“Мутахассислар пандемия пайтида ўпкаларни тозалаш учун қандай маҳсулотлардан фойдаланиш мумкинлиги ҳақида айтишди”, — бу оммавий ахборот воситаларида йўл қўйилаётган хатоларга бир мисол. Биз илм-фан ҳақида ёзишга одатланмаганмиз, шунинг учун вақти-вақти билан илмий маълумотлар оқимида адашиб қоламиз. Бунинг ажабланарли жойи йўқ – дарҳақиқат ҳозир бундай ахборот жуда кўп ва чалкашиб кетиш табиий.
Нина Курьята, муҳаррир, журналист, микробиолог, “Илмий журналистика” университет курси муаллифи, Александр Коляндр, BBC ва Wall Street Journal бизнес бўлимининг собиқ журналисти, ҳозир банк таҳлилчиси, Артём Лисс, Internews таҳририти маслаҳатчиси ва дастур менежери. Улар “COVID-19 даврида ОАВ” мавзуидаги иккинчи вебинарда рақамлар, олимлар ва илмий маълумотлар билан тўғри ишлаш ҳақида машғулотлар ўтадилар. “Янги Репортер” вебинарнинг энг фойдали тезислари билан бўлишишда давом этади.
Ишончли манба нима ва у билан қандай ишлаш керак?
Ҳеч кимга сир эмас, ҳар қандай илмий янгилик нуфузли илмий манбалар орқали эълон қилиб борилиши керак. Ҳозир ўқув материалларидан фойдаланишда муаммо йўқ: аксарият пулли маълумот базалари пандемия даврида ҳамма учун очиқ шаклга келтирилди. ОАВ мутахассислари учун нафақат ишончли манбани топиш, балки олинган маълумотни тўғри қайта ишлаш ҳам муҳим вазифага айланди. Илмий мақола ва манбалар билан ишлаш учун айрим тавсиялар:
- Агар сиз нотаниш манбадан илмий маълумотларни олмоқчи бўлсангиз, “Биз ҳақимизда” бўлимини диққат билан ўрганиб чиқинг, яъни, маълумотлар қаердан олинган, қандай ва ким томонидан текширилган, лойиҳани ким молиялаштиради. Бу сизга манбанинг қанчалик ишончли эканлигини аниқлашга ёрдам беради.
- Илмий журналларда барча мақолалар текширилади. Агар материал илмий манбада нашр этилганэълон қилинган бўлса, демак у параметрларга мос келади ва уни ишончли деб ҳисоблаш мумкин. Бироқ, “препринт” тоифасидаги материаллар ҳам мавжуд-ки, бу ушбу материал нашрга тайёрланаётганлигини, аммо ҳали текширишдан ўтмаганини англатади.
- Агар бирон бир нашрдан иқтибос келтирмоқчи бўлсангиз, ушбу манбадан маълумот олиш учун фойдаланиш шартлари билан танишиб чиқинг. Масалан, Жон Томпкинс университети ҳар қандай материалдан фойдаланиш учун ёзма рухсатнома талаб қилади.
- Барча илмий материаллар бир хил тузилишга эга: кириш, методология, натижа ва хулосалар. Методологияни диққат билан ўқинг, чунки хулосалар бир нарса ҳақида, тадқиқот усуллари бутунлай бошқа нарса ҳақида бўлиши мумкин. Масалан, Украина матбуотида коронавирусга қарши курашда маҳаллий дори-дармонлар самарадор экани тасдиқлаган тадқиқот бўйича ахборот тарқатилди. Агар маълумотни тадқиқотнинг ўзидан ўқисангиз, олимлар чўчқаларда коронавирус штаммини ўрганганлиги маълум бўлади. Ва дори ҳақиқатан ҳам яхши натижалар берган. Аммо бу ўринда одамлар юқтирган COVID-19 вирусига қарши самарадорлик ҳақида гапиришга ҳожат йўқ.
