No menu items!
More
    ДомойТанлов/молиявий кўмакЎзбекистон медиаси учун онлайн-маслаҳатлар танлови

    Ўзбекистон медиаси учун онлайн-маслаҳатлар танлови

    Internews халқаро нодавлат ташкилоти Ўзбекистондаги онлайн медиа учун менежмент, рақамли маркетинг ва монетизация бўйича онлайн маслаҳатлар танловини қайта эълон қилади. Ғолиблар бепул шахсий маслаҳат ва менторлик ёрдами (ҳомийлик) оладилар.

    Нима учун онлайн-маслаҳатлар керак?

    Биз онлайн маслаҳатларни таклиф қиламиз, уларда экспертлар ва мураббийлар сизнинг медиангиз муаммолари ечими йўлида амалий маслаҳат кўрсатишлари мумкин, жумладан:

    • Агар сиз медиангиз иш фаолияти самарадорлигини яхшилашни истасангиз;
    • Аудиториянгиз доираси ва қамровини ошириш;
    • Медиа брендини янада таниқли қилиш;
    • Сиз монетизация масаласини батафсил ишлаб чиқиш ва натижада медиа даромадини оширишни истасангиз;
    • Aгар сиз ёки жамоангизга шахсий ёндашув керак бўлса.

    Онлайн-маслаҳат қандай ишлайди?

    Эксперт медианинг мурожаатини баҳолайди ва мақсадга мувофиқ режа, мавзулар ва маслаҳатлашувлар жадвалини ишлаб чиқади. Ментор онлайн-медиа билан 1-2 ой давомида, ҳафтасига бир неча соатдан иш олиб боради.

    Онлайн-маслаҳат якунида ментор бажарилган ишларни таҳлил қилади ва онлайн медиани ривожлантириш учун кейинги қадамлар бўйича аниқ тавсиялар беради. Шундан сўнг, менторнинг тавсияларини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш учун режани кўриб чиқишга тақдим этиш мумкин.

    Қандай маслаҳат ёрдами сўраш мумкин?

    Таҳририят ва медиа фаолияти юзасидан қуйидаги мавзуларда маслаҳат олишингиз мумкин:

    Менежмент (бошқарув) бўйича

    • Медиа-платформа (веб-сайт, ижтимоий тармоқлар, ахборот ва тижорат бўлими ишини қандай самарали ташкил этиш мумкин?
    • Ходимлар билан ишлаш: замонавий медиа ходимлари нималарга қодир бўлиши керак? Ходимларга қандай мотивация бериш ва вазифалар қўйиш мумкин?
    • Медиа ташкилотларга қандай ички ҳужжатлар керак, улар қандай ёзилади ва улар билан қандай ишланади?
    • Режалаштириш: қисқа муддатли, ўрта муддатли, стратегик. Уни қандай олиб бориш керак, бунинг учун қандай ҳужжат ва воситалар мавжуд?
    • Қандай қилиб кучли бренд яратиш ва томошабин садоқатини қозониш мумкин?

    Рақамли маркетинг ва монетизация бўйича

    • Бизнес салоҳиятини қандай мустаҳкамлаш мумкин?
    • Рақамли маркетингнинг қандай воситалари мавжуд?
    • Молиялаштиришнинг қандай формат, усул ва моделлари мавжуд?
    • Қандай қилиб самарали реклама маҳсулоти яратиш мумкин?
    • Доимий мижозга айланиш учун реклама берувчи билан қандай ишлаш керак?
    • Қандай қилиб рентабелликни тўғри ҳисоблаш, тижорат таклифларини ёзиш керак?
    • Пул қаерда: реклама, ўқувчи, яна-чи?
    • Аудиторияни қандай қилиб чамалаш, жалб қилиш ва веб-сайт ташриф буюрувчилар сонини ошириш мумкин?

    Танловда кимлар иштирок этиши мумкин?

    Онлайн-медиа, шунингдек, ўз таркибида бир нечта медиани бирлаштирган медиа ташкилотлар иштирок этиш учун ариза топширишлари мумкин.

    Aммо бир нечта шартларга риоя қилиш муҳимдир:

    • Сиз ёки сизнинг медиа янгиликлар ва/ёки таҳлилий таркиб яратиши керак;
    • Сизнинг фаолиятингиз даромад олишга йўналтирилган;
    • Етарли даражада онлайн аудиторияга эга бўлиш;
    • Маслаҳат учун вақт ажратишга тайёр бўлиш ва ўрганиш, ўзгартириш, ривожланиш учун мотивацияга эга бўлиш;

    Онлайн-маслаҳатлар кимларга йўналтирилган?

    Онлайн медиа раҳбарлари, муҳаррирлар, савдо/реклама менежерлари.

    Яна нимани билиш муҳим?

    Сиз маслаҳат олишни истаган ғоя/муаммо/вазифани аниқ ифода қила олишингиз, шунингдек, нима учун уни ҳозир ҳал қилиш муҳим деб ҳисоблашингизни асослаб беришингиз керак.

    Медиа фаолият юритаётган тил танловда иштирок этиш учун ҳал қилувчи омил бўлмайди. Зарурат бўлса, таржимонлар жалб этилади.

    Ҳар бир эксперт вазифадан келиб чиқиб танланади. Экспертларимиз – Марказий Осиё, МДҲ ва Европа мамлакатларидан.

    Қандай иштирок этиш мумкин?

    Aнкетани 2022 йил 31 март санасигача тўлдиришингиз лозим. Танловнинг иккинчи босқичи шахсий онлайн-интервью шаклида бўлади. Фақат дастлабки саралашдан ўтган номзодлар онлайн-интервьюга таклиф қилинади. Тўлиқ бўлмаган ёки нотўғри тўлдирилган аризалар кўриб чиқилмайди.

    Бепул онлайн-маслаҳатлар ғолиблари 2022 йил 15 апрелга қадар аниқланади.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read