No menu items!
More
    ДомойТасмаМарказий Осиёда янги таълим циклини ишга туширган Alternativa Film Labs Development Lab...

    Марказий Осиёда янги таълим циклини ишга туширган Alternativa Film Labs Development Lab дастурига қабул бошланганини эълон қилади

    Alternativa Film Project нотижорий лойиҳасининг асосий йўналишларидан бири – турли даражадаги ҳамда ўз мамлакатларидаги кино саноати тараққиётидан манфаатдор бўлган, маҳаллий ижтимоий муаммоларни ўрганаётган ва маҳаллий ҳамжамиятлар овозини етказиш имконини бераётган кинематографчилар учун Alternativa Film Labs нинг бепул таълим дастуридир. Alternativa Film Labs 2024 йилда Марказий Осиёда яна бир бор ўтказилади. У 3 та кинолабораториядан иборат: Teen Lab (ёзда Тошкентда), Impact Lab (кузда Бишкекда) ва Development Lab. Development Lab да иштирок этиш учун Open call 1 март куни очилган бўлиб, 28 апрелгача давом этади.

    Development Lab ижодий лабораторияси ўз сценарийларини ёзиш ва продюсерлик кўникмаларини ривожлантириш, янги профессионал алоқалар ўрнатиш истагида бўлган Марказий Осиё кинематографистлари учун мўлжалланган. Лабораториянинг мақсади  келгусида потенциал ҳамкорлар ва халқаро кино институтлари, шунингдек, минтақадаги мижозлар ва продюсерларга тақдим этиш учун кино лойиҳасини ишлаб чиқишдан иборат. Development Lab ўқитувчилари халқаро фестиваллар режиссёрларидан тортиб, муваффақиятли продюсерлар ва халқаро экспертларгача, кино соҳасида катта тажрибага эга кино амалиётчиларидир. Улар орасида, масалан, Abbout Productions кинокомпанияси продюсери, режиссёр ва Доҳа кино институти ўқитувчиси Мириам Сассин (Ливан) бор.

    Development Lab иккита йўналиш бўйича ўқув дастурларини ўз ичига олган: продюсерлик бўлими ва сценарий ёзиш бўлими. Продюсерлик бўлими халқаро ва минтақавий молиялаштиришни излаш учун концепциядан тортиб, то тўлиқ ҳужжатлар тўпламигача бўлган лойиҳани ишлаб чиқишга бағишланган. Сценарий бўлими – тўлиқ метражли бадиий фильм сценарийсини дастлабки босқичдан тайёр матнгача тўлиқ ишлаб чиқиш. Бўлимлар бир вақтнинг ўзида ўтказилади ва учта модулни ўз ичига олади: биринчиси июнь ойи бошида Бухорода (Ўзбекистон), иккинчиси – август ойи охирида онлайн, финал босқич – октябрь ойи охирида Олмаотада (Қозоғистон) бўлиб ўтади.

    Development Lab да тўлиқ метражли бадиий фильм лойиҳалари дастлабки босқичда бўлган Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон киноижодкорлари иштирок этиши мумкин. Бундан ташқари, ҳар бир бўлимда кинолойиҳага ҳали эга бўлмаганлар, жумладан, кино соҳасида ўзини синаб кўрмоқчи бўлган адабиёт, журналистика, драматургия, тасвирий санъат ёки влоггинг соҳалари муаллифлари учун жой ажратилган. Бундай иштирокчилар ҳамкасблари лойиҳалари устида ишлашади. Лабораторияда иштирокчилари сони 20 тадан ошмайди (ҳар бир бўлимда 10 тадан кўп бўлмайди). Дастур модуллар ўтказиладиган жойларга йўл ва тураржой ҳақини қоплайди. Иштирокчиларга қўйиладиган талаблар ва уларнинг лойиҳалари ҳақида тўлиқ маълумот alternativa.film сайтида эълон қилинган. Development Lab кинолабораториясига танлов натижалари 16 май куни эълон қилинади.