- Тадқиқот муаллифлари ва ҳомийларини диққат билан текширинг. Кўпинча сиз манфаатлар тўқнашувига дуч келишингиз мумкин — дори ишлаб чиқарадиган компания, худди шу компания олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотни молиялаштиради. Олдинги хатбошида биз муҳокама қилган мисолда, шундай бўлди.
- Маълумотни айниқса чет тилида ўқиётганда, таржиманинг хусусиятларига эътибор беринг. Кўплаб нашрлар силга қарши вакцина коронавирусдан ҳимоя қилади, деб ёзишди. Бунда улар анча нуфузли нашрларга ҳаволалар беришди. Аммо, агар асл манбани очсангиз, нашрлар фақат тадқиқот ҳақида гапирганлиги ва самарадорлик ҳақида ҳеч нарса дейилмагани аён бўлди.
Ишончли манба – инсон
Ишончли маълумотларни фақат матнлар орқали эмас, балки тирик инсонлардан ҳам олиш мумкин. Олимлар, шифокорлар, тадқиқотчилар билан суҳбатлар оммавий ахборот воситаларида ҳали ҳам долзарб ва ўқишли бўлган материаллардир. Илм эгалари билан ишлаш ҳам журналистдан катта эътиборни талаб қилади:
- Сизга тасдиқланган ва ишончли маълумотни ким тақдим қила олиши мумкинлигини аниқлаб олинг. Эҳтимол, бу фаолияти вирусларни ўрганиш билан бевосита боғлиқ мутахассислар бўлади. Вирусолог, эпидемиолог, тадқиқотчи сизга кўп фойдали нарсаларни айтиб бериши мумкин, аммо дейлик, ортопед-жарроҳ COVID-19 масаласида камроқ маслаҳат бера олади.
- Суҳбатга пухта тайёргарлик кўринг. Мавзу бўйича тадқиқотларни ўрганинг. Спикернинг бошқа нашрларга берган интервьюлари билан танишинг. Шунда сиз мутахассис билан унинг иши тўғрисида профессионал даражада гаплаша оласиз ва ўқувчиларга бошқалар айта олмаган маълумотларни етказасиз.
- Ўлим, қурбонлар, касалланиш. Кўринишидан, булар битта нарса – ўлим мавзуси, лекин аслида уларни кўриб чиқишда турли меъзонлар қўлланилади. Агар олим илмий тилда гапирса, изоҳ сўраш ва аҳмоқона саволлар беришдан қўрқманг. Сиз у каби бу мавзуни беш қўлдек билишга мажбур эмассиз. Ҳудди шунингдек, сизнинг ўқувчингиз ҳам. Аммо сизнинг вазифангиз – ўқувчига мураккаб мавзуни содда тилда етказиш.
- Матнда рақамлардан фойдаланинг. Уларни бир-бири билан таққосланг, нисбий фарқларни таҳлил қилинг. Барча вируслар мутацияга оид ва юқумли. COVID-19 гриппга қараганда кўпроқ юқумли, аммо қизамиққа нисбатан кам ва эболадан оз ўлимга олиб келади. Сифатли ва миқдорий хусусиятлар контекстда бўлиши керак. Мутахассислар сизга ушбу контекстни айтиб беришлари мумкин.
Бугун коронавирусдан N нафар одам вафот этди. Хўш, энди-чи?
Турли мамлакатларнинг аксарият вазирлик ва қўмиталари вазият билан боғлиқ маълумотни ушбу шаклда тақдим этадилар: бугун бир кунда N нафар одам вирусни юқтирди, X нафари – тузалди, Y таси – вафот этди. Ушбу маълумот бизга нима беради? Биз рақамлардан маъно ўқиш ва изоҳлашни ўрганишимиз керакми. Бу билан нима қилишимиз керак? Рақамлар билан ишлаш бўйича баъзи мисолларни келтирамиз:
- Financial Times маҳаллий ва дунё миқёсидаги рақамларни таққослади. Улар турли мамлакатларда тарқалиш тезлигини кўрсатади. Бошланиш нуқтаси COVID-19 касаллигининг 200 та ҳолати қайд этилган кун. Жадвалдан Британияда карантин Германиядан илгари жорий этилганлигини билиб олиш мумкин. Тақвимга кўра кейин, аммо эпидемиологик вазиятдан олдин. Бу рақам ва маълумотлар ҳақида гапиришнинг бир усули.
