No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишЖалб эт ва ҳукмрон бўл: медиа аудиторияни қандай кўпайтириш ва даромад олишни...

    Жалб эт ва ҳукмрон бўл: медиа аудиторияни қандай кўпайтириш ва даромад олишни бошлаш мумкин

    “Қандай қилиб лойиҳани жалб қилишдан бошлаш керак? Аниқ, жалб қилиш билан эмас”, – дейди Россиянинг “Бумага” нашри тижорат директори Мария Рзаева. Internews аудиторияни жалб қилиш лойиҳалари учун грант танлови доирасида Мария “Медиа лойиҳаларга аудиторияни жалб қилиш форматлари” вебинарини ўтказди.

    Бу йилги аудиторияни жалб қилиш гранти танлови “Кичик формат” маҳаллий таркиб ишлаб чиқариш танлови билан бирга ўтказилмоқда. Aудиторияни жалб қилиш аломатларига эга бўлган лойиҳавий ғоялар қўшимча маблағ олиши мумкин. Тожикистонда танлов эълон қилиб бўлинди, Қозоғистонда эса 2022 йилнинг 10 февралигача эълон қилинади.

    Вебинар давомида Мария аудиторияни жалб қилишнинг айрим воситалари ҳақида гапириб ўтди.

    “Жалб қилиш” нимани англатади?

    Саҳифани кўришдан ташқари ҳар қандай ҳаракат. Ҳатто фойдаланувчи матн саҳифасида бир марта клик босишини ҳам жалб қилиш деб ҳисоблаш мумкин. Жалб қилиш – мавҳум атама бўлиб, биз фойдаланувчилар қайси амаллари билан жалб қилинганликларини тушунмаймиз. У жўнатма олувчилар рўйхатига ёзилганида, ўқишдан бошқа қандай ҳаракатлар содир этди. Балки у таҳририятга қўнғироқ қилиб, нимадир бўлганини айтгандир. Жалб қилишга миллионлаб усулларни мисол тариқасида исталганча келтириш мумкин, ўзингиз хоҳлаган тарзда жалб қилаверинг.

    Нимани жалб қилиш деб ҳисоблаш мумкин?

    • Изоҳ
    • Ижтимоий тармоқдаги аккаунтга обуна
    • email жўнатмаларга обуна
    • Таҳририятга қўнғироқ қилиш ёки маълумот юбориш
    • Сайтнинг биринчи саҳифасини кўргандан сўнг иккинчи саҳифага ўтиш
    • Тадбирда қатнашиш
    • Ҳар қандай бошқа нарса

    Жалб қилишни нимадан бошлаш керак?

    Aниқ, жалб қилишдан эмас. Жалб қилиш – бу восита, биз фойдаланмайдиган воситаларни сотиб олмаймиз, агар сотиб олсак, кейин афсусланамиз. Aввал ўзингизга саволлар беришингиз керак: нима учун жалб қилиш керак ва сиз бу билан қандай муаммони ҳал қилмоқчисиз?

    Бизга нима учун жалб қилиш керак?

    • Савдони амалга ошириш: газета сотиб олиш, обунани расмийлаштириш ёки хайрия қилиш.
    • Йўналтирувчи аудиторияни кўпайтириш ва трафик/савдони барқарорлаштириш.
    • Мижознинг савдосини таъминлаш.
    • Қамров ва машҳурликни ошириш.
    • Таркиб ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш.
    • Мавзу ва маърузачиларни қидиришнинг осон усули.
    • Бошқа ҳар қандай нарса.

    Жалб қилиш билан боғлиқ лойиҳани танлашда масалани қуйидаги шаклда тузиш мумкин:

    Биз брендимиз машҳурлигини оширишни истаймиз. Демак, биз Instagramни кўпроқ қамраб олишимиз лозим.  Буни обуначиларнинг кўп сонли шарҳлари билан эришиш мумкин, чунки бу тарзда Instagram бизга кўпроқ қамров беради.

    Жалб қилиш билан боғлиқ лойиҳани ишлаб чиқишда нимани ёдда тутиш керак?

    Aгар биз жалб қилиш форматларидан фойдаланишга қарор қилсак, унда аввало жараёнга фойдаланувчи кўзи билан қарашимиз лозим. Биз хоҳлаган нарсани қилишига уни нима мажбур қилиши керак?

    Одамлар тасвирда “Тонгингиз қандай бошланди?” деган оддий саволни кўрсалар, Instagramда шарҳ қолдирадиларми? Сиз ўзингиз фикр қолдирармидингиз?

    Aгар одамлар можарода иштирок этишни ёки эътиборни жалб қилишни хоҳласалар, Instagramда шарҳ қолдирадиларми? Деярли, доим.

    Биз томошабинлар муаммоларини ҳал қилиб, ўзимиз учун воситалар яратамиз

    Аудиториядан нималар олишни хоҳлайсиз? Эҳтимол, реклама берувчилар билан бир хил: харидлар, эътибор, ишонч, содиқлик ва қайтариш.

    Ушбу босқичдаги асосий вазифа –ўзингиз ҳақингизда ҳеч қачон унутмасликдир.

    Мураккаб ҳамкорлик ечимларини ишлаб чиқишда, келажакда ушбу тажриба ва технологиядан қандай фойдаланиш ҳақида мушоҳада юритинг. Aгар ундай бўлмаса, ғоядан воз кечинг ва ўйлашда давом этинг.

    Маркетинг ўрамаси нима?

    Жалб қилишнинг турли даражалари – турли аудитория сегментлари учун.

    • Ўрама энг кенг қамровдан то энг тор қамровгача қурилган.
    • Ўраманинг ҳар бир босқичи ўзига хос жалб қилиш даражасига эга.
    • Ўрама тингловчиларни энг юқори даражадаги жалб қилиш учун мантиқий тизим бўлиши керак.
    • Масалан, тажриба йўли билан тушуниб олишингиз мумкин: материалнинг 1000 та ўқувчисидан 15 таси жўнатмалар рўйхати обуначиси бўлади.

    Режани қандай тузиш керак?

    • Мақсад ва вазифаларни белгилаймиз
    • Маркетинг ўрамасини қурамиз
    • Ҳар бир босқич аудиториясини тавсифлаймиз
    • Aсосий амалларни жорий қиламиз
    • Ўзаро алоқа каналларини танлаймиз
    • Барча турдаги фойдаланувчи йўлларини яратамиз
    • Ҳар бир жалб қилиш даражаси учун KPI ўрнатамиз
    • Лойиҳани ишга туширамиз, ҳар бир қадамни назорат қиламиз

    Ушбу вебинар AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида ўтказилди.

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read