллардан бири бу – SMART технологияларидан фойдаланиш. Сизнинг мақсадингиз қуйидагилардан иборат бўлиши керак:

    • S (specified) — аниқ шаклланган,
    • M (measured) — ўлчанадиган,
    • A (achievable) — эришиш мумкин,
    • R (resourced) — ресурслар аниқланган,
    • T (timed) — ва вақт белгиланган.

    Ресурслар деганда биз лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган пул, вақт ва кучни англашимиз лозим.

    Лойиҳа фаолияти ва бюджетини қандай режалаштириш керак?

    Вазиятни англаб, муаммони аниқлаб, мақсад ва натижаларни шакллантириб олганимиздан сўнг, қуйидагиларни тушунишимиз лозим:

    1. Вазифаларни амалга ошириш учун навбатдаги қадамлар.
    Ушбу бандни бажариш учун электрон жадвал ёрдам беради. Унга амалга ошириш лозим бўлган вазифалар киритилган. Масалан, сиз маълумот тўплашингиз, саёҳатлар ташкиллаштиришингиз, фото ёки видео суратга олишингиз, материал монтаж қилишингиз ва ҳоказоларни амалга оширишингиз керак. Жамоа аъзоларининг ваколатларига қараб, ким қандай ва нима иш билан машғул бўлишини аниқлайсиз.

    Бу каби жадвал масъулиятни тақсимлашдан ташқари, жамоанинг иш юкламаси даражасини кўриш имконини ҳам беради, бу жумладан, бюджетни шакллантиришга ҳам таъсир қилади – сиз қалам ҳақини қандай шакллантириш лозимлигини билиб оласиз.

    2. Лойиҳани амалга ошириш муддатлари тақвим режасини тузинг.

    Гантт диаграммаси

    Бу ерда Гантт диаграммаси ёки лойиҳа тақвим режаси ёрдам бериши мумкин. Сиз уни ўзингизга керакли тарзда ойлик, ҳафталик, кунлик шаклида шакллантиришингиз мумкин.

    Агар аввалги жадвалда сиз аниқ нима қилишингизни белгилаган бўлсангиз, бунисида қачон бажаришингиз лозимлиги акс этади.

    3. Медиалойиҳа бюджетини ҳисоблаб чиқинг.

    Одатда унга нималар киради?

    • Таркибни яратиш учун тўлов
    • Дастурчилар учун тўлов
    • Сарфланадиган материаллар
    • Транспорт харажатлари
    • Аудитороия ҳаракатлантириш ва жалб қилиш харажатлари
    • Медиалойиҳа хусусиятидан келиб чиқадиган – бошқа харажатлар.

    ОМАДСИЗ МЕДИАЛОЙИҲАЛАРНИНГ 80 ФОИЗИ – МУВАФФАҚИЯТСИЗ КОММУНИКАЦИЯЛАР ҲОСИЛАСИ

    Лойиҳа муваффақиятини қандай баҳолаш мумкин?

    Медиалойиҳанинг сифат ва муваффақият кўрсаткичлари:

    • Таркиб сифати. Матбуот нуқтаи назаридан мавзу, формат ва стандартларга мувофиқлик. Булар объектив сифат стандартлари.
    • Маҳсулотни тарқатиш. Статистика, адад, қамров. Миқдорий кўрсаткичлар, маҳсулотингиз қанчалик оммабоплик касб этди.
    • Мақсадли аудиторияга етиб бориши. Муносабат ва жалб этиш. Сиз ажойиб видео роликлар яратишингиз мумкин, аммо уни мақсадли аудитория эмас, бошқа биров кўради.
    • Ўзгариш/таъсир. Натижага эришиш. Ушбу кўрсаткич учун энг бошида якуний натижани шакллантириш лозим.

    Олег Хоменканинг чиқиши Internews томонидан USAID молиявий кўмаги билан Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида амалга оширилаётган Teach & Share таълим лойиҳаси томонидан ташкил этилган таълим муаммолари бўйича контент лабораториясида бўлиб ўтган.

    Муаллиф: Ольга Королева

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read