No menu items!
More
    ДомойИмкониятларҚозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон учун Медиатанқид онлайн-мактабига қабул бошланди

    Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон учун Медиатанқид онлайн-мактабига қабул бошланди

    27 апрелдан 6 майгача Internews Медиатанқид онлайн-мактаби ташкиллаштирмоқда.

    Унда профессионал журналистлар билан бир қаторда матбуот маконини таҳлил қилиш тажрибасига эга мутахассислар ҳам иштирок этишлари мумкин. Иштирокчилар муаллифлик материаллари намуналари илова қилинган сўровномани тўлдирганларидан сўнг танлов асосида сараланади. Аризаларни жўнатишнинг сўнгги муддати — 17 апрель.

    Қозоқ, қирғиз, тожик, ўзбек тилларида ишлайдиган ва шу билан бирга мураббийнинг рус тилидаги сабоқларини тушуна олиш даражасида бўлган муаллифларга устунлик берилади.

    Медиатанқид – замонавий журналистиканинг динамик йўналиши бўлиб, ахборот тайёрлашнинг ижтимоий, ахлоқий, ҳуқуқий ва бошқа жиҳатларини баҳолаш билан шуғулланади.

    Internews Марказий Осиё мамлакатларида “Янги репортёр” сайти орқали “Медиатанқид” йўналишини ривожлантирмоқда. Илтимос, аризаларни тўлдиришдан аввал мақолаларнинг намуналари билан танишиб чиқинг. Биз нафақат Мактабга қатнашчиларни, балки “Медиатанқид” бўлимига доимий равишда қалам ҳақи эвазига мақолалар тайёрлайдиган ҳамфикр муаллиф ва муҳаррирларни изламоқдамиз.

    Мактабда машғулотлар душанбадан пайшанбагача ҳар куни икки соат давом этади. Дарслар маъруза ва ижодий топшириқлар шаклида бўлиши назарда тутилган. Машғулотлар рус тилида олиб борилади, аммо Мактаб иштирокчиларига миллий тилда иш олиб борувчи мураббийлар ҳам бириктирилади.

    Мактаб мураббийлари орасида: теле- ва радио бошловчи, журналист, телетанқидчи Ирина Петровская, шунингдек, “Янги репортёр” лойиҳасида иш олиб бораётган медиатанқидчилар – Сергей Ким, Маргарита Бочарова, Назира Даримбет, Анна Шабалдина каби мутахассислар бор. Онлайн-мактабга махсус таклиф этилган меҳмон – Рақамли воситалар ва медиа саводхонлик маркази директори Анна Качкаева.

    Агар сизнинг Мактаб машғулотларида иштирок этиш ва Internews билан келгусида қалам ҳақи асосида ҳамкорликни давом эттириш мақсадингиз бўлса, ушбу онлайн аризани 2020 йил 17 апрелгача тўлдиринг. Мактаб машғулотларида қатнашиш учун сизда онлайн дарсларда фойдаланиш имконини берувчи интернет тармоғи ва компьютер эга бўлиши керак. Онлайн-мактаб битирувчиси сертификати тақдим этилади.

    Барча саволлар билан kz-info@internews.org электрон манзилига мурожаат қилинг. Жавоблар берилган саволлар билан изоҳлар шаклида Internews.kz ва newreporter.org сайтларида эълон қилинади.

    Лойиҳа АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) кўмаги билан Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида амалга оширилмоқда.

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read