Нима учун бугун биз медиасаводли бўлишимиз керак, пост- ҳақиқат нима ва ўзимизда медиасаводхонликни қандай ривожлантиришимиз керак? Медиасаводхонлик дейилганда — оммавий ахборот воситалари бўйича саводхонлик назарда тутилади.
Ушбу саволларга «Уч нуқта» лойиҳасидаги медиаэксперт, Перм университети доценти (Россия) Иван Печищев жавоб беради. Шу билан бирга Иван Печищев университетлар, коллежлар ва мактаб ўқитувчилари учун медиа саводхонлиги, рақамли саводхонлик ва танқидий фикрлаш бўйича Эдьютон концепцияси муаллифи ҳамдир.
Нима учун бизга медиасаводли бўлиш муҳим?
Биз бугун медиасаводхонлик XXI аср одамлари учун энг зарур бўлган кўникма эканлигидан келиб чиқиб ёзаяпмиз. Худди ўқиш, ёзиш қобилияти каби бу жуда муҳим кўникма. Сабаби, бугунги кунда одамлар медиа дунёсида яшайдилар, турли ахборот манбаларидан фойдаланадилар. Албатта, ҳар ким бу маълумот қанчалик фойдали ёки зарарли бўлиши мумкинлигини ўзи ўйлаши керак. Шу маънода менга ахборотлар озиқ-овқатлар билан таққосланадиган метафора жуда ёқади. Биз айниган овқатни емаймиз. Жуда ёғли ёки жуда аччиқ таомни истеъмол қилмаймиз. Албатта, бу масалада инсонни ўзи нимани танлашини ҳал қилиши керак. Ахборотлар ҳам худди шундай. Турли таъмли маҳсулотлар танланиши мумкин, аммо айниган яъни ёлғон маълумотларга эга бўлиш, уларни ўқиш, истеъмол қилиш керак эмас. Назаримда, бу метафора, ахборот дунёсида ҳозир нима содир бўлаётганини жуда яхши кўрсатиб беради. Фаст фуд (тез пишадиган таом) каби ҳамма нарсани истеъмол қиладиган одамлар бор. Сифатли маҳсулотни танлаб, саралаб ўқийдиган, тинглайдиган одамлар ҳам мавжуд. Аммо, бу маънода қарайдиган бўлсак, инсон учун ахборотдан келадиган хавф озиқ-овқатникидан кам эмас. Агар биз фаст фудни истеъмол қилсак нима бўлади? Биз ортиқча вазнни орттириб оламиз. Мободо биз сифати паст маълумотларни ўқисак, унда дунё ҳақида нотўғри тасаввурга эга бўламиз. Эҳтимол, баъзи фирибгарлар бизни алдаб кетади.
Пост-ҳақиқат нима?
Бугунги кунда пост-ҳақиқат феномени мавжуд, бу шундай изоҳланади: ҳар бир киши ҳар қандай фикрнинг тасдиғини интернетдан топиши мумкин. Бу янги ҳодиса, интернет пайдо бўлгунга қадар бу ҳолат кузатилмаган. Сабаби, ҳамманинг ҳам ўз фикрларини ёза олиш имконияти бўлмаган. Китоб нашри мисолида кўрадиган бўлсак, китоб матни ёзилгандан сўнг, унга бошқа биров тақриз ёзади, муҳаррир эса фикрларни кўриб чиқиб, уларни қайтадан текширади. Бугунги кунда ҳар бир тармоқ фойдаланувчиси веб-сайт яратиши мумкин. Унда янги аккаунт очиб хаёлига келган нарсани ёзиши мумкин. Интернетда ҳар хил ғалати, баъзида эсанкиратиб қўядиган, даҳшатли қандайдир назариялар пайдо бўлмоқда. Улар гоҳида оддий ва кулгули, бир ёқлама лекин улар динга, масалан, миллатга нисбатан радикал бўлиши мумкин. Бу эса жуда қайғули ҳолат. Интернетнинг очиқлиги кишини ташвишга солади, негаки одамлар ҳали ҳам маълумотлар билан ишлашни ўрганмаган.
