Internews MediaCAMP дастури доирасида 11 май – 25 июнь кунлари оралиғида онлайн-форматда ўтказиладиган Медиаакселераторда (медиа лойиҳалар ривожини жадаллаштириш) иштирок этиш учун танлов эълон қилади.
Медиаакселератор – бу янги медиа форматлари ва ёшлар медиаси учун таълим онлайн платформаси.
Танловда амалдаги медиа лойиҳалар, шунингдек, прототиплар ва ғоялар иштирок этиши мумкин.
Аризалар янги ишга туширилган медиа лойиҳалардан, ёшлар медиаси, ижтимоий хизматлар платформаларидан фойдаланадиган янги форматдаги медиалар, мобил иловалардан қабул қилинади. Бундан ташқари, танловга ишлаб чиқилган тайёр медиа-стартапи бор, аммо ишни нимадан бошлашни билмаётган ёки лойиҳани ишга тушириш учун маблағи етишмаётган жамоалар ҳам ариза топширишлари мумкин.
Ғолибларни танлашда Internews таҳририятнинг ёшлар, аёллар ва жамиятнинг эътиборга мухтож қатламлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби ижтимоий мавзуларга йўналтирилганлигига алоҳида эътибор қаратади.
Медиаакселератор қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
Ўқитиш
Ғолиб бўлган жамоалар контентни режалаштириш, молиявий барқарорлик, монетизация ва стратегик ривожланиш бўйича ўқитилади. Машғулотлар уй вазифаси, уларни текшириш ва жамоавий муҳокамалардан иборат бўлиб, ҳар ҳафта ўтказилади. Таълимни янги лойиҳаларни акселерациясига (жадаллаштириш) ихтисослашган экспертлар олиб боради.
Молиявий кўмак
Ўқиш якунида муваффақиятли медиа лойиҳалар танлаб олинади. Internews ғолибларга келгусида ривожланиш учун молиявий кўмак ажратади.
Устозлар
Ғолиб-таҳририятлар ўқиш тугаганидан сўнг менторлардан кўмак олишади. Устозлар стартапларга келгусида максимал даражада самарага эришиш учун маблағларни қандай сарфлаш бўйича маслаҳатлар беради.
Ғолибларни саралаш очиқ танлов асосида икки босқичда ўтказилади:
- Аризачининг салоҳияти ва таклифнинг инновациявийлиги баҳоланади.
- Саралашдан ўтиб қисқа-рўйхатга тушган номзодлар билан суҳбат ўтказилади.
Танловда иштирок этиш учун аризаларни 25 апрель, 2021 йил Тошкент вақти билан соат 23:00 га қадар ушбу ҳавола орқали ўтиб тўлдиришингиз мумкин.
Барча саволлар бўйича, илтимос, қуйидаги электрон манзилга мурожаат қилинг: ekhmelevskaya@internews.org
Лойиҳа MediaCAMP Марказий Осиё дастури доирасида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмаги билан амалга оширилмоқда.