No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишСторителлинг жанрида воқеани қандай ҳикоя қилиш лозим

    Сторителлинг жанрида воқеани қандай ҳикоя қилиш лозим

    Ўқувчи диққатини  сақлаб туриш учун  воқеа тузилмасини қандай шакллантириш лозим? Ўқувчини  таъсирлантирувчи ва ишонтирувчи материал қандай яралади, ўз аудиториясига қандай эришилади?  Бу саволларга   Мультимедиа сторителлинг  мактаби продюссери ва сценарийнавис Кирилл Биковнинг (Россия) чиқишлари тезисларидан жавоб топиш мумкин.

    Тарих аудиторияси

    Сиз овга бордингиз.  Бироқ  қайси паррандани  овлашни билмайсиз. Шунинг учун ўлжасиз кетиш эҳтимолингиз юқори, зеро,  агар  маълум  баландлик  ва маълум тезликда учаётган ўрдакни овлашингизни билганингизда бошқа гап эди. Ўзингизга  керак  нарсани ўрганишга вақтни аяманг. Стандарт параметрлардан  ташқари, сиз  унинг ҳаёти, унга нима ёқади, нима йўқлиги ҳақида  ўйлашингиз мумкин. Тил, сўзлар тўплами, география, шажара, иш, либос, об-ҳаво, егулик,  кундалик одатлар, технологиялар, уй ҳайвонлари, дин, маънавият, сиёсат  — ўз аудиториянгизни қанчалик аниқ белгиласангиз, сиз уни шунчалик аниқроқ топасиз.

    Параметрлар бўйича у қадар  кенг қамров олмаганингиз яхши. Масалан,  сизнинг ядронгизнинг ёш диапазони кўпи билан  5-7-10 йил бўлиши лозим. Одатда 18-45 йил деб ёзишади – бу нотўғри. Сизнинг ядронгиз бир авлодда, бир ҳаёт циклида жойлашиши даркор. Ёки гендерни олайлик. Одатда  мақсадли аудитория тушунчаси аёлларни ҳам, эркакларни ҳам қамраб олади. Аммо аслида улар материални турлича қабул қилиб, унга турлича муносабат билдирадилар. Ўз аудиториянгиз асоси учун улардан бирини танлаганингиз маъқул. Агар сиз  аёл бўлсангиз,  ҳиссиётингиз билан аёлларга яқинсиз ва материалларингиз кўпроқ аёлларда акс-садо  беради. Сиз ўз аудиториянгиз учун аниқлаб олишингиз лозим бўлган бошқа параметрлар орасида физилогия, ижтимоий мақом, истеъдод,  интеллект,  хушламаслик,  ижтимоий  база, иқтисодий база, атрофдагиларнинг манфаатлари, сексуал ҳаёт, оила, таълим, ижтимоий кўрсатмалар ҳам мавжуд.

    Аудиториянгиз   асосини  ҳамиша кичик гуруҳдаги одамлар ташкил этади. Бу гуруҳ тавсифини  бир одам сиймосида жамлашга ҳаракат қилинг. Ўз аудиториянгиз ядросини жалб эта олсангиз,бу одамлар  сизнинг энг содиқ муҳлисингиз бўлиб қолади: ўзлари ёқтириш белгисини қўйишга,изоҳ қолдириш, пост ёзиш, материалингизни пиар қилишга тушадилар. Ишлаб чиқилган контентнинг 70%ини ана шу ядрога йўналтиринг. Қарангки,  биз ўз ядромизни билган ҳолда кенгроқ аудиторияга контент тайёрлашга, яна кимларнидир қамраб олишга уринамиз – бу кўп учрайдиган хато.

