No menu items!
More
    ДомойТасмаДиққатни қаратиш мумкин бўлган еттита VR медиа-лойиҳа

    Диққатни қаратиш мумкин бўлган еттита VR медиа-лойиҳа

    Ҳозир аксарият ахборот воситалари виртуал реаллик форматида лойиҳалар яратмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, VR бориш қийин бўлган жойда бўлиш, кўриш ёки тасаввур қилиш қийин бўлган нарсани кўрсатиш каби имкониятлари билан жуда қулай. Re;publica2019 конференциясида Европанинг еттита VR медиа-лойиҳаси тақдим этилди.

    Освенцим ичида
    WDR компаниясининг Освенцим ҳақидаги лойиҳаси. Журналистлар гуруҳи концентрация лагерида омон қолган аёллар ҳақида ҳикоя қилади.

    Виртуал кон
    2018 йил охирида Германиянинг Рейн-Рур минтақасидаги охирги кўмир кони ёпилди. Шу зайил бутун мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий шакллантирган даврга барҳам берилди. Аммо, одамлар тушмай қўйган ушбу конга биз виртуал тарзда сайр қилишимиз ва ҳиссиётларни ўзимизда синаб кўришимиз мумкин.

    Блаубойрен ғоридаги саргузаштлар
    Шваб Алп тоғлари яқинидаги ғорлар бўйлаб Блаубойрен орқали ажойиб саёҳат. Бу ерга фақат тажрибали мутахассислар кира оладилар. Томошабин бу ерда ғор тизимларининг ичига саёҳат қилади, видео ва аудио орқали маскан ҳақида қўшимча маълумот олади, ғорлар билан боғлиқ афсона ва эртаклардан хабар топади.

    Помпей
    79 йилда Везувиянинг энг машҳур отилиши юз берган. ARTE телеканали – Римнинг Помпей шаҳридаги ўша машъум кунда иштирок этиш, ушбу воқеани биринчи шахс нигоҳи билан кўриш ва антик даврга сайр қилиш каби ноёб имкониятни тақдим этади.

    Бизнинг шаҳар 2049
    Лойиҳа келажак шаҳри – тармоқли углеродсиз автомобиллардан тортиб уч ўлчамли мобилликкача бўлган турли ечимлар ҳақида ҳикоя қилади. Ушбу ёндашувларнинг қай бири реалликка айланади, бу бизнинг шаҳар учун нимани англатади, энг аввало, агар одамларда 2049 йил шаҳрини ривожлантириш жараёнига таъсир ўтказиш имконияти бўлса, улар ўз келажакларини қандай кўрадилар?

    Фил, йўлбарс ва компания
    Zoo-Docu — Лейпциг ҳайвонот боғининг 360 форматидаги ҳужжатли сериали. Бу ҳайвонларни кузатиш ва уларнинг ҳаёти ҳақида тасаввурга олиш учун ажойиб имкониятдир.

    VR да классика
    “Кармен” операсидан Тореадор арияларини визуал образга ўгириш. Мусиқа тинглаш ёки сталагмитлар боғига сайр қилиш мумкин. Улар товуш йўлакларида ўсади ва ёрқин нурда жило сочади. Товушли йўлакларни қўл ҳаракатлари билан бошқариш мумкин.

    Муаллиф: Ольга Каплина

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read