Медиасаводхонликни қандай ошириш мумкин?
Журналист учун одатий шу билан бирга оддий кўникмаларга эҳтиёж бор. Маълумотларни элементар текшириш ёки бунга кўникмалар керак. Масалан, аввало, одамларга манбани текширишни тавсия қиламан. Яъни, агар сиз бирон бир янгилик, хабар ёки бирон-бир веб-сайтга иловани учратсангиз: манба ким? Буни ким чоп этмоқда? Буни дўстингиз сизга юборган бўлса ҳам, сиз асосий манбани топишга ҳаракат қилишингиз зарур. Кейин бу ўйлаб топилган, уйдирма янгиликлар сайти бўлиб чиқиши ҳам мумкин. Бунақа ҳоллар ҳам учрйади, албатта. Ёки бу ишончли бўлмаган баъзи бир аккаунт бўлиши мумкин. Бундай аккаунтларни аниқлашни ўрганиш ҳам жуда муҳим. Бу ҳақда нима дейиш мумкин? Ғалати исмлар, аватарнинг йўқлиги, фотосуратлар ва хабарлар жуда ғалати, масалан: кўплаб репостлари бор. Бундай одамларнинг шахсий фотосуратлари кам бўлади дўстларнинг аккаунтида ҳам қайд этилган фотосуратлари бўлмайди. Масалага принципиал ёндашадиган бўлсак, бу масала асосий манбани топишга арзийди. Кейин маълумотни ким тарқатганига эътибор беринг: бу қандайдир ғалати аккаунт ёки сайт. Яна бир муҳим ишни қилинг: ушбу мавзу бўйича умуман бирор нарса қидиришга ҳаракат қилинг. Биз одатда талабалар ва мактаб ўқувчилари билан бу ҳақда суҳбатлашамиз. Ҳа, улар ижтимоий тармоқларни жуда яхши билишади, улар бу каби тармоқларда пост ёзишлари, фикр-мулоҳазаларини билдиришлари мумкин, аммо негадир улар ҳали ҳам Google ва Яндекс борлигини унутишмоқда. Шу маълумотдан нусха олиб уни интернетдаги қидирув тизимига қўйишнинг ўзи кифоя. Қидириш механизми ушбу маълумотлар дастлаб жойлаштирилган сайтларнинг рўйхатини топади. Сиз айнан шу усулда фейк яъни сохта маълумотни фош қиладиган мақола топишингиз мумкин. Яъни, қидириш яна бир қадам, жуда муҳимдир. Чунки кўпинча бу сохта нарсалар йиллар давомида айланиб юрибди ва сиз уларни анча олдин қилинганлиги ҳақидаги ёзувларни топишингиз мумкин. Учинчи нарса, мен шубҳали муносабатни ривожлантиришни таклиф қиламан. Бу танқидий фикрлашдир. Танқидий салбий маънода эмас, балки соғлом скептицизм. Нима учун мен бу нарсани ёзган одамга ишонишим керак? Балки текшириб кўриш керакдир.
«Уч нуқта» — оммавий ахборот воситаларида саводхонликни ошириш бўйича ахборот кампаниясидир. Унинг вазифаси — аудиториямизни манипуляция ва ташвиқотга қарши иммунитетини ошириш ва танқидий фикрлайдиган одамлар сонини оширишдир.
Кампания Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида амалга оширилаётган «Марказий Осиёда барқарорлик ва тинчликни тарғиб қилиш» лойиҳаси доирасида ташкил этилган ва қўллаб-қувватланмоқда. Ушбу саҳифадаги нашрларнинг мазмуни Интернюснинг жавобгарлиги ҳисобланади ва унда Европа Иттифоқининг қарашлари акс этмаган.
Муаллиф: Ольга Королева