No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишDraw.io хизматидан фойдаланишни қадамма-қадам ўрганиш бўйича қўлланма

    Draw.io хизматидан фойдаланишни қадамма-қадам ўрганиш бўйича қўлланма

    Мураккаб нарсалар ҳақида ўқувчини хабардор қилиш журналистиканинг асосий вазифаларидан биридир. Агар сиз янги қонунлар ҳақида гапирмоқчи бўлсангиз, тасвирлардан фойдаланганингиз маъқул. Агар сизнинг вазифангиз баъзи алгоритмлар ҳаракатини тушунтириш бўлса, қадамма-қадам қўлланма яратганингиз қулай.

    Россиялик муҳаррир, ношир, медиа-тренер Юрий Звягинцев қандай қилиб тушунтириш ишларини осон ва тез амалга ошириш мумкинлиги ҳақида гапириб берди. Бунга қадар мутахассис ThingLink хизматида интерфаол фотосуратлар яратиш ҳақида машғулот ўтган эди. “Янги репортёр” бепул Draw.io хизматидан фойдаланишни қадамма-қадам ўрганиш бўйича қўлланмани ҳавола этади.

    Нима учун ушбу форматни ривожлантириш керак?

    Босқичма-босқич қўлланмалар ошхона рецептлари учун ҳам мос келади. Юрий Звягинцевнинг тақдимотидан мисол
    • Бу ўқувчи учун ҳақиқий фойда. Биз ҳақиқатан ҳам баъзи қийин масалалар ечим топишига ёрдам берамиз.
    • Аудиториянинг мунтазамлиги шаклланади. Одамлар бизга, биз эса ўз ўқувчиларимизга содиқмиз.
    • Узоқ муддатли формат. Айниқса, қидирув сўровингизга мос келадиган яхши ва тўғри сарлавҳа ўйлаб топган бўлсангиз.
    • Яхши индексланиш.
    • Брендлаш имконияти.
    • Вирусли эффект.

    Формат мураккаб алгоритмлар учун мос келмайди. Масалан, сиз солиқ декларациясини қандай топшириш ҳақида айтишингиз мумкин, аммо компанияни судга қандай бериш кераклигини айтолмайсиз. Агар бу оддий босқичма-босқич алгоритм бўлса, биз буни амалга оширамиз. Агар ўзгарувчан бўлса – бунинг имкони йўқ.

    Айрим муҳим қоидалар

    Юрий Звягинцевнинг тақдимотидан муваффақиятли босқичма-босқич қўлланмаларга оид мисол
    • Мавзу муҳим ва долзарб бўлиши керак, ўзингизни аниқ ва равшан нарсаларни қайта таъкидлаш учун босқичма-босқич кўрсатмалар беришга мажбур қилманг.
    • Кўрсатма аниқ муаммони ҳал қилишга ёрдам бериши керак.
    • Кўрсатмалар имкон қадар тушунарли бўлиши лозим. Мураккаб иборалардан кимроқ фойдаланинг.
    • Матннинг имкор қадар энг оз миқдоридан фойдаланинг.
    • Йўриқноманинг дизайни ОАВ дизайнига мос келиши керак.
    • Услуб ва дизайн мавзуга мос келишини эътиборга олинг.
    • Фактларни текширинг ва маълумотларнинг долзарблигига аҳамият беринг.
    • Албатта манбани кўрсатинг ва ҳаволани ҳам келтиринг.

    Кенг тарқалган хатолар

    Юрий Звягинцевнинг тақдимотидаги муваффақиятсиз қўлланмаларга мисол. Саволлар биринчи банднинг ўзидаёқ пайдо бўлади: минтақани қаерда танлаш керак?
    • Ноаниқ ёки тусланувчи тавсиялар. Масалан, “ҳужжатлар тўпламини ҳокимият органларига олиб боринг”. Қандай тўплам? Қайси органлар?
    • Ҳаракатлар алгоритмида муҳим қадамлар ўтказиб юборилган. Сизга аён бўлган нарса ҳар доим ҳам ўқувчига тушунарли бўлавермайди.
    • Мураккаб алгоритмлар содда форматга жойлаштирилган.
    • Муаллиф йўқ жойдан нималардир чиқаришга ҳаракат қилади.
    • Жуда кўп ортиқча элемент ва безаклар мавжуд.
    • Сўнгги босқичда мақсадга эришилмаган.

    Draw.io хизматида босқичма-босқич қўлланма тузамиз

    ҚИЗИҚАРЛИ ВА САМАРАЛИ МУЛЬТИМЕДИА ФОРМАТЛАРИНИ ДИЗАЙНЕРСИЗ БАЖАРИШ МУМКИН.

    1. Мавзу ва матнларни саралаймиз, алгоритмни босқичларга бўлиб чиқамиз, қўшимча материалларни ҳозирлаймиз (зарур бўлса).
    2. Draw.io сайтига кирамиз (рўйхатдан ўтиш шарт эмас), тилни ва файлларни сақлаш учун жойни (Google Drive, One Drive ёки компьютер) танлаймиз. Агар “Облако” бўлими танланган бўлса, тизим рўйхатдан ўтишни сўрайди. Агар компьютерда сақламоқчи бўлсангиз, дарҳол “Янги диаграмма яратиш” (“Создать новую диаграмму”) ҳаволасини босинг.
    3. Диаграмманинг номланишини ёзинг. Сўнг, чап менюдаги “Базовые” ёрлиғидан бўш шаблонни (агар схемани нолдан чизмоқчи бўлсангиз) ёки кутубхонада турларга кўра тартибланган тайёр дизайнлардан бирини танланг. Шаблон андозаси борасида қарор қабул қилганингиздан сўнг, “Яратиш” (“Создать”) ҳаволасини босинг.
    4. Энди сиз ўзингизнинг инфографикангиз билан ишлаяпсиз. Ишчи майдон интерфейси қуйидагича тузилган: чап томонда пиктограмма ва бошқа иш элементлари бўлган кутубхона; ўнгда — матн, услуб ва тартиб билан ишлаш шакллари; юқори менюда амалларни бекор қилиш, алгоритм босқичларини боғлайдиган кўрсаткичлар ва чизиқлар турини танлаш мумкин.
    5. Ҳар қандай элементни устига босиладиган қилса бўлади. Бунинг учун элементни фаоллаштириб, юқори панелда “+” тугмачасини босиш, “Ҳавола қўшиш” (“Добавить ссылку”) бандини танлаш ва URL киритиш лозим.
    6. “Файл” менюсида инфографикани сақлаш учун “Экспорт қилиш” (“Экспортировать как”) шаклини ва керакли (jpg, png ва бошқа) форматни танланш кифоя.
    7. Инфографикани веб-сайт ёки блогга жойлаштириш учун “Файл” менюсидан “Жойлаштириш” (“Поместить”), сўнгра “IFrame” бандини танланг.

    Draw.io хизматининг ўзига хослиги:

    • У бепул ва рўйхатдан ўтишни талаб қилмайди
    • Кўп тилли хизмат
    • Шаблон воситасида ўзингиз инфографика яратишингиз мумкин
    • Хизматнинг имкониятлари кенг функцияга эга
    • Дизайнер бўлмаганлар учун ҳам хизматнинг қулай интерфейси мавжуд

    Draw.io сервисининг муқобиллари: pictochart.com, canva.com, infogr.am, easel.ly, creately.com

    Муаллиф: Ольга Королева

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read