Ҳеч ким кутмаган воқеа — Россиянинг «Биринчи канали» хонанда Алсунинг қизи Микела Абрамованинг ғолиб чиққани ҳақидаги қарорни бекор қилди. Шундай қилиб, маҳсус ёлланган компания (Интерполнинг бир зумлик ҳамкори) томонидан аниқланган томошабинлар овоз берган вақтдаги ҳийла-найранглар ҳақидаги маълумотлар тан олинди.
Умуман, Микелланинг ғолиб чиққани ва ундан кейин тарқалган хабарлар оқими кутилмаганда катта шов-шувга сабаб бўлди: Россияда энг йирик телеканал тарихидаги энг оммавий телелойиҳа бўлгани учун, Қозоғистонда эса бунинг яна бир сабаби бор –Алсунинг қизи ва мультимиллонер Ралиф Сафининг неварасидан кейин иккинчи ўринни қозоғистонлик Ержан Максим эгаллаган эди. Ўта иқтидорли ёш вокалчи ғайри ихтиёрий равишда можаро сабабчиларидан бирига айланди.
Шов-шувлар авжига чиққан пайтда хатто шундай кўринган бўлиши мумкин: телетомошабин ғазаб устида Микелла, аниқроғи унинг ота-онасига ҳақоратлар ёмғирини ёғдириб (қачонлардир Алсуни бадавлат отаси «Алсу қилгани», энди эса томошабинларнинг танлов ҳаққонийлиги ва ҳалоллигига ишончини олтин ортилган эшак поймол этгани каби) сиёсий эҳтиёжлар учун яшириб қўйилган норозилик кайфиятини юзага чиқарди.
«Голос» сири
Телекўрсатув («Голос» ва унинг «болалар варианти»ни кўрмаганлар учун) атрофидаги шов-шувлар феноменини анча содда тушунтириш мумкин. Голландия лицензияси бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа қачонлардир Или орти Олатов этакларида олма билан бўлгани каби Россия эфирида пайдо бўлган дастлабки пайтлардаёқ оммалашди. У кўз очиб юмгунча энг юқори рейтинга эга бўлган прайм-таймли ТВ-шоуларнинг элитар клубидан ўрин олди. Мен учта асосий сабабни тилга оламан ва уларни тушуниш ҳозирги можарони фақат чуқурлаштиради холос.
Биринчидан, «Голос» Европа тамаддуни мамлакатларида ҳам (масалан, Британиянинг TheVoiceсида) юқори даражали ҳисобланади ва у ерда ҳакамлар ҳайъатидан топ юлдузлар ўрин олади. Бу тушунарли, белгиланган марра мамлакатлардан мамлакатларга кўзда тутилган баландлик бўйича ўтиб боради, демократик суэта марказидан геомаданий олислашганда даража тез-тез пастга тушиб кетади Масалан, бир неча йил аввал мен узоқ вақт шоунинг Қозоғистон нусҳасидан олган ғалати таассуротлари таъсири остида юрдим. У жуда маҳаллий бўлиб чиқди.
Иккинчидан, Россияда телелойиҳа ижтимоий лифтнинг яққол намунаси бўлиб қолди, аслида ҳам шундай бўлиши керак эди. Парадокс шароитида — вокал мактабининг юқори савияси ва шоу-бизнеснинг нисбатан паст даражасида (очиқ айтилмайдиган сабабларга кўра минглаб иқтидорли хонандалар ташқарида қолади) уларни, тан олинмаганларни аниқлаш ва шоу доирасида камол топишларини кузатиш қизиқ бўлиб чиқди.
Чамаси, мураббийнинг бетарафлиги визуал контактнинг мавжуд эмаслиги билан таъминланадиган ғоянинг ўзи нимаси биландир рус ривоятларини эслатади. кўр-кўрона камондан отилган ўқ оддийгина қурбақага тегмайди, тентак Иван эса (халқдан чиққан одам) умуман аҳмоқ эмас.
Учинчидан, лойиҳанинг кастинги жуда яхши ва шоудан саҳнага санъатга меҳр қўйганлар онгли равишда чиқарилувчи вокал танловларга ўхшаш циркка танлов қилмадилар. Овози нотага тушмайдиган ман-ман тирранчаларни «Голос»гача талабчан томошабинларнинг эрмагига айлантириш қулай бўлиб туюлди. «Голос»дан кейин бу савияси паст томоша бўлиб кўринади. Бундан ташқари, шоу қиладиган профессионаллар – мусиқачилар, режиссерлар, ҳайъат аъзолари ва иштирокчиларинг ўзларининг даражаси шу қадар юқори бўлиб чиқдики, дастлабки кўрсатувлар, чин маънода барчани ҳайратга солди.
Ҳа, ғоя жуда яхши эди. Таниқли вокалчилар «жонли ижро»да хорижий хитларнинг каверларини муваффақиятли чиқарганларида (баъзан ҳатто аслидан ҳам яхшироқ) томошабинларнинг қалбига илиқлик югуради; ўзимизникиларни бил, қадрла. Хуллас, «Голос» камида хонандаларнинг нотага тушиш қобилиятига ишончни тиклади.