    Ҳикоя тузилмаси

    Сторителлингда кинематограф элементлари  мавжуд.Ўзингизнинг севимли  фильмингизни ёдга олинг. Унда бош қаҳрамон атрофида ҳамиша қуйидагилар  бор:

    • маҳфий шахс — қаҳрамонга ўзи  ҳақида сўзлаб беришга ёрдам берадиган қандайдир персонаж; қаҳрамон  у билан ўз фикрларини баҳам кўради, унга нисбатан самимий ва тўғрисўз бўлади;
    • ишқий  ҳавас — ўқувчи учун ёқимли бўлган  ҳар қандай одам, предмет, ҳаракат, ҳиссиёт;
    • душман — сизнинг ўрнингизни нишонга олган ҳамкасбингиз,  ҳаётда улар кинодагига нисбатан  кўпроқ учрайди, шунинг учун  бизнинг асосий муҳолифларимиз – ички комплекс ва қўрқувлар.

    Медиа  ўз ўқувчиси учун ким эканини  аниқлаб олиши лозим. Маҳфий шаҳс — ишонч қозонган ресурс, ишқий ҳавас  —ёқимли ҳислар уйғотадиган  ресурс, душман — комплекс ва қўрқув билан курашишга ёрдам берадиган ресурс,

    Ҳар бир  қисқа ҳикоядан қуйидагилар ўрин олиши лозим:

    • Муаммонинг  қўйилиши;
    • муҳокама(муаммони хал этиш режаси);
    • ҳаракат (тўсқинлик) + муаммони  мураккаблаштириш;
    • муҳокама (янги режа);
    • ҳаракат (тўсқинлик) + ҳалокат;
    • аҳлоқ.

    Бу ўринда кўп нарса сизнинг қандай позицияда  туришингизга боғлиқ. Агар  медиангиз ўз ўқувчиси учун  маҳфий(конфидент) бўлса, унда сиз сюжетнинг ривожини  муайян  долзарб  муаммо ечими йўлларида бирини таклиф қилиб тўхтатишингиз мумкин.  Ҳикоя тайёрлаётганда муаммони дарҳол  белгилаш муҳим. Бу қаҳрамон ҳаётидаги  конкрет воқеа бўлиб,айрим ставкалар боғлиқ бўлган мураккаб қарорлар қабул қилишни  талаб этади. Бошқача сўзлар билан айтганда, қаҳрамон муаммолардан қочишни истайди, акс ҳолда унинг ҳаёти ёмонлашади. Агар ставка бўлмаса(эҳтимолий йўқотишлар)   — бу  ҳикоя эмас, балки оддий маълумот бўлиб қолади. Ўқувчига эса ҳар доим  қаҳрамон   вазиятни енгадими ёки вазият қаҳрамонни мағлуб этадими —  шуниси қизиқ. Моҳиятан, сиз одамдаги қандайдир оғриқни излайсиз. Муаммо – бу  мақсадга эришишга ҳалақит берувчи тўсиқ. Шу билан бирга у  ҳар доим ҳам моддий йўқотишлар билан боғлиқ бўлмайди. Моддий йўқотишлар ўрнини вақт ўтиши билан  тўлдириш мумкин, маънавий йўқотиш эса одамга умр бўйи азоб беради. Шунинг учун  ички ставкалар кўпинча кучлироқ ишлайди.

    Муаммо  муҳокамасини ўтказиб юбориш мумкин эмас — қаҳрамон  қандай қилиб шундай қарорга келгани қарорнинг ўзидан кам қизиқиш уйғотмайди. Қаҳрамон  конфидент билан қандай қилиб вазиятни муҳокама қилганини  кўрсатиб беринг. У дўсти нуқтаи назарини қабул қилиши ёки ўз билганича йўл тутиши мумкин,  Одамлар кўпинча аҳмоқона ишлар содир этишади, чунки улар  фикр юритишади ёки уларнинг конфиденти ёмон бўлади ёҳуд умуман бўлмайди. Моҳиятан, сизнинг  материалингиз бошдан оёқ  муаммо муҳокамаси.

