2021 йил 18-28 май кунлари Internews Network халқаро нодавлат ташкилоти Ўзбекистондаги медиа мутахассислари учун «Медиада натив (билвосита) реклама» мавзусида онлайн-тренинг ташкил этмоқда.
Тренингга муҳаррирлар, Ўзбекистон миллий ва маҳаллий онлайн-оммавий ахборот воситаларининг тижорат бўлимлари менежерлари, шунингдек, ўз лойиҳаларидан пул ишлаш (монетизациялаштириш) истагидаги медиа мутахассислар таклиф этилади. Тренингда иштирок этиш бепул.
ОАВдаги натив (билвосита) рекламанинг ўзи нима? У сизга керакми?
Сиз бирор бир қизиқарли мақолани ўқий туриб, бу оддий бир мақола эмас, реклама хабари эканини бирдан тушуниб қолган пайтингиз бўлганми? Агар бу саволга «ҳа» деб жавоб берсангиз, демак сиз билвосита реклама мавжуд бўлган мақолаларни ўқигансиз.
Билвосита реклама — бу сотиб олишга чорловчи хабарлардан тўғридан -тўғри, бевосита ҳамда фойдаланмай туриб реклама қилишдир. Билвосита рекламанинг мақсади шундаки, у чоп этилаётган сайт ёки платформа таркиби ва шаклиги юқори даражада мос келиши ҳамда муносиб бўлиши лозим. Унда аудитория учун фойда келтирадиган қизиқарли хабар бўлиши керак.
Медиа учун кандай қилиб махсус лойиҳа ўйлаб топиш ва ишни нимадан бошлаш керак? Битта билвосита реклама ҳам сайт учун, ҳам ижтимоий тармоқ учун тўғри келадими? Видео ёки репортаждан билвосита реклама сифатида фойдаланса бўладими? Реклама берувчига айнан билвосита рекламанинг қийматини қандай тушунтириш керак?
Тренинг қуйидаги мавзуларни қамраб олади:
- Натив (билвосита) реклама нима?
- Нима учун билвосита реклама маблағ топишга ёрдам беради?
- Билвосита реклама оддий реклама ва PR-мақолалардан нимаси билан фарқ қилади?
- Билвосита лойихалар ва оддий билвосита мақолаларни қандай қилиб ўйлаб топиш мумкин
- Билвосита рекламани сотишни қандай бошлаш керак
- Қандай қилиб муваффақиятли билвосита лойиҳалар яратиш мумкин
Онлайн-тренинг ўтказиш санаси: 2021 йил 18-28 май. Ҳар бирининг давомийлиги 2 соатдан иборат бўлган 4 та вебинар Zoom платформасида бўлиб ўтади, вебинар жадвали ҳақида кейинроқ хабар берамиз.
Тренинг 4 та вебинардан иборат бўлиб, унда нафақат назарий билим берилади, шунингдек, иштирокчилар томонидан амалий машғулотлар тренер кўмагида бажарилади. Барча иштирокчилар шахсий компьютерига эга бўлиши лозим.
Тил: Рус тили / Ўзбек тили (Синхрон таржима).
Тренер: Сергей Сахаров – CityDog.by рақамли журналининг қўшма-асосчиси ва бош муҳаррири, медиа-эксперт, малакали халкаро тренер (Беларусь).
Аризалар 2021 йил 9 май, Тошкент вақти билан 23:00 га қадар қабул қилинади.
Регистрация учун илтимос, онлайн-шаклни тўлдиринг.
Барча саволлар бўйича ekhmelevskaya@internews.org электрон почтага мурожаат килинг.