Айтмоқчи, «ўзимизникилар» тўғрисидаги тезис бироз шартли. Бир сафар Россиянинг «Голос. Дети»сида тошкентлик қизча Сабина Мустаева ғолиб чиқди. – бунинг устига у ҳакамлар ҳайъатига илк бор рўпара келгандан бошлаб ғолибликка асосий даъвогар бўлди. Ҳозирги можаро кўлами бўйича ҳукм чиқарадиган бўлсак, Ержан Максим ҳам кўпчилик томошабинларга ғалаба учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб кўринганди. Натижалар бекор қилингандан кейин Ержаннинг онаси у фақат шок ҳолатида эканинигина айтди холос.Шуниси ҳайратлики, хатто шундай ҳолатда ҳам мен «Биринчи канал»учун баҳслашиб бўлмайдиган яхши томонларни кўраман. Тўғри, мутлақо аниқ йўқотишлар бор.
«Биринчи канал»га фойдалими?
Телевидение ишбилармонлари нуқтаи назаридан қараганда агар бу можаро бўлмаганда уни тўқиб чиқариш фойдадан ҳоли бўлмасди.
Mediascope компаниясининг ОАВда эълон қилинган маълумотларига кўра, финал босқичидан ўтганнинг рейтинги Россия каналидаги лойиҳа тарихида энг паст бўлган(шоуни 3,2 миллион томошабин кўрган, бу эса бундан бир неча йил аввалги биринчи мавсумдагидан икки баравар кам, демак). Агар детектив жанри қонунлари бўйича ўз-ўзингиздан виждонан «бу воқеа кимга фойдали?» деб сўрайдиган бўлсангиз, шундай хулосага келиш мумкин: фақат « Голос» ташкилотчиларига. Кўрсатувнинг яна бир сони бўлади. Рейтинг борасида у деярли кафолатланган: қора пиар ҳам барибир пиар. Кўрсаткич бунинг далили: Россия ОАВдаги қисқа янгиликларни бир неча соат ичида юз минглаб киши ўқиди.
Гап шундаки, агар баҳсли лаҳзаларгача «Голос.Дети»ни фақат «Биринчи канал» ва уларга яқин бир неча теленашрлар пиар қилган бўлса, можародан кейин лойиҳа ҳақида Россиянинг қарийб барча энг йирик ОАВ, шунингдек блогерилар гапирди. Бу эса томошабинлар қизиқишини йўқотаётган лойиҳа учун жуда қудратли бепул реклама бўлди.
Энди эса маълумки, «Биринчи канал» болалар «Голос»ининг янги мавсумини ваъда қиляпти. Овоз беришнинг янги механизми билан. Бу ҳатто қулай: кенг реклама қилинган лойиҳа ва янгиланган овоз бериш билан сувдан қуруқ чиқди.
Қизиқ, маҳсус кўрсатувда реклама кўп бўлармикин?
Бироқ можаро фақат пул тўғрисида ўйлагандагина яхши. Қолган барча вазиятларда бундан бемаъниси йўқ.
Моҳиятан, текширув якунларини тан олган ҳолда «Биринчи канал» танловнинг бевосита ташкилотчилари билан бирга ночорликни қайд этади: ғолибни аниқлаш учун эскириб кетган SMS-овоз беришдан бошқа шаффоф жараённи ўйлаб топа олмадилар. Улар нафақат эскирган технология, балки сайёранинг ҳар бир манфаатдор аҳолисининг маъмурий пул ресурслари олдида ҳам ночорлар. Агар ҳозир финалда овоз берганларнинг фоизлари ялт этиб кўринганда натижанинг ҳаққонийлигига ишонч бўлмаса танловда маъно борми: тизим кўнгилчанликни намоён этди. Техник апгрейд қандай қилиб жамоатчилик фикрини тузатиши эса, мутлақо тушунарсиз.
Ҳатто «қайта финал»нинг юқори рейтинги «хатолар устида ишлаш»га кенг ошкоралик берганда ҳам ташкилотчиларнинг обрўсини сақлаб қолиши қийин.
Ахир можароли натижадан кейин ранжиган томошабин уларга бақириб-чақирмаганда ўзлари югуриб елишмасди.Улар алдовга жимгина рози бўлишга тайёр эдилар, бу эса ҳозир уларнинг ўзлари ҳам сал қолса бунда иштирокчи бўлганлари ҳақидаги фикрни келтириб чиқариши мумкин эди. Мен эса болалар «Голос»ининг жорий мавсуми тажрибаси асосида франшиза (ёхуд тижорат концессияси) бўйича яхши ғояни қандай қилиб чиқариб ташлаш тўғрисида яхшигина қўлланма ёзиш мумкинлиги ҳақида ўйлайман.
Микеллага эса охирги кўрсатув натижасидан қатъий назар … ачинаман.
Муаллиф: Сергей Ким