    Ностандарт қарор

    Шундай ҳолатни тасаввур қилинг:сизга таҳририят “Ким бошқа мамлакатга бепул ташриф буюради?”  сарлавҳаси остида туркум материаллар тайёрлаш   вазифасини топширди.Унга  нималар кириши мумкин? Автостопдаги саёҳат, йўлланма ютуқли ўйин,  ишда кўпроқ хизмат сафарлари. Буларнинг барчаси тўғри, бироқ бу – биринчи бўлиб ҳаёлга келадиган нарсалар. Бу тўғрида жуда кўп ёзишган. Ҳар бир материалда бошқа томонни, янги бандни топишга ҳаракат қилинг. Ҳеч ким сиз бой  маҳбуб топишни, банкни уришни ёки сайёҳлик фирмаларига саёҳат  эвазига  кенг мулоҳаза ёзиб беришни тавсия қилишингизни хаёлига келтирмайди Айрим йўллар мутлақо бемаъни бўлиб кўриниши мумкин.Бироқ агар  сиз  бир одам банкни ўмариб, текинга бутун дунёни айланиб чиққани,  аммо, кейин уни барибир топиб, жазолаганлари ҳақидаги ҳикояни эълон қилсангиз –  бу ностандарт формат бўлади. Сиздан бундай ҳикояни кутмасликлари аниқ, демак, уни  ўқийдилар.

    Услуб ва ҳислар

    Агар сиз турли  усулларда ёзиб кўрмасэкансиз,  қандай  ёза олишингизни билмайсиз. Нуқтаи  назарингизни ўзгартиришдан тортинманг. Бўғирсоқ эртагини олинг вауни Бўғирсоқ, бувиси, бобоси, айиқ ва  шунчаки дарахтда ўтирган ҳамда  ерда ҳамманинг  югуриб юрганини кузатган қарға тилидан тасвирлашга ҳаракат қилинг. Бу ҳикояни ҳамма турлича  кўради. Биринчи шахс тилидан ёзадиган бўлсанг, ҳис-туйғуларни намойиш этиш осон. Учинчи шахс тилидан ёзганда эса мураккаброқ бўлади.

    Қаҳрамонингиз ишлатадиган қандайдир алоҳида иборалар, ғайриоддий сленгни топиш ва эслаб қолишга уриниб кўринг. Ўз ҳикояси  учун тил ўйлаб топиш энг қийини. Бу контекст  қаҳрамонингиз ўтмишидан  яралади. У ҳикоянгизни ноёб, самимий  ва тўғри қилади. Масалан,  судланган ва  бир муддат қамоқда ўтирган профессор. Унинг  нутқида жуда ақлли иборалар ҳам ва безориларга хос  сўзлар ҳам бўлиши мумкин. Тил – бу  эмпатияни  намоён этувчи  ажойиб  восита. Ҳаёт тили – бу сиз ёзаётган тил эмас. Буни ўз ўқувчингизга кўрсатинг.

    Мен  ўзимга  иккита савол  бераман:

    1. Тузилманинг ҳар бир  қисмида қаҳрамон нимани ҳис қилади?
    2. Бу қисмларни ўқиганда аудитория нимани ҳис қилиши  лозим?

    Бу икки турли ҳиссиёт бўлиши мумкин.Асосийси, қаҳрамон ҳам, ўқувчи ҳам ниманидир ҳис қилишлари.Агар бу бўлмаса, демак, сиз шунчаки бирон маълумот бергансиз холос. Ҳиссиётингизни шунчаки сифатлар эмас, балки ҳаракатлар билан тасвирлашга урининг. Масалан, одам шок ҳолатини бошдан кечирди, дейиш мумкин. Шу билан бирга “у дераза ёнига борди. Титроқ қўллари билан сигаретани олди, икки марта чуқур тортди, қолдиғини отиб юборди, у нимагадир тегиб ортга қайтди, қаҳрамон  эса шунчалар ҳаяжонда эдики, буни сезмади ҳам”,  дея тасвирлаш ҳам мумкин.

    Мультимедиа сторителлинг  мактаби АҚШнинг халқаро  ривожланиш агентлиги (USAID) ҳомийлигида  MediaCAMP  Марказий Осиё  дастури доирасида Internews гранти маблағлари ҳисобига фаолият юритади.

    Муаллиф: Ольга Королева

    Таржимон Шаҳноза Қурбонбоева
    Таржимон Шаҳноза Қурбонбоева
    Тележурналист, таржимон.  «Кинопро», «Тасвирий санъат усталари» кўрсатувлари муаллифи ва бошловчиси.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read