- Рақамлар кўплаб воқеалардан ҳикоя қилиши ва шу билан бирга ёлғон маълумот бериши ҳам мумкин. Агар ёш гуруҳлари бўйича ўлимнинг тарқалиш графиги билан танишсак, қариялар орасида ўлим ёшларга нисбатан ўн баравар юқори деган хулосага дуч келишимиз мумкин. Аслида, бу рақамлар маълум бир ёш гуруҳидаги одамнинг COVID-19 ижобий натижаси билан ўлиши эҳтимолини кўрсатади. Материалнинг сарлавҳасига олиб чиқилган маълумотлар вазиятни ишончли акс эттириши керак.
- У ёки бу рақам нима ҳақида гапиришини тушуниб олинг. Кўпинча маълумотни қабул қилиш услубингиз аслида вазият ҳам шундай эканлигини акс эттирмайди. Агар сиз ўлим ҳақида гапираётган бўлсангиз, ўша мамлакатда ўлим холати қандай усулда ҳисобга олинишини ҳам ўрганинг. Айрим мамлакатларда коронавирусдан ўлганлар қаторига ижобий COVID-19 ҳолати бўйича қайд этилган барча ўлимлар ҳам киритилади. Агар бирор бемор қандил тушиб кетиши оқибатида вафот этса ҳам, бу ўлим статистикасига киритилади.
- “Ўртача” деан тушунчанинг нимани англатишини билиб олинг. Яъни, арифметик ўрталикми ёки бошқача ўлчамми? Агар ўртача иш ҳақи 100 рубл бўлган ахоли яшайдиган кўчага миллиардер кўчиб келса, ўртача иш ҳақи арифметикаси сезиларли даражада ошади. Бироқ, у реал ҳаёт даражаси ёки аҳолининг даромадлари ҳақида ҳеч нарса англатмайди.
- Рақамлар ҳақида гапирганда бунинг кўп ёки оз экани ҳақида маълумот беринг. Аниқ меъзонларда ўлчанг. Бизга визуал тарзда 500 киши ёки триллион пул нима эканлигини тасаввур қилиш қийин. Аммо – беш қаватли уйда жуда кўп одамлар яшаётгани ёки мамлакатнинг барча тикувчиларига иш ҳақи тўлаш учун триллион етарли бўлишини айтиб, ҳамма нарсанинг ўлчамини тақдим қилиш мумкин.
Bloomberg тўрт параграфи қоидаси
Яхши материал тайёрлаш усулларидан бири тўртта параграф қоидасидан фойдаланиш;
- Нима ва қандай сабабдан содир бўлди? Биринчи хатбоши рақамларсиз бўлиши керак.
- Асосий тафсилотлар қандай? Бу ерда энди статистик маълумотлар тақдим қилинади.
- Ким ва нима деди? Бунинг нима учун ҳақиқат эканлигини тушунтириш муҳим.
- Бу биз учун нега муҳим ва у нимани ваъда қилади? Бу ерда ўқувчи ўзи учун баъзи хулосаларни чиқариб олиши учун тафсилотларга тўхталамиз.
COVID-19 даврида ОАВ фаолияти тўғрисидаги туркум вебинарлар ташкилотчилари ҳафтада бир марта қўшма онлайн йиғилишлар ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқдалар. Бошқа мамлакатлардаги ҳамкасблар билан мулоқотга киришиш, муҳокамаларда иштирок этиш, долзарб мавзуларда фикр алмашиш мумкин бўлади. Агар сиз ушбу таклифга қизиқиш билдирсангиз ва бундай онлайн йиғилишлар ҳақиқатан ҳам ташкил этилишини истасангиз, марҳамат қилиб ўз ғояларингиз ва бу сизга нимаси билан фойдали бўлиши борасидаги фикр-мулоҳазаларингизни aliss@internews.org манзилига ёзиб юборинг.
Муаллиф: Ольга Королева