    Aнна Гудкова, Alternativa Film Labs раҳбари: “Узоқ муддатли ўқув дастурлари таълим ташаббусларимизнинг асосий, энг муҳим ва тизимни ташкил этувчи қисмидир. Development Lab да бир вақтнинг ўзида бир нечта муаммоларни ҳал қиламиз. Марказий Осиёнинг иқтидорли киноижодкорларига сценарий ёзиш ва продюсерлик маҳоратини ошириш имкониятини берибгина қолмай,  профессионал муҳитни ҳам яратамиз: муаллифлар иштирокчи продюсерлар орасидан молиявий ҳамкорларни топа оладилар, иштирокчи продюсерлар эса, лабораторияда яратиладиган лойиҳалар билан яқинроқ танишишлари мумкин бўлади. Дастурнинг ўта муҳим элементи — лойиҳалар питчингидир. Унга жаҳон кино саноати мутахассисларини таклиф қилишни режалаштирмоқдамиз. Улар тақдимотда жонли ёки онлайн иштирок этадилар. Шу йўл билан, биз, минтақанинг турли давлатларидан келган иштирокчиларни кучли ҳамжамиятга бирлаштиришга ва Марказий Осиё киноси янги тўлқинининг истиқболли фильмларини ишлаб чиқаришга тайёрлашга ёрдам бермоқчимиз”.

    ________________________________________

    Alternativa Film Project — inDrive глобал технологик компанияси томонидан 2023 йилда Марказий Осиёда таъсис этилган халқаро нотижорат лойиҳасидир. Лойиҳа ривожланаётган кино саноатининг киноижодкорларини қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш мақсадида яратилган бўлиб, унинг вазифаси — дунё ҳақидаги тушунчамизни кенгайтира оладиган ва уни яхши томонга ўзгартиришга ёрдам берадиган ижодкорларнинг халқаро миқёсда таниқлигини ошириш, уларни профессионал ўсиш учун ресурслар билан таъминлаш ва маҳаллий кино саноати ва ҳамжамиятларини ривожлантириш учун кучли туртки беришдир.

    Alternativa Film Labs — кино ижодкорлари учун бепул таълим дастурлари бўлиб, кино ва ижтимоий ташаббуслар бўйича кўникма ва воситаларни беради, улар ижодкорларга ўз лойиҳаларини кучайтиришга, томошабинлар сонини оширишга ва тушунча ёки ресурс етишмаслиги сабаб ҳалигача экранда намойиш этилмаган муҳим воқеаларни айтиб беришга ёрдам беради. 2023 йилда Alternativa Film Labs жамоаси Олмаотада импакт лабораторияси (Impact Lab) ва Марказий Осиё продюсерлари ва режиссёрлари учун питчинг бўйича онлайн курс (Pitching Training), шунингдек, Бишкекда ўсмирлар учун киносеминар (Teen Lab) ўтказди. Дастур ўқитувчилари ва мураббийлари орасида инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий масалаларга бағишланган Movies that Matter Гаага халқаро кинофестивалининг бадиий раҳбари Маргье де Коениг; Think-Film Impact Production медиакомпанияси асосчиси Даниэл Турков, Канн кинофестивали қисқа метражли фильмлар танлови комиссияси аъзоси, питчинг бўйича эксперт Вим Ванакер бўлган. Alternativa Film Labs 2023 ғолиблари European Film Market доирасида ўз лойиҳаларини тақдим этиш ва ривожлантириш учун Берлинга боришди: Даниэл Бергер Fiction Toolbox Programme, Бану Рамазанова Doc Toolbox Programme иштирокчиси бўлдилар; Диана Жилкенова ва Элёр Неъмат European Film Market аккредитациясидан ўтишди, Alternativa Impact Lab ғолиби Aссел Aушакимова Берлиналеда, Talent Project Market питчингида иккинчи ўринни эгаллади.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read