No menu items!
More
    ДомойМедиа саводхонликАгар сизни тролл қилишаётган бўлса, нима қилиш керак?

    Агар сизни тролл қилишаётган бўлса, нима қилиш керак?

    Сизда ҳам шундай бўлганми? Сиз тармоқларда ўзингиз учун муҳим мавзуни, дейлик, мактаб ва таълимни муҳокама қилдингиз. Бироқ шарҳларда суҳбатни бошқа ўзанга буриб юборган кимдир пайдо бўлди – у баъзи мамлакатларда қизларнинг таълим олиши тақиқлаганини муҳокама қила бошлади… ва ҳақоратга ўтди.

    Бу троллинг деб аталади. Тролл сизни мувозанатдан чиқариш ва конструктив баҳсни бузиш учун қаҳрли хабарлардан фойдаланади. Нима учун? У сизнинг муносабатиизни кутади, чунки ҳаётда троллнинг ўзи психологик муаммоларни ва бошқалар эътиборининг етишмаслигини ҳис қилиб яшайди.

    Эътиборингизга Jom.tj нинг медиасаводхонлик ҳақидаги материалини тақдим этамиз. “Янги репортёр” сизнинг алданиб қолишингизга йўл қўймайдиган энг фойдали билимлар билан баҳам кўриш учун ушбу  мақолани таржима қилди.

    Троллар ким?

    Скандинавия афсоналарида троллар – қўпол мавжудотлар, инсоннинг душманлари.

    Нима учун улар кўпайиб кетди? Чунки Интернетнинг қоронғу сўқмоқлари уларга яхши шароитлар яратган ва уларга қаршилик қилиш оддий суҳбатдан кўра қийинроқ.

    Троллинг руҳиятингизга кўплаб салбий таъсир кўрсатиши, уйқусизлик, депрессия ва ўзини паст баҳолаш даражасига олиб келиши мумкин.

    Троллар кимнингдир ҳиссий реакциясини сезса, унга кўпроқ зарар етказишга ҳаракат қилишади. Сиз тролларни ғалати гапларидан ҳам таниб олишингиз мумкин. Улар, одатда, мунозара иштирокчисидан ҳиссий жавоб олиш учун ҳар қандай мавзуни масхара қилишлари мумкин.

    Ср*ч (мағзава ағдариш) ва холивар — виртуал дунёда қўполлик ва номақбул хатти-ҳаракатларнинг яна бир тури. Слэшинг номақбул, аммо Интернетда кенг тарқалган амалиётдир. Бу оддий мунозарадан иштирокчиларнинг шахсиятга ўтиши билан фарқ қилади. Улар бир-бирларининг устига мағзава ағдарадилар ва баъзида ошкора таҳдидга ўтадилар. Мағзава ағдариш саҳифа/гуруҳ маъмурияти аралашиб, унинг иштирокчиларига нисбатан чекловчи чоралар қўллагунча давом этади.

    Холиварга мисол

    Холивар «муқаддас уруш» деган маънони англатади. Одамлар бир-бирлари билан худди ҳақиқий урушдагидек жанг қилишлари мумкин. Шарҳлар, форумлар ва ижтимоий тармоқлардаги ушбу «урушлар» ойлаб, йиллаб давом этиши мумкин. Мухолифлар ўз позициясини ягона тўғри деб биладилар ва бошқа томон ўз фикрини далиллар билан тасдиқласа ҳам уни ўзгартирмайдилар. Aфсуски, ашаддий иштирокчилар кўпинча далил ўрнига ҳақоратга ўтишни маъқул кўрадилар.

    Троллингга дуч келсангиз, нима қилиш керак?

    1. Ўзингизни босинг. Ғазабланиш ва ҳимояланишга ҳожат йўқ — тролл айнан шу нарсани хоҳлайди. У кутган нарсасига эриша олмаса, диққатини бошқа бировга қаратади.

    2. Aгар Facebook, Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқларда троллни аниқласангиз, уни гуруҳдан чиқариб ташлаш ва иштирокчилар руҳиятини асраш учун бу ҳақда гуруҳ администраторига хабар беринг.

    3. Яна бир йўл — тролларга эътибор бермаслик. Ҳеч қачон тролл билан баҳслашманг. У билан баҳслашсангиз, унга «озуқа” берган бўласиз.

    Троллинг ва троллар ҳақида билиб олгач, агар онлайнда улардан бирига дуч келсангиз, нима қилиш кераклигини биласиз.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read