No menu items!
More
    ДомойМедиа саводхонликЯНГИЛАНДИ: "Вақт йирик планда" номинациясига ишларни қабул қилиш 15 апрелга қадар узайтирилди...

    ЯНГИЛАНДИ: «Вақт йирик планда» номинациясига ишларни қабул қилиш 15 апрелга қадар узайтирилди Марказий Осиё журналистлари учун V MediaCAMP Award мукофоти танловига ишларни қабул қилиш бошланди

    Муҳим! «Вақт йирик планда» номинациясига ишларни қабул қилиш 15 апрелга қадар узайтирилди!

    Агар сиз Марказий Осиё танловига ишларингизни бирор марта ҳам топширмаган ёки тақдим этиб, ғолиб бўлмаган бўлсангиз, бу имкониятдир. Internews 2023 йил MediaCAMP дастури доирасида якуний Award босқичини ўтказмоқда.

    Тренингларимиз давомида биз доим медиа учун асосий ҳакам – ўқувчи ёки томошабин эканини таъкидлаб келамиз. Аммо ишончимиз комилки, профессионал танловларда ҳам иштирок этиш лозим — ҳамкасбларнинг баҳоси ишингиз, касбингиз ва ўзингизга янгича қараш имконини беради. Бу пировардида рақобат учун, демакки, умуман журналистика ривожи учун хизмат қилади.

    Биринчи йили MediaCAMP Award танловига 470 та иш олдик ва бунинг учун анча куч сарфлашга тўғри келди; 2020 йилги оғир пандемия даврида 314 та материал келиб тушди; 2021 йилда – 690 та, ўтган йили эса – 821 та. Кўриниб турибдики, танлов тобора оммалашиб бормоқда, рақобат кучаймоқда, ғолиб бўлиш сурури ошмоқда ва ҳакамлар ҳайъати материалларнинг сифатини ортаётганини таъкидлалмоқда.

    Яна ишларимизни сарҳисоб қилиш ва баҳолаш вақти келди – бизнинг жамоамиз MediaCAMP Award 2023 минтақавий журналистлар танловига аризаларни қабул қилишни бошлади.

    Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан материаллар тақдим этишингиз мумкин. Ишлар мустақил ёки давлат ОАВдан, таҳририят ёки ижтимоий аҳамиятга эга контент муаллифи ёки журналист, фотограф, видеографлардан; расмий иш жойига эга ёки эга бўлмаган якка тартибдаги муаллифлардан қабул қиланади.

    2022 йил 1 июндан 2023 йил 19 февраль оралиғида мустақил ёки давлат медиасида эълон қилинган исталган формат ва жанрдаги (рус ва миллий тилларда – қозоқ, қирғиз, тожик, туркман, ўзбек, қорақалпоқ тилларида) ишлар қабул қилинади.

    Ишларингизни баҳам кўришдан тортинманг! Шошилманг – энг яхши материални ва тегишли мос номинацияни танланг.

    UPD: Ишларни қабул қилиш 31 март 2023 йилгача узайтирилди!

    UPD2: Муҳим: «Вақт йирик планда» номинациясига ишларни қабул қилиш 15 апрелга қадар узайтирилди.

    Аризаларни қабул қилиш шакли шу куни маҳаллий вақт билан 23:59 да ёпилади.

    Ариза топширишдан аввал, танлов шартларини диққат билан ўрганиб чиқинг! Тўғри мос номинацияни танланг. Агар сиз номинация танлашда хатога йўл қўйган бўлсангиз, биз аризани кўриб чиқа олмаймиз ёки уни бошқа тоифага ўтказа олмаймиз. MediaCAMP Award да бошқа қоидалар ҳам мавжуд: масалан, унда хорижий ОАВ журналистлари иштирок эта олмайди. Хўш, биз қайси медиани хорижий деб ҳисоблаймиз? Барча жавоблар ҳаволада.

    Иштирок этиш учун лозим нарсалар:

    • шартлар билан танишиш,
    • материалларни саралаш,
    • номинацияни аниқлаб олиш,
    • танловга тақдим этилган ҳар бир иш учун алоҳида ариза тўлдириш (ҳар бир номинация учун ҳаволалар қуйида),
    • Материалингиздан танловда фойдаланиш учун рухсат берувчи хатни имзоланг ва илова қилинг. Бусиз аризани юбориш мумкин эмас. Шаблонни бу ердан юклаб олиш мумкин.

    Ҳакамлар ҳайъати ишларни баҳолайдиган номинациялар:

    Танлов финалчилари июнь ойида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтадиган MediaCAMP Fest тадбирига таклиф қилинади.

    Яқин орада Internews ахборот сессияларини ўтказади, унда сизга номинацияларни танлаш, аризаларни топшириш ҳақида батафсил маълумот берилади ва иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб оладилар. Бундай учрашувлар ҳақидаги алоҳида эълон берилади.

    2022 йилда танлов тўртинчи бор – узоқ танаффусдан сўнг жонли тарзда ўтказилди. Агар сиз 2021 йил қандай кечганини билмоқчи бўлсангиз, ушбу ҳаволага ўтинг, 2020 йилги ғолиблар ҳақида – бу ерда.

    Агар бирор нарсани аниқлаштириш лозим бўлса, Central-Asia-Applications@internews.org (мавзуни кўрсатган ҳолда: “ MediaCAMP Award 2023 танловига савол”) ёки +7 771 701 3838 (Telegram, WhatsApp) манзилига ёзинг.

    Танлов АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида амалга оширилмоқда.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read